«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Сиёсий вазиятларнинг туризм ривожланишига таъсири


Download 180.82 Kb.
bet29/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

14.2. Сиёсий вазиятларнинг туризм ривожланишига таъсири
Давлатнинг тўлов балансида давлатнинг барча халқаро операциялари мужассамлашган. Туристик оқимлар ва уларга боғлиқ бўлган барча валюта тушумлари тўлов балансида ўз аксини топади. Давлатлараро халқаро туризм хизмати алмашинуви маҳсулот айирбошлаш каби халқаро савдонинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва давлатнинг экспорт ва импортига таъсир кўрсатади.
Турист келган давлатда тиббий хизмат кўрсатиш қабул қилувчи давлат учун экспорт бўлиб, туристларнинг овқатланиши эса келган давлатга импорт бўлиб ҳисобланади.
Халқаро туризм иқтисодиётнинг бошқа бўлимларидаги халқаро маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга туртки бўлиб хизмат қилади.
Кўпгина давлатлар чет-эллик меҳмонлар эҳтиёжларини импорт қилинган маҳсулотлар ёрдамида қондирадилар. Туристик инфратўзилманинг ривожланишн эса қурилиш моллари, ҳом ашё, технологиялар импортига ўзига хос ёрдам бўлади.
Туристик маҳсулотларнинг чет элда танилиши учун реклама, кийим-кечак ва рисолалар экспорти йўлга қўйилади.
Халқаро Савдо Ташкилоти маълумотларига қараганда Кариб хавзаси давлатларининг туризм соҳасидаги импорти умумий импортнинг 50% ташкил этади. Халқаро туризмдан келаётган тушум эса, дунё экспортидан келаётган тушумнинг 9% ни ташкил этади.
Халқаро туризм давлатнинг тўлов балансига қўшган улуши чет эллик туристларнинг мезбон давлатдаги харажатлари ва мезбон туристларнинг чет-элда қилган харажатлари ўртасидаги фарқ билан аниқланади. Бундан қуйидагича хулосаларни келтириш мумкин:
-халқаро савдо бу халқаро иш тақсимоти маҳсулидир;
-халқаро туризм соҳасида стратегик ҳамкорларни танлаш давлатлар ўртасидаги ижтимоий-маданий алоқаларнинг ривожланишига, яъни туризмнинг ривожланишига асос яратади.
-ички талаб халқаро туризм ривожланишига шароит яратиб берганлиги туфайли унинг ривожланишига таъсир кўрсатади;
-барча халқаро муносабатлар давлатнинг тўлов балансида ўз аксини топади;
-халқаро туризм хизматларининг алмашинуви маҳсулотлар айирбошлаш каби халқаро савдонинг бир қисми бўлиб, у давлатнинг экспорти ва импортига таъсир кўрсатади;
-халқаро туризмнинг давлатнинг тўлов балансига қўшган улуши чет эллик туристларнинг мезбон давлатдаги харажатлари ва мезбон давлат туристларининг чет элда қилган харажатлари ўртасидаги фарқ билан аниқланади.
Жахон валюта тизимини ривожлантириш ва мустахкамлаш, жахон молиявий ресурслар бозорини барқарорлаштириш ва капитал айланишини рагбатлантириш максадида халқаро валюта-молия ташкилотлари ташкил этилган эди. Улар ичида энг ахамиятлиси Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва катор йирик банклар—Умумжахон банки (УБ), Европа тиклаш ва тараккиёт банки (ЕТТБ), Халқаро хисоб-китоблар банки (ХХБ), Ислом тараккиёт банки (ИТБ), Осиё тараккиёт банки (ОТБ) ва бошкалар хисобланади.
1944 йил Бреттон-Вудсда (АКШ) валюта-молия масалалари буйича Бирлашган миллатларнинг Анжумани булди ва унда 44 давлат хукумати вакиллари катнашди. Анжуманда катор битимлар, жумладан Халқаро валюта фонди тугрисида, Халқаро тиклаш ва тараккиёт банки (Умумжахон банки) тугрисида битимлар тўзилди. Бу битимлар 28 мамлакат томонидан имзоланди ва улар БМТ доирасида йирик жахон молия ташкилотларини яратишнинг хукукий асоси булди.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) 1945 йилнинг охирларидан иш юрита бошлади, ҳозирда унга 182 мамлакат аъзодир.
Унинг асосий максади аъзо-давлатлар валюта-молия сиёсатини мувофиклаштириш ва уларга тулов балансини тартибга солиш хамда валюта курсини саклаш учун карз бериш хисобланади. Бунинг учун фонд тулов балансида кийинчиликлар сезаётган уз аъзоларини молиялаштиради, уларнинг хужалик юритиш усулларини яхшилашга каратилган техник ёрдам курсатади Охирги ун йилларда ХВФнинг молиявий воситачи ва йирик кредитор сифатидаги роли ошди.
Фонднинг молиявий ресурслари аъзо-мамлакатлар бадалларидан, шунингдек расмий ва хусусий молиявий муассасалардан бозор шартида карзга олинган маблаглардан ташкил топади. Карзлар аъзо-мамлакатлар бадалларидан ташкил топган умумий ресурслар хисобидан хамда СДР шартли бирликларидаги махсус хисобдан берилиши мумкин.
ХВФ операцияларининг хусусияти шундаки, у маблагларни чет эл валютасини ёки СДРни миллий валютага айирбошлаш йули билан беради. Маълум вактдан сунг карз олган мамлакат уз карзини фонд томонидан уз хиссасидан ортик жамгарилган миллий валютасини сотиб олиш йули билан коплайди.
Умумий хисоб буйича ХВФ барча аъзо-мамлакатлари хорижий валютани олтинда, конвертирланган валюта ва СДРда фонд капиталидаги уз хиссасининг тахминан 25 фоизи чегарасида шартсиз олиши мумкин. Бу микдордан ортик карз ХВФнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсат сохасидаги тавсиялари бажарилган такдирдагина берилади.
Оддий кредиторлардан ташкари.кам ривожланган давлатлар аник максадлар учун маъмурий хисоблар деб номланган имтиёзли кредитлар олиши мумкин. 1987 йилда хар бир мамлакатнинг фонддан олинадиган кредитлари буйича карз чегараси шу мамлакат квотасининг 400—440 фоизини ташкил қилди. Кредитлаш муддати, асосан, 3—5 йил билан чегараланган (карзнинг баъзи турлари буйича 7—10 йил билан).
Кредитлаш ХВФ фаолиятининг асосий сохаси булиб колиши сабабли, у йирик.иқтисодий тадкикотлар марказига айланди, бу эса унга мувофиклаштириш функциясини самарали бажаришга имкон берди.
БМТнинг Халқаро тиклаш ва тараккиёт банки (ХТТБ), Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тараккиёт уюшмаси (ХТУ) ва Инвестицияларни кафолатлаш буйича Халқаро агентлиги (ИКХА) каби ихтисослашган муассасаларидан ташкил этилган гурух Умумжахон банки деб аталади.
Умумжахон банки умумий рахбарлик ва балансга эга. У карзларнинг маълум кисмини имтиёзли шартларда, баъзан текин беришига карамай, унинг фаолияти умуман фойда келтирувчи хисобланади. Умумжахон банки хиссасига ривожланаётган мамлакатларга барча халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган маблаглар йиллик хажмининг деярли 2/3 кисми тугри келади.
Умумжахон банкининг асосий ташкилоти булиб, уз фаолиятини 1946 йилда бошлаган ХТТБ хисобланади. Бу ташкилотга фақат ХВФ га аъзо бўлган мамлакатлар кириши мумкин.
ХТТБ нинг асосий максадлари — бу аъзо-мамлакатлар иқтисодиётини кайта куришга ва ривожланишига капитал куйилмалар бериш хамда хусусий чет эл инвестицияларини рарбатлантириш оркали кумаклашиш, тулов баланси мувозанатини таъминлашга каратилган карз бериш.
ХТТБнинг молиявий ресурслари 6анк томонидан чикариладиган облигацияларга аъзо-давлатларнинг ёзилиши йули билан, шунингдек халқаро пул бозорларида жойлаштириладиган облигация заёмлари маблагларидан ташкил этилади. ХТТБ муайян мамлакатга кредит беришда унинг иқтисодий ахволи хакида тулик маълумот талаб килади ва у ерга экспертлар гурухини жунатади. Экспертлар гурухи мамлакат иқтисодий ва молиявий ахволини текширадилар, бу хусусда аник тавсиялар ишлаб чикадилар. Агар кредит олаётган мамлакат бу тавсияларни кабул килмаса, унга кредит берилмаслиги мумкин.
Банкнинг бошкарув Кенгашида хал килувчи овозга 7 етакчи мамлакат—АКШ, Япония, Буюк Британия, Франция, Канада, Германия, Италия эга.
ХТТБ иккита ихтисослашган шохобчага эга: Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Халқаро тараккиёт уюшмаси (ХТУ).
ХТТБнинг шохобчаси сифатида 1956 йилда яратилган ХМК уз шахсий ресурсларига эга бўлган мустакил юридик шахе хисобланади, лекин унинг фаолияти ХТТБ билан чамбарчас богланган. 1995 йилда унинг аъзолари 165 мамлакат эди.
Корпорациянинг асосий максадлари—ривожланаётган мамлакатларни куллаб-кувватлаш, хусусий ва аралаш иқтисоддаги корхоналарни капитал куйилмалар ёрдамида молиялаштириш, ишлаб чикаришни ривожлантиришга хусусий инвестицияларни рагбатлантириш, иқтисодиётни бошкаришда ёрдам бериш.
ХМК молиявий ресурслари куйидагилар хисобига яратилади:
— ХМК акцияларига ёзилишига мувофик аъзо -давлатларнинг бадалларидан;
— ХМК фойдасидан ажратмалардан;
— ХТТБ дотацияларидан;
— ХТТБ дан карзлар кўринишида жалб этилган маблаглардан.
Корпорация Умумжахон банки муассасалари ичида энг даромадли ташкилот хисобланади. У устун равишда урта муддатли карзлар (7—12 йил муддатга) беради.Карз кандай валютада олинган булса, шу валютада кайтарилади.
Халқаро тараккиёт уюшмаси (ХТУ)—1960 йилдан ХТТБнинг шохобчаси сифатида фаолият курсатмокда ва унинг мансабдор шахслари томонидан бошкарилади.
Фаолиятининг хусусияти кам ривожланган мамлакатларга ёрдам беришдир. ХТУ дан кредит олиш учун куйидаги 4 шарт ёки холат асос булади:
1. Кредит олаётган мамлакат жуда камбагал булиши керак (бу тоифага 1993 йилда ЯММ ахоли жон бошига 690 доллар микдорида тугри келган мамлакатлар кирди).
2. Кредит олаётган мамлакатда иқтисодий, молиявий ва сиёсий барқарорлик булиши лозим.
3. Кредит олаётган мамлакат уз тулов балансида катта кийинчиликларни бошидан кечираётган булиши ва хорижий валютани имтиёзли шартларда олишдан бошка имкониятларга эга булмаслиги керак.
4. Кредит олаётган мамлакат ривожланишга хакикатда интилиши лозим ва бу унинг сиёсатида акс этиши керак.
Кредитлар асосан иқтисодий ва ижтимоий инфраструктурани, шунингдек кишлок, хужалигини ривожлантиришга йуналтирилади.
Жахон валюта тизимининг ривожланишида, валюта операциялари ва. кредит окимларини халқаро микёсда тартибга солишда БМТ нинг ихтисослашган муассасалари каторига кирмайдиган йирик молиявий ташкилотлар катта роль уйнайди. Уларга Европа тиклаш ва тараккиёт банки (ЕТТБ), Халқаро хисоб-китоблар банки (ХХБ), Осиё тараккиёт банки (ОТБ), Ислом тараккиёт банки ва бошкалар киради.
Европа тиклаш ва тараккиёт банки (ЕТТБ) 1991 йилдан иш юрита бошлади ва унинг таъсисчилари 34 мамлакат хисобланади. Уларга Марказий Европа мамлакатлари (жумладан, собик Иттифок), акш, Япония, Австралия, Янги Зеландия, Туркия, Кипр, Мальта, шунингдек Европа Хамжамияти комиссияси ва Европа инвестиция банки киради. У .Марказий ва Шаркий Европа мамлакатларига бозор иқтисодиётига утиш буйича ислохотларни утказишга кумаклашиш максадида тўзилган.
Низомий капиталнинг 51 фоизи ЕХ мамлакатларига, 15 фоизи Шаркий Европа мамлакатларига (шу жумладан, собик Иттифокка 6 фоиз) тугри келади.
Халқаро хисоб-китоблар банки (ХХБ) ёки Базель банки молиявий операциялар олиб боришни ХВФ дан 17 йил аввал бошлаган булса-да, ундан ресурсларнинг микдори буйича ва хиссадор-мамлакатлар сони буйича сезиларли оркададир. АКШ нинг кучли таъсирида бўлган ХВФ дан фаркли равишда, ХХБ да Гарбий Европа давлатларининг мавкеи баланд. У киска муддатли кредитлар беришга ихтисослашган.
Осиё тараккиёт банки (ОТБ)-уз кредит фаолиятини 1967 йилдан бошлади. Унинг аъзолари булиб Осиёнинг 43 давлати хисобланади. Банкнинг асосий максадлари:
Китъанинг ривожланаётган мамлакатларига иқтисодиёт ва ташки савдони юксалтиришда кумаклашади, худудий хамкорликни рагбатлантириш, аъзо-мамлакатларга техник ёрдам курсатиш ва уларнинг иқтисодий сиёсатини мувофиклаштириш.
Фаолиятининг хусусияти шундан иборатки, у уз кредитларининг 30 фоизни имтиёзли шартларда махсус фонддан беради. У бу маблагларни Европа бозорига жалб этиб, уларни ривожланаётган мамлакатларга 25— 40 йилга мулжалланган узок муддатли кредитларга айлантиради. Бунда банк имтиёзли фоиз ставкаларини кузда тутади.
Ислом тараккиёт банки (ИТБ) фаолиятини 1975 йилнинг охирида хукуматлараро даражада бошлади. Унга ислом дини хукмрон бўлган мамлакатлар, яъни Ислом анжуманининг деярли барча аъзолари киради. Низомий капиталининг микдори ОТБ дан 5 марта кам.
Халқаро валюта-молия ташкилотлари хамда йирик трансмиллий банклар бир мамлакатдан бошка мамлакатга капитал куйилишини таъминлаш билан бирга, турли минтакалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тенглаштириш, жахон хужалиги самарадорлигини усишига ёрдам беради. Бу ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятлари бир-бирларига узаро боғлиқликлари ва молиявий операцияларни юқори тезликда амалга оширишларидан иборат булиб, улар доимо жахон молиявий ресурсларининг ахволи тугрисида оператив ахборотларга эхтиёж сезадилар. Бундай муаммолар уз навбатида халқаро банклараро коммуникациялар ёки халқаро туловларни амалга оширишнинг автоматлашган тизимини (СВИФТ, “Виза Интернейшнл”), халқаро ахборот марказларини (DАТА-SТАR — Швейцария, DIALOG — АКШ, EUROSTAR — Европа иқтисодий хамжамияти, Рейтер, TRADSTAR—Швейцария ва бошкалар) барпо этиш оркали хал этилади.
Узбекистон катор молиявий ташкилотлар аъзоси сифатида 80 дан ортик хорижий банклар билан иқтисодий алокалар урнатиб, халқаро банклараро коммуникациялар (СВИФТ, “Виза Интернейшнл”) тизимларига уланган.
Махсулот капитал ва ишчи кучи бозорлари билан бир каторда улар билан биргаликда харакат килувчи кенг хизмат курсатиш бозори хам мавжуддир. Хизмат курсатиш сохаси иқтисодиётнинг келажаги бор ва тез ривожланувчи сохаси хисобланади. Саноати ривожланган мамлакатларда хизмат курсатиш салмоки ялпи ички махсулотнинг 70% дан ортикрок кисмини ташкил этади. Шу билан биргаликда хизмат курсатиш сохаси билан банд бўлганлар купайиб боради. Хизмат курсатиш сохасининг тез ривожланиши ва унинг иқтисодиётдаги ахамияти катталигига қарамасдан ҳозиргача “хизмат курсатиш” тушунчасига умумий таъриф берилмаган. Ф. Котлер таърифига кура “Хизмат курсатиш – бу харакатлар, манфаатлар ёки каноатлантиришлар сифатидаги сотиш объектидир”. Бу таърифдан келиб чикадики, хизмат курсатиш саклаб куйила олмайдиган ва харидорга моддий шаклга эга булмаган мавхум нарса таклиф килинади.
Хизмат курсатиш бозорида турли хил хизматлар муомалада булади. Шу сабабли хизмат курсатиш бозори тор йуналишдаги таркибий бозорларга булинади. Хизмат курсатишга одатда куйидагилар киритилади: транспорт, алока, савдо, моддий-техник таъминот, маиший-коммунал хизматлар, банк-молия, фан, таълим, сокликни саклаш, маданият ва санъат, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошкалар.
Хизмат курсатишда турли хилдаги мехнат фаолиятларининг умумий томони – моддий шаклга эга булмайдиган истеъмол киймати яратилади. Шунинг учун хизмат курсатиш бозори бошка бозорлардан тубдан фарк килади. Бу фаркнинг иккита асосий сабаби мавжуд.
Биринчидан, хизмат унинг амалга ошгунича мавжуд булмайди, яъни махсулот хизмат курсатиш жараёнида вужудга келади. Бу холат икки турли хизмат курсатувчини, иккита ракобатчи фирмани, уларнинг хизматларини хаттоки махсулотлар бир хил булиб кўринган холда хам таккослаш имкониятини бермайди. Хизмат курсатиш сифатини амалга оширилгандан сунг таккослаш мумкин. Моддий товарларни эса сотиб олгунга кадар таккослаш имкониятига эгамиз. Хизмат курсатишни кутилган ва амалга ошгандан кейинги холатини таккослаш имкониятига эгамиз, холос.
Иккинчидан, хизмат курсатиш сохаси махсус билим ва малака талаб этадики, харидор уни нафақат бахолаши, хаттоки тушуниши хам кийин. Хизмат курсатиш жараёнидаги мавхумлик харидорни нокулай ахволга тушириб куйиши билан бирга ранжитиши, жахлини чикариши, ишончсизликни вужудга келтириши мумкин. Шунинг учун бу сохада харидор хар доим маълум бир хизмат курсатувчи билан бирга ишлашга интилади. Бу холат хизмат курсатувчи учун купрок фойдали булиб, бу шу каби алокаларнинг такрорланиши омилини вужудга келтиради.
Юқорида курсатилган жихатлар барча хизмат курсатиш бозорлари учун таълукли. Умуман, хизмат курсатишнинг ўзига хослиги хизмат курсатишда талабни кондириш учун тадбиркорлик фаолиятига махсус ёндашишни талаб этади.
Хизмат курсатишнинг турли хил булиши билан бир каторда уларнинг турт хил умумийлиги бор:
1. Номоддийлик.
2. Ишлаб чикариш ва истеъмолнинг узлуксизлиги.
3. Сифатнинг узгарувчанлиги.
4. Саклашга кобилиятсизлиги.
Номоддийлик, хизмат курсатишнинг моддий эмаслиги, уни олишдан олдин намойиш этиш, синаб куриш, урганиш мумкин эмаслигини билдиради.
Харидорга нима сотилишини, баъзан хизмат курсатишни кабул килиб олгандан кейинги ва ундан олдинги холатни бахолаш ва мухокама қилиш жуда кийин. Шунинг учун у хизмат курсатувчининг сузларига ишонишга мажбур. Бунинг натижасида истеъмолчида хизмат курсатувчига нисбатан албатта умид ва ишонч элементлари мавжуд булади.
Бир вактнинг ўзида хизмат курсатишнинг номоддийлиги сотувчининг фаолиятини кийинлаштиради. Хизмат курсатувчи корхонада камида иккита муаммо пайдо булади. Бир томондан мижозларга уз махсулотини курсатиш жуда кийин, бошка томондан улар нима учун пул тулаётганларини уларга тушунтириб бериш янада кийинрок. Харидорга хизмат курсатиш такдим этилгандан кейингина, сотувчи унинг афзаллик томонларини ёритиб бериши мумкин, лекин хизмат курсатишни фақат бажарилгандан кейингина бахолаш мумкин. Бундан ташкари, шундай хизмат курсатиш турлари хам борки, мижозлар уни бажарилгандан кейин хам бахолай олмайди (масалан, тиббиётда). Бундан маркетингда хизмат курсатиш тушунчаси фойда, даромад хисобланади, дейиш мумкин.
Ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш истеъмолининг узлуксизлиги мухим хусусиятлардан бири хисобланади. Мижоз пайдо бўлганда ёки буюртма келиб тушгандагина хизмат курсатишни амалга ошириш мумкин. Шу нуктаи назардан айрим мутахассислар, ишлаб чикариш ва истеъмолнинг узлуксизлиги ўзида айнан уша омилни, яъни уларни махсулотларнинг моддий шаклидан фарк қилишини намоён этади, деб хисоблашади.
Ишлаб чикариш ва истеъмолнинг узаро алокалари узлуксизлиги, хизмат курсатишнинг куп турлари ким таклиф қилишидан катъий назар бир-биридан ажралмас деб хисобланади. Демак, меҳмонхонада шахсларга алохида хизмат курсатишни меҳмонхона хизматчисидан, ресторанда хизмат курсатишни официантдан, чипта сотиш буйича хизмат курсатишни кассирдан ажратиб булмайди.
Хизмат истеъмоли ва ишлаб чикариш жараёнига харидорни жалб қилиш, сотувчи нафақат нима ишлаб чикариш, балки кандай ишлаб чикариш хакида кайгуриши кераклигини билдиради. Асосий маънони иккинчи масала эгаллайди. Шунинг учун тугри танлаш ва мижозлар билан шартнома тузувчи шахсларни укитиш, хизмат курсатиш сифатини таъминлаш ва харидорнинг у ёки бу фирмага нисбатан ишончини вужудга келтириш учун зарурдир. Бундан ташкари, харидор сотувчининг хизматини ўзига хос эксперт сифатида, у кимнинг билими ва профессионал махоратига суянаётганлигини тез-тез кузатиб боради. Бу маънода доим сотувчи хизмати унинг бир кисми булиб колади.
Ишлаб чикариш ва истеъмол узлуксизлигининг мукаррар натижаси хизматнинг сифат узгарувчанлиги хисобланади. Хизмат сифати ким, каерда ва качон уни такдим этишига боклик. Масалан, бир меҳмонхонада сервис хизматининг сифати юқори, бошкасида эса пастрок. Меҳмонхонанинг бир хизматчиси хушмуомала ва дустона, бошкаси эса купол ва илтифотсиз. Ўатто, уша яхши хизматчи хам иш куни давомида хизматларни хар хил бажаради.
Хизматнинг узгарувчанлигига икки гурух омиллар катта таъсир курсатади. Биринчи гурух бевосита корхона шахслари билан ишлашга бокланган. Демак, хизмат сифатининг узгарувчанлиги ишчиларнинг малакаси юқори эмаслиги, уларни укитиш машғулотларининг сустлиги, маълумот ва муомала жихатларининг етишмаслиги, шахсларни ишлашида тегишли назоратнинг йўқлиги билан боклик булиши мумкин. Иккинчиси, хизмат узгарувчанлигининг мухим негизи – харидорнинг ўзи, истеъмолчининг талаблари билан мувофик хизматнинг индивидуаллик даражасининг юқорилиги, яъни унинг нодирлиги билан боклик. Бир вактнинг ўзида бу истеъмолчи хатти-харакатини тизимли, хар томонлама ва пухталик билан урганиш зарурлигини талаб килади. Натижада хизмат курсатувчи корхонада истеъмолчилар талабини бошкариш ёки мижозлар билан ишлашда психологик томонларини урганиб олишга имконият яратади.
Хизмат узгарувчанлигини пасайтириш учун стандартлашган хизмат курсатиш ишлаб чикилади.
Хизмат курсатиш стандарти – бу, хамма ишлаб чикилган операцияларнинг белгиланган сифат даражасини кафолатлашга чакирувчи, мижозларнинг хизмат курсатишдаги коидаларини бажариш учун керакли комплекс мажбуриятдир.
Демак, “ American Airlines ” фирмасининг хизмат курсатиш стандарти куйидаги кўринишда булади:
-буюртма кункирокларига 20 секунддан сунг жавоб бериш лозим;
-йуловчиларнинг 85% и 5 сониядан ортик навбатда турмаслиги керак;
-рейслар жадвалдаги вактидан 5 минут ортик булмаган вактга узгариши мумкин;
-самолёт тухтагач эшиклар 70 секунддан сунг очилиши керак;
-салонда хар доим зарурий журналлар захираси мавжуд булаши шарт.
Коидаларга кунт билан риоя килиниши йуловчилар афзал курадиган фирмалардан бири булишига олиб келади. Хизмат курсатишнинг асосий хусусияти сакланишга кобилиятсизлиги хисобланади. Хизмат курсатишни келажакда сотиш учун саклаб куйиш мумкин эмас. Агарда талаб таклифдан ошиб кетса, масалан, дуконда махсулотни омбордан олиш каби, вазиятни узгартириб булмайди. Бошка томондан, агар хизмат курсатиш кудрати уларга бўлган талабдан ошиб кетса, фойданинг йўқотилишига олиб келади. Хизмат курсатишнинг сакланмаслиги талаб ва таклифни тенглаштириш буйича махсус чоралар курилиши зарурлигини билдиради. Бу каторга куйидагиларни киритиш мумкин:
-табакалашган нархларни урнатиш;
-чегирмаларни куллаш;
-олдиндан бериладиган буюртмалар тизимини киритиш;
-хизмат курсатиш тезлигини ошириш;
-шахслар функцияларини бирлаштириш.
Шундай килиб, хизмат курсатиш бозорининг хусусияти, хизмат курсатиш хусусияти ва истеъмолчилар томонидан унинг кабул килиниш хусусияти – бу, сохада маркетинг хусусиятини англатади. Хизмат курсатиш маркетингининг асосий вазифаси – мижозларга корхона ва унинг хизматини бахолашга ёрдам беришдир.
Турмахсулотлар реализациясида минакаларнинг улуши ва макроиқтисодий курсаткичлари тахлилини беришда асосан Бутунжахон туризм ташкилоти томонидан берилган маълумотлар асосида карайдиган булсак куйидаги натижаларга келамиз.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling