«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


-МАВЗУ: ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ТЕХНОЛОГИК ЯНГИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ


Download 180.82 Kb.
bet20/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

10-МАВЗУ: ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ТЕХНОЛОГИК ЯНГИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ


10.1. Технологик янгиликларнинг туристик бизнес самарадорлигига таъсири
10.2. Янгиликлар (инновациялар) билан боғлиқ долзарб бошқарув муаммолари
10.3. Меҳмонхоналарда инновацион технологияларни қўллаш
10.4. Туризмда бошқарувни тезлаштириш ва алоқаларни яхшилаш борасида техник имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш


10.1. Технологик янгиликларнинг туристик бизнес самарадорлигига таъсири

Шундай замонлар бўлганки, одамлар 1961 йилда инсон фазога чиқиши тўғрисида, компьютерлар бир неча йиллар давомида қилинадиган иш ҳажмини сониялар давомида бажаришини, фан ва технологиялар ҳозирги кунларда кулланилаётган қамровларда тадбиқ этилиши ҳақида тасаввур ҳам қила олишмаган. Бу давр мобайнида энг ривожланган мамлакатларда капитал қўйилмалар йилига 3%дан ортиқ ўсмаган, лекин фан соҳасидаги тадқиқотларга қўйилмалар йилига 6-15 %га ўсган.


Туризм иқтисодиётига компьютер технологиялари катта фойда келтира бошлаган тармоқларидан бирига айланиб қолди. Буларга авиачипталар, бошқа турдаги транспорт воситалари учун чипталар, саёҳатлар ва меҳмонхоларда хоналар учун аввалдан буюрма бериб қўйиш тизимлари киради. Бугунги кунда Amadens, Gabriel, Sabre, World Spar, Apollo ва бошқалар каби энг йирик тизимларнинг Ўзбекистонда ўз ваколатхоналари очилган. Бундан ташқари Internet - жаҳон ахборот тармоғининг аҳамияти бу соҳада кун сайин ортиб бормоқда. lnternet-технологиялар туристик фирмаларга халқаро телефон суҳбатлари ва факс йўллаш учун харажатларни қисқартириш эвазига катта миқдордаги маблағларни тежашда яқиндан ёрдам беради.
Йил сайин авиачипталар ва меҳмонхоналарга аввалдан буюртма бериш тизимидан фойдаланаётган туристик фирмаларининг сони ортиб бормоқда. Бундай тизимлар жаҳоннинг барча меҳмонхоналарида хонага буюртма бериш қисқа вақт давомида иш жойини тарк этмаган ҳолда буюртма бериш шартлари, нархлар, имтиёзлар тўғрисида маълумот олиш имкониятини беради. Аввалллари бу ишларни амалга ошириш учун узоқ вақт ва маблағ керак бўларди. Тизимга кирувчи агентликлар ҳозирги кунда ўтган йилги маълумотномалардан эмас, балки энг охирги маълумотлардан фойдаланишади. Alean тизимининнг қатнашчилари қимматбаҳо дастурий таъминотни сотиб олишларига хожат йўқ, чунки бу тизим Internet тармоғининг стандарт технологияларига асосланган.
Янги технологик уруш туфайли туристик хизматлар бозорини тизимлаштириш жараёни жадал равишда кечмоқда. Ахборот тизимларига мурожаат қилиш қиймати пасайди. Бу ҳодиса 2-3 кишидан иборат туристик агентлигига авваллари фойдаланиш қимматга тушган хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу шуни англатадики, унчалик катта бўлмаган турагентликлар катта ташкилотларга жиддий рақобатни юзага келтирнши мумкин. Мисол тариқасида немис фирмаси “tiss”ни кўрсатиш мумкин 1907 йилда икки нафар ходимнинг ўзи авиачипталар савдоси билан шуғулланган ҳолда 140 миллион немис маркасига тенг айланмани таъминладилар.
Кундан кунга халқаро ва миллий рақобатнинг кучайиши, фан ва техниканинг тараққиёти туфайли технологияларни бошқариш масалаларининг долзарблиги ортиб бормоқда. Шу сабабли туристик бизнес технологиялари бўйича мутахассисларни тайёрлаш ҳажми ортмоқда.



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling