«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet39/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Сиёсий вазият. Ички бозор сиёсий ҳодисалар ва қарорлар таъсири остида бўлади, худди шу тариқа сиёсий омиллар халқаро бизнес соҳасидаги амалларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Ижтимоий кескинлик, агар тартибсизликлар хорижда жойлашган корхона ёки маҳсулот турига қарши қаратилган бўлса, ишлаб-чиқариш жараёнини бўзиши ёки сотувни чеклаши мумкин. Ҳукуматга қарши сиёсий харакатлар ёки хокимиятнинг беҳосдан ўзгариши, энг камида, экспортчи ёки хорижий сармоядор учун беқарорликнинг ўсишини англатади.
Тан олиш керакки, инқилоблар ва миллийлаштириш каби ҳодисалар қоида эмас, балки фавқулодда ҳодиса ҳисобланади. Аксарият мамлакатларда амалдаги сиёсий жараён давлат тизимининг маълум ўзгаришлари сифатида намоён бўлади ва сиёсий жараёнлар тўнтаришларга олиб келиши мумкин. Лекин, бу хилдаги ўзгаришлар ҳам иш фаолиятнинг ҳолатига таъсир кўрсатадн. Масалан, 1980 йилда Канадада Пьер Трюдо бошчилигидаги либерал партиясининг ғалабаси тадбиркорликни қувватлаш дастурларидан Канада иқтисодиётидан Америка фирмалари сармояларининг бир қисмини чиқариш дастурларининг фойдасига воз кечишга олиб келди. Айни пайтда Франсуа Миттеран бошчилигидаги француз социалистлари аввал кутилган миллийлаштиришни бошламадилар.
Баъзи вазиятларда бозорнинг таъсири сиёсий манфаатлардан устун келади. Хорижий валютани олиш, ички сиёсий гуруҳлар талабларини эътиборга олишдан муҳимроқ бўлиши мумкин. Яқинда АҚШда бошқа мамлакатларда сингари "ички фойдаланиш" учун қонунлар кўриб чиқилди, бу қонунларга мувофиқ пировард маҳсулотнинг маълум қисми АҚШда ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Бошқа сиёсий чеклаш тадбири марказий банкнинг бошқа мамлакат валютаси эвазига АҚШ долларини беришдан бош тортишидан иборат. Бу эса фойданинг мамлакатдан олиб чиқишга йўл қўймайди.
Сармоя қўйиш ёки сотув бўйича мажбурият олишдан аввал сиёсий омилларни баҳолаш зарур. Янги ахборот келиши ва шароитнинг ўзгариши билан тегишли прогнозларга ўзгартириш киритиш лозим. Албатта, ҳар қандай хавфдан ҳоли бўлиш мумкин. Лекин, бошқа ҳолларда, масалан, зарур маҳсулотни фақат битта манбадан олиш керак бўлган пайтда, фирма ҳавф даражасини назорат қилган ва уни пасайтиришнинг тегишли усулларндан фойдаланган ҳолда хорижий бозорда қолишга мажбур бўлиши мумкин.
Ташқи муҳитни иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳасига таъсир тизимида демографик омилнинг аҳамиятини ҳаддан зиёд баҳолаш қийин. Аслида бу вазиятда турли ёш (ишлаш ёшидаги ва ишга лаёқатсиз ёшдаги) гуруҳларининг ўзгариш тамойиллари ҳамда туғилиш ва ўлиш кўрсаткичлари, эркак ва аёл аҳолининг нисбати ва бошқаларнинг аҳамияти жуда муҳимдир, Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ҳозирги кунда мавжуд энг муҳим демографик тамойиллардан бири аҳолининг қаришидир. Бу тамойил кўпгина хизматлар бозорларига, шу жумладан туризмга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.


Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling