«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Африка қитъасига ташриф буюрган туристларнинг регионлар бўйича кўрсаткичи
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар номи 1990 йил 1995 йил 2000 йил
Африка қитъасига ташриф буюрган туристларнинг регионлар бўйича кўрсаткичи
(млн. киши ҳис.)
Манба: Основные показатели развития туризма в 2003 году. (ВТО) Шимолий Африкадаги мамлакатлар орасида Тунис етакчилик килмокда. Тунисдага 2003 йилда утган йилга нисбатан туристлар оқими 10%га, тушум 9%га кўпайган. Якин Шарк. Ушбу минтаканинг кўрсаткичлари жаҳондаги уртача усишга нисбатан анча тезкорлик билан ривожланмокда. Жумладан, туристлар оқими 5,3% га, тушум 6,4%га усган. Худуддаги мамлакатлардан Ливан (18%), Иордания (12%), Бахрейн (4%) оқимнинг купайиш эришди5. Бошка мамлакатларга нисбатан ривожланган Миср туристларга сервис хизмати кўрсатишни яхшилаш натижасида сайёхлар оқими 3%га усишига эришди. Ҳозир бутун дунёдан туристлар Мисрнинг кадимий эхромларини куриш учун ва афсонавий Нил дарёси киргокларида ташкил этилган кадимги ёдгорликларни зиёрат қилишга ошикмокдалар. Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти маълумотларига кура, жаҳон бўйича кейинги ун йилликда туристик оқимнинг уртача йиллик усиши Европа минтакасида 3,1%, Якин Шаркда 6,9%, Жанубий Осиёда 6,4%, Осиё-Тинч океани минтакасида 7,7%ни ташкил этди6. Бизнинг республикамизда ушбу кўрсаткич йилига 15% даражасида белгиланган, бу эса БТТнинг Осиё минтакасига оид тахминларидан икки маротаба юқоридир. Лекин, республикамиз турмахсулотини жаҳон талаби даражасига келтириш ва маркетинг соҳасидаги баъзи бир камчиликларни бартараф этиш учун купрок маблағ ажратиш такозо қилинади. Жахон мамлакатларида туризмга сарфланаётган харажатларни кўриб утганимизда, бу харажатлар тез орада ўзини коплашининг гувохи буламиз. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, у ёки бу мамлакат иқтисодиётига катъий валюта тушуми, улар учун катта иқтисодий самара келтиради. Айникса иқтисодиёти энди оёкка тураётган мамлакатлар учун бу жараён жуда катта аҳамият касб этади. Туризмдан олинадиган даромаднинг самарадорлиги мамлакат иқтисодиётига кушган ҳиссаси билан белгиланади, аммо масаланинг иккинчи томони ҳам борки, туризмни ривожлантириш учун давлат олдин харажат қилиши керак бўлади. Туризмга давлат томонидан сарфланган харажат вақти келиб бир канча муваффакиятларни олиб келади. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling