«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туризмнинг ривожланишини таъминловчи технологиялар
Давлат сиёсати – табиат ва атроф муҳитни сақлашда ташаббускор бўлиши талаб этилади.
Туризмнинг ривожланишига сиёсатнинг таъсирида давлатнинг ўз ерларида туризмни ривожлантиришдаги ролини белгилаш лозим бўлади. Туризм бошқарувини давлат ўз зиммасига олмаса бу туризм соҳаси тартибсиз ривожланиб охир-оқибатда инқирозга учрайди. Давлат органлари ҳуқуқларига туризмни ривожлантириш учун қуйидаги масалаларни ҳам киритиш лозим бўлади: Туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш. Туризм соҳасида кичик ва ўрта тадбиркорларни қувватлаш. Мамлакат ичидаги туризм тармоқлари ҳақида ахборотлар тарқатиш. Миллий туристик маҳсулотни халқаро туристик бозорга чиқара бориш. Янги миллий туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш. Миллий туризм йўналишидаги мукаммал таклиф ва тавсияларни кенг жорий қилиш. Сиёсат билан туризм шундай боғланганки, давлат туризмни бошқаради, туристик фаоллик эса давлат томонидан аралашувни талаб қилади. Туризм сиёсати – бу мақсадли йўналишларга асосланиб туризм соҳасини ривожлантириш ҳисобланади, ривожлантириш жараёнида туризмнинг алоҳида-алоҳида соҳаларини шакллантириб боради. Туризмдаги давлат сиёсати мамлакатнинг барча маъмурий ҳудудларида: вилоятларда, туманларда, бирлашмаларда ўрнатилади. Туризмдаги давлат сиёсати қуйидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ўз таркибига олиш мумкин: Ижтимоий туризм ривожланишини мувофиқлаштириш. Туризмдаги ҳудудий сиёсатни шакллантириш. Туризмда маданий сиёсатни шакллантириш; Туризмда дам олиш сиёсатини шакллантириш. Шундай қилиб давлатда туризм сиёсатининг шаклланиши ушбу мамлакатда туризмнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Туризмнинг ривожланишини таъминловчи технологиялар – туризм тармоғи бўлиб 3 та соҳага бўлинади: 1. Транспорт. 2. Меҳмонхона ва ресторан технологияси. 3. Коммуникация технологияси. Транспорт. Туризмнинг ҳозирги вақтда ривожланишни замонавий транспорт воситаларсиз тасаввур этиш қийин. Бу ҳақда алоҳида таърифларни келтиришга зарурат йўқ. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки транспорт туристларнинг тезкор ҳаракатларига бўлган талабини қондирсада тезликнинг тобора ошиб бораётганлиги салбий вазиятларни ҳам келтириб чиқармоқда. Улар қуйидагилар: Транспорт воситалари шовқин ҳосил қилади ва атмосферани илослайди. Инсон транспортдан фойдаланганда хавотирлик ҳолатига тушади (авиация, сув транспортлари, қисман автобус транспорти). Инсон автомобилда сайр қилганда транспорт тезлиги ошиши билан хавотирлана бошлайди. Туризм менежментида транспортдан фойдаланиш юзасидан туристларнинг хавотирга тушиб тинчликлари бўзилиши мукаммал тадқиқ қилиниши лозим. Инсоннинг психологияси жиҳатидан саёҳатга чиқиши ва уни бехавотир ўтказиши, дам олиш мақсадларини ҳисобга олганимизда бундай тадқиқотлар ўтказишнинг муҳимлиги маълум бўлади. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling