11-МАВЗУ: Халқаро туризм индустриясида даромад масалалари
11.1. Компания ва фирма даромадларини режалаштириш ва бошқариш
11.2. туристик фирманинг фойда режаларини ишлаб чиқиш
11.3. Туристик фирмаларда самарали бошқарувни жорий қилиш йўллари.
11.4. Туристик фирманинг фойдасини режалаштириш. Фойданинг ўсиши ва унга таъсир этувчи омиллар
11.1. Компания ва фирма даромадларини режалаштириш ва бошқариш
Ушбу мавзуни ўрганар эканмиз, туризмнинг муҳим ижтимоий-иқтисоднй ҳодиса эканлигини назарда тутишимиз лозим. Туризм барча давлатларнинг ижтимоий, маданий, таълим ва иқтисодий соҳалари, шунингдек, халқаро иқтисодий муносабатларга бевосита таъсир кўрсатувчи фаолият туридир.
Туристик фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда менежментнинг халқаро туризмдаги самарадорлигини аниқлаш керак. Чунки туризмнинг самарадорлиги ташрифчиларнинг сони билан, ёки маълум бир турмаҳсулотни ишлаб чиқарувчи туристик тўзилмалар фаолият ҳажми билан аниқланади.
Туризм фаолият турларининг кенг доирасини қамраб олганлиги ва у фақатгина дам олиш билан боғлиқ ҳодиса бўлиб ҳисобланмаслиги сабабли унинг самарадорлигига таклиф нуқтаи-назаридан эмас, балки махсус турдаги истеъмолчини сўроқ қилиш нуқтаи-назаридан кўриб чиқилиши зарур.
Туризм соҳасининг самарадорлиги ҳар қандай турмаҳсулотнинг пировард истеъмолчисига боғлиқдир, бу эса ўз навбатида купроқ истеъмолчининг турига ва камроқ даражада маҳсулотнинг турига боғлиқ.
Туристик харажатларга кирувчи маълумотлар туризмни бошқариш асосларининг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади.
Туризмда менежмент самарадорлиги деганда бу тармоқдаги ҳар бир ташкилнй-хўжалик буғинининг муваффақиятли фаолияти ва ривожланишини таъминловчи бошқарувни тушуниш лозим. Бу ўринда туризмни бошқаришнинг самарадорлигини биз икки йўналишда куриб чиқамиз: иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий самарадорлик.
Туризмни иқтисодий бошқариш соҳасида бошқарув таъсирининг моҳияти туристик фаолиятдаги ҳаражатларни имкон даражасида камайтиришдан иборатдир. Туризм соҳасида истеъмол туристларнинг талабини қондириш учун зарур товарлар ва хизматларнинг қиймати билан аниқланади. Шундай қилиб, ҳаражатлар туристнинг сафарга тайёргарлик, сафар чоғида ва сафар манзилида бўлган пайтидаги ҳаражатларнинг умумий йиғиндиси сифатида ҳисобланади. Туристик саёҳат учун харажатлар миқдорини белгилаш учун биз қуйидагиларни аниқлаймиз:
-сафарлар тезлиги. Бу кўрсаткич киши маълум вақт давомида ўртача неча марта сафарга чиқишини кўрсатади:
СС
СТқ = ————,
В
бунда: СТ - сафарлар тезлиги;
СС - сафарлар сони;
В - вақт.
-сафарлар жадаллиги. Бу кўрсаткич аҳолининг қайси қисми йил давомида туристик хизматдан фойдаланганлигини кўрсатади.
ТС
Do'stlaringiz bilan baham: |