«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Туристик фирманинг фойдасини режалаштириш. Фойданинг ўсиши ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 180.82 Kb.
bet27/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

11.4. Туристик фирманинг фойдасини режалаштириш. Фойданинг ўсиши ва унга таъсир этувчи омиллар

Бошқарувнинг асосий санъатларидан бири, харажатлар ва самарадорлик билан фаол курашган ҳолда фойдани кўпайтиришдан иборат.


Бу маьнода бошқарувчилар (менежерлар) туристик корхонанннг ҳаёт йўлини режалаштирадилар. Фойдани кўпайтириш муаммосини кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

  1. қайси тадбир ва мезонларга асосланиб бунга эришиш мумкин?

  2. қанча такомиллаштиришлар ва қайси муддатда амалга оширилган?

  3. ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида қандай мулоҳазалар бор?

Фойдани режалаштириш қуйидагича амалга оширилади:
-мақсадларни белгилаш;
-режалаштиришда барчанинг иштирокини таъминлаш;
-режалаштиришни такомиллаштириш усуллари;
-фойдани режалаштиришга бир қанча омиллар мажмуининг таъсири. Аниқ йўналишга эга бўлиш учун компания қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
-фирмага асос солингандан буён ҳар бир туристик йўналиш бўйича сотув ҳажми йилига неча фоиз ўсиб келмоқда;
-таклиф қилинаётган турмаҳсулот қандай қилиб ўзгартирилади;
-турмаҳсулотларнинг янги тўрини ишлаб чиқиш ҳисобнга фойданинг қайси улушини олиш режалаштирилмокда.
Фойдани режалаштириш профессионал экспертларнинг иш соҳаснга киради деган фикр мавжуд. Фикримизча, ўрта бўғиндаги бошқарувчиларга режалаштириш учун асосий масъулият юкланиши керак.
Корхонанинг мақсадларини белгиловчи олий даражадаги бошқарувчилар самарали фойдага эришиш учун жавобгардирлар. Лекин ўрта бўғин бошқарувчилари ўзларининг иш хусусидаги мукаммал билимлари билан кенг қамровли мақсадларни режалаштириш ва дастурнинг махсус мақсадларига айлантиришда кўмак беришлари мумкин. Мақсадлар қуйидаги улчовларга жавоб беришлари учун аниқ белгиланиши лозим:
1. Ҳар бир киши, айнан у қандай ишни бажариши кераклигини биладими?
2. Одамлар ўз меҳнатларига яраша тақдирланишини таъминлаш учун ҳар бир бошқарувчи учун бажарилган ишни баҳолаш мезонлари белгиланганми?
Ходимларнинг баъзи бир ишлари натижаларининг пул қийматини белгилашдаги қийинчиликлар миқдорий мақсадларни белгилашдаги саъй-харакатлардан воз кечишга сабаб бўлмаслиги керак. Реклама, ходимларни бошқариш ёки ходимларнинг ҳар қандай бошқа вазифаси фойдани режалаштиришга бевосита киритилиши, махсус, ўлчаш мумкин бўлган индивидуал мақсадларнинг ўрнатилиши ва тегишли равишда баҳоланиши мумкин. Бу эса ўз навбатида фирма фойдасини кўпайтиришга ички ва ташқи муҳит омилларининг таъсирини эътиборга олиш имконини беради.
Ташки муҳит омиллари: самарали стратегияни танлаш; бошқарув ва маркетинг сиёсатининг самарали усулларини танлаш; сотув, маҳсулот тури, нарх шаклланиши ва бозор сегментациясининг самарали шакллари ва каналларини танлаш; маҳсулотни бозорга киритишнинг самарали усулларини танлаш.
Ички муҳит омиллари: ҳаражатларни камайтириш; қарорларнинг самарадорлигини ошириш; ҳар бир ходим учун сифат мезонларини аниқлаш; ресурслардан оқилона фойдаланиш; режалаштиришни такомиллаштириш; ялпи даромадни кўпайтириш; бошқарув сифатини кўтариш; компанияда тартиб-интизомни кучайтириш (инновацияларни рағбатлантириш ва олқишлаш)
Фойдани самарали бошқаришнинг асосий тамойиллари:
-фирманинг умумий стратегияси, махсус мақсадлари ва сиёсати тўғрисида лўнда ёзма ҳисобот тайёрлаш ва тарқатиш;
-ушбу стратегия билан боғлиқ асосий масалалар учун индивидуал
самарадорлик мезонларини ишлаб чиқиш;
-барча бўғинларда жавобгарликни тақсимлаш, кутилаётган натижалар.
иш босқичлари, чегаралар (нормативлар)ни белгиловчи ёзма режаларнинг зарурлиги;
-белгиланган мақсадларнинг самарадорлигини текшириш, самарадорликни мақсадли ва келишилган ҳолда ўлчаш.
Туристик фирмаларида даромад турлича бўлиб, баъзи бирларида у ҳаражатларни зўрға қопласа, бошқа фирмаларда даромад катта миқдорда келади. Тармоқдаги энг йирик компаниялар билан уларнинг кичикроқ рақиблари даромадларидаги фарқни фақатгина ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ҳажми билан изоҳлаб бўлмайди. Самарали бошқарувнинг йўқлиги кўпроқ аҳамиятга эгадир.
Маҳсулот таннархини камайтириш сармоялардан келадиган даромадни оширади. Туризмда янги технологияларни жорий қилиш ҳам даромадларнинг ўсишига ёрдам беради. Бундай имкониятлар туризм соҳасида кам эмас. Аслида фойданинг қондирилмаган ўсиши туристик хизматни ишлаб чиқариш ва турпакетни тайёрлаш учун кетган харажатлар ўртасидаги фарқ билан изоҳланади.
Кўпинча фирмалар даромадни кўпайтириш имкониятидан фойдаланмайдилар, туризмни такомиллаштириш жараёнларига янгича назар ташлашга интилмайдилар. Фирманинг ўсиш тезлигидан қатъий-назар фойда турхизматнинг таннархига боғлиқ. Реклама ва харидорлар билам мулоқот (public relations) сотув ҳажмини ошириши мумкин, лекин бу ҳажмларнинг фойдалилиги турхизматнинг нархига боғлиқ. Турхизмат таннархинииг камайиши кўпчилик фирмаларга бозорда ўз мавқеларини мустаҳкамлашларига ёрдам беради.
Мисол учун, Туркияга турпакетлар билан савдо қилувчи турфирма ва авиачипталар савдоси билан шуғулланувчи “Ўзбекистон хаво йўллари” авиакомпанияси шартнома тўзишди. Фирма авиакомпаниядан сотиб оладиган чипталар блоки қанчалик катта бўлса, ҳар бир чиптанинг таннархи шунча арзон бўлади ва соф фойда ҳам юқори бўлади.
Гуллаб-яшнаётган фирмаларда бош бошқарувчи туристик саёҳатларни такомиллаштиришнинг ташаббускори бўлади. Бу, у бутун ишни бир ўзи бажаради дегани эмас, балки хизматларни ишлаб чиқариш масалаларини одатда маркетинг тадқиқоти, молия, хорижга туристаларни юборишни кенгайтириш ёки ишга қабул қилишни кўпайтириш масалалари билан шуғулланувчи юқори раҳбариятнинг манфатлари тизими сифатида қабул қилади.
Турли фирмаларда такомиллаштириш имкониятлари турлича бўлади, лекин тажриба такомиллаштириш имкони бўлган жойларни аниқлашга кўмаклашувчи беш тадбирни белгилашга ёрдам беради:
1. Хизматларни яратиш ва таклиф қилиш жараёнларига таъсир қилувчи техникавий янгиликлар киритишдан тўла самара олиш учун фирма етарлича ташкил этилганми? Мисол тариқасида туристик агентликлар фаолиятида Internet электрон тармоғидан фойдаланилишини келтириш мумкин.
2. Харажаталарни камайтириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш имконини берувчи замонавий таҳлилий масала ечиш усулларидан амалда фойдаланиладими?
3. Ишлаб чиқариш жараёнлари орқали фойдага таъсир қилувчи асоснй омиллар аниқланганми ва фирма бу омиллар билан ишлашга тайёрми?
4. Фирманинг хорижда бозор улуши ва ваколатхонаси мавжудми, у мамлакатдаги вазиятни баҳолаш билангина чекланиб қолмай, дунёда содир бўлаётган ўзгаришлар ҳам эътиборга олиняптими?
5. Фойдани оширишга қаратилган ҳаракатлар самара беряптими? Бу бир марта рўй берадиган ходисами ёки фирманинг барча ишлаб-чиқариш жараёнлари ва бўлимларида кўринадиган фирма услубими?
Амалиётни синчковлик билан ўрганиб чиқиш шуни кўрсатдики, технологик етакчилик туристик фирмалар рақибларига қараганда бир ярим марта кўп фойда олишга кўмаклашади.
Иқтисодий таҳлилнинг янги усуллари: намуналарни ўрганиш усули ва эҳтимоллар назариясидан бошлаб, чизиқли дастурлаш ва ўҳшатиш услубигача бўлган турли йўлларни ўз ичига олади. Бу услубларнинг, айниқса кўп ўзгарувчилик вазиятларида -ишлаб чиқариш жараёнлари, асбоб-ускуна, материаллар, ишчи кучида пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлашда жуда фойдали эканлиги аниқланган.
Охирги пайтларда хизмат кўрсатишнинг бошқа қирралари - ташкилий муносабатнинг аҳамияти ҳам ўсиб бормоқда. Бу ерда такомиллаштириш имкониятлари жараёнларга нисбатан кўпрок одамлар билан боғлиқдир.
Фойдани ошириш усуллари ҳаётга тизимли ва тартиб билан тадбиқ қилиниши лозим. Фойдани ҳает тарзи сифатида ошириш бир қатор тадбирларни талаб қилади:
-юқори раҳбарият ташкилотнинг ҳар бир аъзосидан саъй-ҳаракат талаб қилинишини англатиши лозим;
-вазифаларни аниқлашнинг ўзигина етарли эмас. Уларни амалга ошириш бўйича махсус топшириқлар бериш зарур. Барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракати фирманинг режалаштириш жараёнига сингиб кетиши керак.
-амалий бошқарувни қўллаб-қувватлаш учун махсус мақсадли гуруҳлар ташкил қилиниши мумкин;
-фойдани ошириш фирмада шахсий юксалиш мезонига айланиши керак.
Етакчиларнинг катта ютуқлари баъзан омаднинг натижаси бўлади. Кишилар шунчаки зарур пайтда керакли йўналишда турмаҳсулот ёки турхизмати билан тўқнашадилар. Ютуқ бир неча стратегик қарорларнинг натижаси бўлиши мумкин. Биринчидан, ишлаб-чиқариш самарадорлигининг ортиши, бошқа компаниялар билан бирлашиш ёки уларни сотиб олиш ва хоказолар.
Иккинчидан, баъзан фойда бўйича етакчиликка махсус билимга эга бошқарувчилар гуруҳининг фаолияти туфайли эришилади.
Учинчидан, профессионал бошқарувчининг кўмаги билан фойдани ошириш бўйича бир қатор тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш натижасида муваффақиятга эришиш мумкин.
Ҳар қандай компанияда фойданинг ўсишини назорат қилувчи уч омилдан учинчиси - фойдани самарали орттириш - маълум бир саъй-ҳаракат қилувчи бошқарувчи учун ягона омил ҳисобланади. Лекин фойданинг ўсишига, унинг ўсиши зарур эканлигини тушуниш билангина эришилмайди. Бунга ушбу масалалар билан шуғулланувчи бошқарувчиларнинг билим ва тажрибаси ёрдамида эришиш мумкин:
-фойданинг ўсишига эришида туристик фирмалар йўлида учрайдиган тўсиқлар;
-муваффақиятли дастурни амалга ошириш учун талаблар. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, туристик фирмаларнинг фойдасини ошириш дастурларига учрайдиган 4 тўсиқ мавжуд:
1. Фойда ўсиш салоҳияти катталигини ўлчашдаги ҳато. Масалан, нархларнинг 25-30% пасайишига, фирмага ҳеч бир зиён етказмай эришиш мумкинлигини эшитиб, кўпчилик бошқарувчилар лол қоладилар.
2. Фойда олиш зарурлигини тушуниб етишдаги камчилик.
3. Тўғри йўналишни танлашдаги камчилик.
4. Соғлом ёндошишнинг йўқлиги.
Баъзи ҳолларда нархни пасайтиришга қаратилган барча ҳаракатлар
телефон ҳисоблари, аъзолик тўловлари, обуна, фирма автомобили учун ҳаражатлар каби оралиқ ҳаражатларга тақалиб қолади. Камчиликларни енгиш ва фойдани ошириш бўйича дастурнинг самарадорлигини кўтариш учун 4 омил мавжуд:
-раҳбарият билан боғлиқ ҳаракатларнинг фаоллиги. Раҳбарият буйруқлар асосида нархни пасайтиришга мажбур бўлмаган ҳолда фойдани кўтариш учун сезиларли ва узоқ муддатли чора қўллашга қарор қилиши керак.
-ходимларнинг фойданинг ўсишидан манффатдорлиги;
-фирманинг иш қадриятлари (кундалик ишни ташкиллаштириш). Бошқарувчининг вазифаси фойданинг ўсиши фирманинг ажралмас қисми эканлиги тўғрисида ишонч уйготишдан иборат;
-пировард натижага эришиш.
Бирор нарсани такомиллаштиришга ҳаракат қилганда профессионал
бошқарувчилар бир қатор имкониятлардан фойдаланадилар:

  1. Шахсий харажатлар. Бу харажатлар ҳақикатан ҳам оқланганми ва харажатларга кирувчи ҳар бир кисм жиддий таҳлилга асосланганми?

  2. Сотув офислари. Ҳақиқатан ҳам улар фойда йиғиш марказлари бўлиб хизмат қиладими?

  3. Харидорларнинг талаблари. Ходимлар харидорлар билан тўғри муомалада бўладими, уларнинг барча истакларини қондира оладиларми?

  4. Ваколатхоналар. Сўннги икки йил мобайнида қаерда фирманинг ваколатхоналарини кенгайтириш зарур? Фирманинг ташқи офислари борми?

  5. Нархлар. Фирма охирги марта қачон девонхона молларининг нархлари тўғрисида фикр юритган?. Агар бу нарса охирги 3 йил мобайнида рўй бермаган бўлса, фирманинг салоҳияти ёмон эмас.



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling