«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Меҳмонхоналарда инновацион технологияларни қўллаш


Download 180.82 Kb.
bet22/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

10.3. Меҳмонхоналарда инновацион технологияларни қўллаш

Интернет ривожланиши билан бирга нафақат туристик бизнесда канашувчиларнинг жойи ва роли, улар уртасидаги муносабатлар балки хужалик юритишининг бутун фалсафаси-туристик маркетинг кайта куриб чикилмокда. Умумжахон информацион тизими анаънавий маркетинг усулларини самарасиз килиб куймокда. Хизмат курсатиш сохасида ишловчи маркетологлар янги электрон алока воситалари имкониятларидан тула конли фойдаланишни истасалар тармокнинг бу хусусиятларини хисобга олиши зарур.


Глобал компютер тармоги ер шарининг исталган бурчагида туну-кун туристик информация олишга имконият яратади. Интернетга жойлаштирилган реклама хеч нима билан солиштириб булмайдиган самара беради. Уни ер шарининг хар бир бурчагида потенциал мижозлар хохлаган вактда куради. Реклама материаллари эркин фотосуратлар, графика ва товуш эффектлари, мултипликация ва хатто видео билан жихозланган булиши мумкин. Интернет сайтига куйилган реклама босма кўринишда чиккан рекламага нисбатан анча арзон булади. Мултимедия брошюралари зудлик билан ва енгил алмаштирилиш имкониятига эга, бу эса «ёнаётган» таклифлар учун жуда кулайдир.
«Американ Эйрлайнз» авиакомпанияси доимий равишда «НетСейвер» варогини, дам олиш куни харид килинмаган жойларни доимий равишда, сотиш учун куллайди. Натижада, авиакомпания айрим йуналишларда жойларнинг тулдиришини 60% дан 100% гача кутарди. «Бритиш Эйрвейз» авиакомпанияси олдинлари «ёнаётган» рекламанинг катта кисмини газета ва телевидениеда жойлаштирар эди, ҳозирги кунда эса ушбу компания интернет тармогидан фойдаланишни афзал кураяпти.


10.4. Туризмда бошқарувни тезлаштириш ва алоқаларни яхшилаш борасида техник имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Интернет, реклама компанияларининг хусусиятини узгартирмокда. Анаънавий реклама жуда кенг аудиторига каратилган. Реклама эълони шундай алфозда тўзилганки у турли эхтиежлардаги мижозларнинг диккатини ўзига каратишга ва харид қилиш учун ундашга каратилган. Маркетолог берилаетган хабарнинг таркибини, вактини ва чикариш муддатини, эълонни куйиладиган жойни бошкариб туради.


Бундай реклама тадбирларининг одатдаги мисоллари сифатида матбуотни еки телевидениени айтишимиз мумкин. Хамма одамларга каратилган бўлгани учун, у купинча таъсири паст булади. Хусусан маркетолог унинг ажойиб ва киммат рекламасини ким куриши хакида тула тассавурга эга булмайди. Агар у танлов хусусиятига эга бўлган такдирдагина хам, унинг истеъмолчига бўлган таъсири чекланган булади. Мижозга пассив рол ажратилган булиб хусусан унинг ўзи шахсан рекламага катнаштирилмаган. Бу диалог эмас балки монологдир, айрим вактда ўзи-ўзи билан магрурланиш кўринишида.
Интернет классик кўринишдаги реклама фаолиятининг камчиликларини енгиб утишга ердам беради.У хусусан анаънавий реклама амалиети билан боғлиқликнинг ўзилишга олиб келади. Бирнчидан бу ерда вазиятни маркетолог эмас балки буюртмачи назорат килиб туради. Далилларга таянган холда мижозлар нимани качон, кайси тартибда ва йуналишда куришни, узлари мустакил равишда танлашади. Агар уларни сайтдаги информация кониктирмаса, улар бир лахзада компютер тугмасини босиб курсатувдан чикиб кетадилар. Аудитория (тингловчилар) реклама таъсири окибатидаги карахт ва пассив холатидан, реклама кампаниясининг актив иштирокчисига айланади.
Иккинчидан, Интернетда мижознинг ўзи компанияга информация учун мурожат килади, балки маркетолог томонидан реклама эълонларини почта оркали уз мижозини топиш умидида юборишини кутиб утирмайди. Электрон тармокда адресат олдиндан маълум, яъни у олдиндан «еритилган» булади. Мижоз сайтга кириши билан таклиф этилаетган махсулотга уз кизикишини курсатади ва уни эхтиежларини ким яхширок кондира олса ушандан уни харид қилишга таерлигини курсатади. Телевизион рекламасидан уларок мижознинг ўзи сайтни танлагани жуда мухимдир. Шундай килиб интернет компанияни унинг таклифига купрок кизиккан шахсларга олиб чикади.
«Яху» ва «Алтависта» кидирув тизимларига Ирландия туристик дестинацияси тугрисида мурожат килинганда, фойдаланувчи сураган сайт билан биргаликда Ирландия меҳмонхона занжири баннери рекламасини хам куради.У компютер мониторида тусатдан пайдо бўлгани йўқ-мижоз уни актив кидирмокда.
Учинчидан, Интернет хар бир мижозга индивидуал (яккахон) муомилани таъминлашга (ендашув, муносабат-подход) кодир. Унда турли талабларга жавоб берадиган, осон ва тежамкор равишда информация жойланади. Варокларни гиперманбалар билан бирлаштириб, маркетолог яккахол фойдаланишга мулжалланган ва бутун дунедаги потенциал туристларга тушунарли кенг хажмли мултимедия брошюрасини вужудга келтиради. Унинг ердамида мижозлар узларининг дидларига мос турмахсулотларни кидиришади. Оммавий ахборот воситаларида битта информация куплаб фойдаланувчиларга юборилган булса, Интернетда хар бир фойдаланувчига куплаб информация каратилган. Бундай «снайперлик» ендашув, анаънавий «пулемет» усулга нисбатан анча самарали хисобланиб мижозга тезда керакли информацияни олишга ердам беради.
Туртинчидан, компанияларнинг сайтларга бўлган муносабати ва фаолияти интерактив характерга эга. Мижоз билан иккитарафлама информация алмашуви яккахон ендашувнинг кучайишига олиб келади. Потенциал турист туристик махсулот хакида информация олиш , саволлар бериш, нархларни келишиб олиш, фирмалар билан богланиш учун клавишадаги тугмани босса кифоя. Уз навбатида, компаниялар хам мижозларнинг эхтиежларини билиш ва янги махсулот хакида хабар етказишда, фойдаланувчилар билан осонгина алокага чикиш мумкин. Мижозалардан келаетган информацияни компютер осонгина эслаб колади, уни кайта ишлаб, буюртмачиларнинг яккахон дидларига мослаб жавоб беради. Саехатчиларга хизмат курсатадиган «Майкрософт» тармоги «Экспедиция» сайтига мурожат килганларни харакатларини кузатиб боради. Улар каердан келганликларини ва каерга кетганликларини, нимани ва кандай кетма-кетликда кидирганликларини, нимага буюртма берганликлари кузатиб борилади. Сайтга чиккан барча фойдаланувчилар адреслари белгиланади. Саехатлар хизмати хар бир мижоз тугрисида тушунчага эга бўлгандан сунг улар билан узаро муносабатни мустахкамлаб боради, электрон почта оркали мунтазам равишда уларни кизиктириши мумкин бўлган информация юбориб туради ва бу эса фойдаланувчиларни кайта ва кайта «Экспедиция» сайтига мурожат қилишга ундайди.
Жахон информацион тармоги маркетинг харакатларнинг, хусусан реклама компанияларини самарадорлигини тезда ва осон аниклашга ердам беради. Ишнинг самарадорлигининг асосий курсаткичи сайтга кирувчиларнинг сонидир. Уларни кайд этиш (хисобга олиш,) серверлар оркали амалга оширилади. Брошюрадан фарклирок электрон версияда биринчи навбатда куриб чикиладиган еки умуман укилмайдиган вароклар маълумдир.
«Бест Уэстерн Интернешнл» меҳмонхоналар занжири, 160 меҳмонхона тугрисида информацияни «ТревелВэб» сайтига жойлаштириб шу йусинда Интернет тармогида ўзи тугрисида эълон қилди. Биринчи ой мобайнида ушбу бет 80 мингта ташрифни хисобга олди. Бирок бир нечтагина фойдаланувчи, бу отеллар занжиридаги жойлашиш шартларини ва хоналар расмларини кидирганлар. Истеъмолчилар танловини белгилайдиган юқоридаги информация мижозалар учун катта ахамиятга эга эмаслиги ва реклама эълонлари таркиби кайта куриб чиқилиши зарурлиги маълум булиб колди.
Сайтга киришни купайтиришнинг турли йуллари мавжуд. Анъанавий реклама материалларидан кура Интернетнинг кенг имкониятларини хисобга олиб электрон брошюраларнинг таркиби ва форматии ишлаб чиккан фирмалар яхширок натижаларга эга буладилар. Улар фойдаланувчи хакида гамхурлик киладилар ва сайтдаги фаолиятини осонлаштирадилар. Мижоз маълумотлар базасида йўқолиб колмаслиги учун, уни кидирув инструменти (воситаси) билан жихозлашади ва навбатдаги информацияни топиш учун мантикий (манбалар билан таъимнлашади)йуналишлар курсатилган. Улар фойдаланувчи бу ерга кайтиб келиши учун уз сайтларидаги бетларини доимий равишда янгилаб туришадилар.
Раҳбарият ва фаннинг ҳамкорлиги. Турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи олимлар ҳар доим ҳам биргаликда яхши ишлайвермайди. Шунингдек, фан ва раҳбарият ўртасидаги алоқа каналлари ҳам унчалик аник эмас, кетма-кет ижро этиш мезонлари ва назорат механизмлари ҳар доим ҳам кўнгилдагидек ўрнатилмайди.
Туризмнинг ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, бу ерда халқа ҳамкорлик жуда кенг қўлланилади. Турли мамлакатлардан келган ва турли саёҳатлар, анъаналар, феъл-атворга эга туристлар бир-бирларини тушунишлари ва биргаликда умумий қарорга келишлари лозим бўлади Бир мамлакат миқёсида анчайин мураккаб жараён бўлмиш технологияларни бошқариш жараёни бир қанча давлатларнинг ишбилармонлари ва олимларини биргаликда ишлаши пайтида юзага келувчи кўпгина қийинчиликлардан иборат. Шу сабабли муваффақият кафолатланмайди лекин уларнинг мақсадлари синчковлик билан аниқланиб, келишиб олинса кўп миллатли изланиш ва тадқиқотларнинг муваффакиятли бўлишига имкон бор.


Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling