«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бош холдинг номи Штаб-квартира жойлашган мамлакат Номерлар сони
4.3. Ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш
Ҳозир дунёдаги знг йирик меҳмонхоналар Америка Кушма Штатларида жойлашгандир. Бунинг асосий сабабларидан бири меҳмонхоналар бошкаруви яхши йулга куйилганлигидир. Халқаро меҳмонхоналар индустриясида АКШ меҳмонхоналаринг урни.
Занжирига киришда меҳмонхона унинг мулкига айланиши жуда шарт эмас. Бундай шароитда йирик меҳмонхоналар занжири билан тўзилган шартномага асосан (франшизотелини) ва ушбу занжирга мустакил кирган меҳмонхонага тижорий максадлар учун занжирнинг фирма белгисидан фойдаланиш хукуки, техник ва тижорат маълумотлари, бронлаш системасининг маълумотлари, техник ёрдам, ходимларни укитиш хукуки ва бошкалар берилади. Франшиз корхона булар учун шартномада курсатилган бадалларни тулайдилар. Дунёда меҳмонхона индустриясининг ривожланиши меҳмонхоналарнинг купайиши ва уларнинг ихтисослаштириш йули билан бормокда. Бунда чекланмаган ва чекланган хизматлар курсатадиган анъанавий меҳмонхоналар, ихтисослаштирилган (конгресс марказлар, курорт типидаги отеллар, гольф отел ва бошкалар) меҳмонхоналар такдим этилмокда. Бу борада маркетингни асосий шартлари махаллий жойларни шароитларини хисобга олиш, хизмат курсатииш ва сотиш сиёсатини аниклаш, даромадларни бошкариш стратегиясини ва бахолар сиёсатини ишлаб чикиш хамда хизмат курсатишни яхшилаш системасини урнатишдир. Бундан ташкари меҳмонхона хизматларини урганиш, сотилган хизматлар хажмини тахлил қилиш, хизмат курсатиш бозорларини урганиш ва бошкалар киради. Буларни умумлаштириб курадиган булсак учта асосий курсаткичларни ажратишимиз мумкин: талаб, таклиф ва ишлар якуни. Талаб – бозорни бахолаш, келажакда унинг усиши ва тизимини уз ичига олади. Таклиф – меҳмонхоналар ва номерлар сони, уларнинг келажакдаги усишини уз ичига олади. Ишлар якуни – меҳмонхона бандлилик коэффициенти ва ялпи фойда улчамини уз ичига олади. Охирги вактларда дунёда кенг таркалаётган нотижорий жойлаштиришлар – яъни кариндош уруғлар, дустлар ва танишларникига жойлашиш тус олмокда. Нотижорий вактинча жойлашишлар амалиёти ёшлар ташкилоти мавжуд мамлакатлар, укув даргохларининг таътил вактида амалга оширилиб, у ёшларга арзон харажатлар билан дунёни бир канча минтакаларига боришга имкон беради. Туристларга хизмат курсатиш дастурида купинча овкатлантириш хам киради. Бунда учта асосий хизмат курсатиш усулини ажратишимиз мумкин: овкатланиш турист томонидан туланган, овкатланиш турпакет бахосига кирмаган ва кушимча хак хисобига такдим этилиши хамда уз-ўзига хизмат қилиш. Овкатланишга туланганлик – бу овкатланишга кетган барча харажатлар меҳмонхона номери таннархига ёки турга киритилганлигини англатади. Ўз-ўзига хизмат қилиш бу туристни ўзи овкатни тайёрлашни ёки булмаса ресторан, кафе ва бошка овкатланиш корхоналарида оддий мижозлар каби овкатланишдир. Овкатланиш тизимида туристларга тез ва аник хизмат курсатишга катта ахамият берилмокда. Жойларга келган туристик гурухларга такдим этилган меню тушунарли булиши ва бахолари мамлакат валютасида курсатилиши керак. Овкатланиш сарф килинган харажатга мос келиши ва туристлар саломатлигига зарар келтириши керак эмас. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling