«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet5/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Жараёнли ёндашув. Бошқарув вазифаларига: режалаштириш, ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, мотивация ва назорат киради. А. Файолнинг фикрига кўра улар ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил фаолият олиб боради.
Режалаштириш 3 саволга жавоб беради:
1. Ҳозирги вақтда биз қаердамиз (афзаллик ва камчиликларни аниқлаш)?
2. Атроф муҳитга баҳо бериб, қайси йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз? (рақобатчилар, технология ва иқтисодий вазият)
3. Кўзланган натижага қандай эришмоқчимиз?
Ташкил қилиш - маълум бир тўзилмани яратиш ҳисобланади. Ташкилотга ким киради ва нима билан шуғулланиши керак?
Мотивация- ташкилот аъзоларининг режани бажариши ва улар бажараётган иш топширилган (делегирование) мажбуриятларга мос келиши демак.
Рағбатлантириш - инсон эҳтиёжларини яхши иш орқали қондиришдан иборат.
Назорат- ташкилот ўз олдига қўйган мақсадларига эришишини таъминловчи жараён.
Бошқарув назоратининг 3 қирраси мавжуд. Улар қуйидагилардан:
-стандартлар ўрнатилиши, маълум вақт оралиғида бажарилиши керак бўлган мақсадларни яққол аниқлашдан иборат;
-эришилган натижани баҳолаш ва кутилган натижа билан солиштириш;
-тўғрилаш ва аниқлик киритиладиган жараён, 4 та қарор қабул қилиш ва алоқа (коммуникация, ахборат алмашинув)ни талаб этади.
Тўғри қарор қабул қилиш учун мутаносиб (адекват) ахборот керак. Уни олиш учун ишончли коммуникация зарур бўлади.
Туризмда тизимли бошқарув
Тизимли ёндашув - одатда ташкилотнинг ўзаро алоқалари кўрсатилган блок-схема кўринишида тасвирланади. Аниқроғи ҳаракатланувчи тасвир-“любайл” яратилади. Агар раҳбарият ташкилотнинг бир қисмини ўзгартирса, бу ҳолат ташкилот функцияларига таъсир этади.
Тизим - бутунлик ёки яхлитлик, таркибий қисмлари ўзаро боғлиқ бўлиб, ҳар бири бутунлик характеристикасига ўз ҳиссасини қўшади. Масалан, тизимга машина, компьютер, телевизорлар мисол бўла олади.
Ёндошувнинг марказида вазият яъни, муайян вақтда ташкилотга кучли таъсир ўтказадиган вазиятлар тўплами туради. Вазият ўзгарувчилари ички ва ташқига бўлинади.
Ички ўзгарувчилар одатда ташкилотда қўлланиладиган қарорларни бошқариш натижаси, унга ташкилотнинг қуйидаги характиристикаси киради: мақсад, ресурслар, ўлчамлар, меҳнат таксимоти.
Ташқи ўзгарувчиларга: рақобатчилар, ижтимоий омиллар, давлат томонидан тартибга солишлар ва ҳ. к. киради.
Вазият ёндашуви мавжут услуб ва ғояларни муайян вазиятларда қўллайди. Вазият ли ёндошув ички ва ташқи ўзгарувчилар асосини аниқлаб тизимлар назариясини амалиётда қўлланилишини кенгайтирди.


Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling