«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Меҳмонхона ва ресторан технологияси


Download 180.82 Kb.
bet36/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Меҳмонхона ва ресторан технологияси туризм технологиясида 2-ўринда туради ва туризм ривожига асосий таъсир кўрсатадиган омиллардан ҳисобланади. Туристларнинг дам олиши тизими ва овқатланиш тизими меҳмонхона ва ресторан технологияларининг даражаларига (паст, ўрта, юқори, люкс), классларига боғлиқ бўлади. Даражалар ошган сари уларнинг баҳолари ҳам кўтарилиб боради.
Туризм соҳасида туристларнинг маблағ жиҳатидан ҳар хил тоифаларга ажралишини ҳисобга олсак, меҳмонхона ва ресторан техникаси ва унинг хизматлари даражалари яратилган бўлиши лозим. Туризмда менежерларнинг энг муҳим фаолияти шу соҳага қаратиш ҳисобланади.
Коммуникацион техника туризмда оламшумул инқилоб ясади. Инсон ҳаётига компьютерларнинг кириб келиши ахборотланганлик омилларини ҳаддан ташқари кучайтириб юборди. Туризмда коммуникация технологиялари ахборотлар тизимини яратиш, ўзаро алоқалар, шартномалар, тезкор ечимларни қитъалараро ўз иш жой ва ўз давлатида туриб ҳам оғзаки (телефонда) ҳам ёзма (факс, электрон почта) ҳолда ҳал қилиш, келишиш мумкин.
Республикамизда туризмни ривожлантиришнинг энг муҳим асосларидан бири ҳисобланган коммуникация технологияларини яратиш ва уни бошқариш давр талабларидан эканлигини чуқур англашимиз лозим бўлади.
Маҳсулот ва хизматларни маълум бир халқаро муҳитга мослаштириш учун ташкилотлар раҳбарлари ҳар бир халқаро муҳитнинг омилларини тушунишни ўрганишлари зарур. Агар улар бошқа мамлакатнинг муҳити маҳаллий муҳитга ўхшаш, деган фикрда бўлсалар, нотўгри хулосалар ва қарорлар чиқариш хавфи юзага келади. қуйидаги ҳикоя ушбу вазиятни тасвирлайди.
“Бир куни катта сув тошқини юз берибди ва маймун билан балиқ ўша тошқинга дучор бўлишибди. Эпчил ва тажрибали мавжудот бўлмиш маймун дарахтга чиқиб олибди ва сув тошқинидан қутулибди. Маймун ўзининг хавфсиз жойидан пастга қараб, бечора балиқнинг сув тошқин тўлқинлари билан курашаётганини кўрибди. Энг эзгу ниятларни кўзлаган маймун эгилиб, балиқни сувдан олиб чиқибди ва бу воқеа натижаси ижобий бўлибди”.
Бизнинг талқинимизда халқаро бизнес фаолият курсатаётган муҳит омилларининг 4 хил тури мавжуд - маданият, иқтисодиёт, қонунчилик, давлат томонидан тартибга солиш ва сиёсий вазият.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling