Туркистон асср ва ўзбекистон сср конституцияларида хақсизлар ҳУҚУҚларининг синфий характери
Download 1.26 Mb.
|
Макола хорижий
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2-жадвал.
1.1-жадвал[4.60]11.СССР МИҚ нинг 22.03.1930 йилдаги қарорига кўра, ЎзССР да хақсизлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва тузатиш натижалари хусусида (01.08.1930 йил ҳолатига)
1.2-жадвал. СССР МИҚ нинг 22.03.1930 йилдаги қарорига кўра, ЎзССР да хақсизлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва тузатиш натижалари хусусида (01.08.1930 йил ҳолатига)[4.60]12. Туркистон ўлкасида Россия империяси бошқарув даврида ахлоқ ва ҳуқуқнинг меъёрий категорияларидан бири бўлган, мавжуд ижтимоий воқелик инсон моҳиятига ва ҳуқуқларига мос ёки мос эмаслигини ажратишда мезон бўлиб хизмат қиладиган адолат, одиллик, тўғрилик принсплари “тўла ўрнатилган” - дея афсуски, айтa олмаймиз. Бу муаммо ҳар бир воқеа, ҳодиса ва жараённинг жамият ривожланишига, инсоният тараққиётига, инсонпарварлик ва демократия қоидаларига ҳамнафаслиги билан белгиланади. Шу маънода, умуминсоний адолат синфий миллий, гуруҳий адолатлардан юксак туради. Қарамлик ҳолатини хонликлар ҳудудларни босиб олиш ёки бошқа йўллар билан уларнинг устидан Чор Россиясининг ҳукмронлиги ўрнатилиши оқибатида давлат ҳокимиятининг олийлик ва суверенлик белгиларидан маҳрум бўлишида кўриш мумкин. Ўлкани бошқариш Россия императори томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган генерал-губернаторга тегишли эди. Маҳаллий бошқарувда ислом динининг муқаддас китоби деб тан олинган Қуръонда ислом ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари ёрдамида амалга оширилган. Қонун устуворлиги тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар негизида жамиятда умумий маданиятни юксалтириб боришга, инсонларнинг маънавий камолотни ва ҳуқуқий билимларини тобора бойитиб боришга ҳаракат қилинмоқда. Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, ўз моҳияти ва мазмуни жиҳатидан, демократик, адолатли, инсонпавар бўлиши, давлат ва фуқаролар ўртасида барча муносабатларни, қонун устуворлигини, давлат идоралари ҳуқуқий мақоми ҳамда ваколатларини аниқ белгилаб бериши лозим. Лекин, Туркистон ўлкасида Россия империяси протекторати ўрнатилгач, мазкур ҳуқуқий принципларига деярли амал қилинмаган. XX асрнинг бошларида чоризмга қарши кураш нафақат Россияни ўзида балки унинг мустамлакаларида, жумладан Туркистонда ҳам тобора қизиб борди Бу кураш икки йўналишда кечди. Ўлканинг рус аҳолиси истиқомат қилаётган жойларда юқорида кўрсатилган Россиянинг ўзидаги буржуазия партиялар ва социал-демократларнинг бўлимлари юзага келади. Улар ўлкада ҳам русларга сиёсий ва инсоний ҳуқуқларни бериш ва давлат бошқарувини демократлаштириш учун курашдилар. Аммо улар бундай ўзгаришларни Россия империясини яхлитлиги ва мустамлакачилик сиёсатини сақлаган ҳолда амалга оширишни режалаштирган эдилар Уларнинг дастурларида маҳаллий аҳолининг манфаатлари учун ҳам курашиш ҳаёлга ҳам келтирилмади. Шунга ўхшаш ўлкадаги ишчиларнинг инқилобий ҳаракатлари ҳам туб аҳолини озодлигини таъминлашга қаратилмаган эди. Туркистон заминида буржуазия сиёсий партия ва социал-демократларнинг фаолиятига қарама-қарши миллий-озодлик ғоялари ўз кучини кўрсатиб борди. Зеро ўзбек халқинияг чор ҳукуматига қарши курашларининг моҳияти ва йўналиши мустақиллик ва озодликни тиклашдан иборат эди. Замонавий Россияда шаклланаётган фуқаролик жамияти сайловларни ўтказишда қонунларга риоя қилиш масалаларини доимий равишда янгилаб боради. Аҳолининг ҳокимиятга бўлган ишончи, бир қатор мамлакатлардаги сўнгги инқилобий воқеалардан кўриниб турибдики, давлат тузумининг барқарор мавжудлигини белгиловчи омил ҳисобланади. Сайловолди ташвиқотини ўтказишда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар сиёсий вазиятни беқарорлаштириши ва ҳокимиятни қонуний йўқотиши мумкин. 1920-йилларда сайлов қонунчилигининг оммавий бузилиши бир қатор ҳолларда улар ҳукуматга ишонч инқирозига олиб келди ва шу маънода совет сайлов тажрибаси долзарблигича қолмоқда ва уни ўрганиш ва қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. 1920-йилларда содир этилган сайлов қонунчилигининг бузилишини иккита асосий гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи катта тоифани сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, иккинчиси – сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ташкил этди. Ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бири бўйича фуқароларнинг мурожаатлари киритилиб, уларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартиби белгиланди. Туркистонда чоризм сиёсий ҳукмронлигининг ўрнатилиши унинг иқтисодий соҳада ҳукмронлигини ҳам босқичма-босқич қарор топтириш билан биргаликда кечган. Бу жараённинг кечиши, аввало, Россия империяси Туркистонда мустамлакачилик иқтисодий қонунларини жорий этиши билан боғланган эди. Бу қонунлар, ўз навбатида, иқтисодий жараёнларнинг метрополия13 иштирокчилари учун доимий муваффақият келтириши ва мустамлака-капиталистик ривожланишнинг шарт-шароитларига деярли мослашмаган маҳаллий қатнашчилар учун эса эксплуатацияни таъминлаш мақсадида яратилган эди. Бу қонунлар Ўрта Осиёда чоризмнинг мустабид бошқарув тизими вужудга келишига замин яратди. Маъмурий буйруқбозликка асосланган ушбу бошқарув, ниҳоятда марказлашган бўлиб, қонун яратадиган, фармойиш берадиган, ижроия ва назорат вазифаларини ўзида мужассамлаштирган эди. XIX асрнинг 60-йиллари ўрталари ҳамда 80-йилларда хўжалик фаолияти ўлка, вилоят ва уездлар маъмурияти томонидан муваққат “Низомлар” асосида бошқарилди. Жумладан, “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом” (1867 й.), “Зарафшон округини бошқариш тўғрисидаги муваққат қоидалар” (1868 й.), “Фарғона вилоятини бошқариш бўйича муваққат Низом” (1876 й.), “Амударё бўлимини бошқариш бўйича Низом” (1874 й.)ларни мисол қилиб келтириб ўтиш мумкин. Мустамлака бошқарув идораларининг вазифалари орасида молия хўжалик фаолияти Россия тадбиркорлари, буржуазияси, амалдорлари учун янада қулай иқтисодий шароитлар яратиш; молия, бюджет, солиқлар, кредит ва бошқа соҳалар билан шуғулланувчи давлат муассасаларини вужудга келтириш; очарчилик, касаллик тарқалган вақтда юз берадиган халқ қўзғолонларининг олдини олишга қаратилган полиция-хўжалик аҳамиятига молик тадбирларни ўтказишга йўналтирилган эди. Юқоридаги келтирилган низомлар мазмун-моҳиятига кўра, ўлкада ҳарбий ва маъмурий ҳокимиятнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган. Улар генерал губернаторнинг йўриқномалари, фармон ва кўрсатмалари асосида хўжалик фаолиятини чор амалдорларига олиб борган. Шу билан бирга, “ҳарбий ҳолат омили” ҳамда маҳаллий аҳолининг тарихий, анъанавий, ижтимоий, ҳуқуқий мезонларидан беҳабарлик метрополияни айрим хўжалик вазифаларини “халқдан сайланганларга” топширишга мажбур қилди. 1917 йилда Россияда содир бӯлган Февраль инқилоби ҳамда Октябрь тӯнтариши бу мамлакатда демократик тараққиётни таъминлай олмади, давлатнинг мустамлакачилик моҳияти ҳам ӯзгармади, аксинча, мустабидликда совет ҳокимияти подшо Россияси империясининг вориси бӯлди. 1916 йилда Россия империясининг мустамлакачилик зулмига оммавий қӯзғолон кӯтариб, қаршилик кӯрсатган Туркистон халқлари ӯлкада зӯрлик билан ӯрнатилиб, аввалги зӯравонликни яна давом эттира бошлаган совет давлатига ҳам қарши қуролли кураш бошлади. Бу кураш 1916 йил қӯзғолонидан олинган сабоқлардан тегишли хулоса чиқариб, уюшган қуролли қаршилик тусини олди ва шу туфайли узоқ йиллар давомида мустабид ҳукумат уни енгишга муваффақ бӯла олмади. Мустабид совет ҳокимияти Туркистон халқларининг ӯз мустақиллигини қӯлга киритиш мақсадида олиб борган курашларини бостириш учун ҳарбий, сиёсий, иқтисодий чора-тадбирларни, барча куч ва имкониятларни ишга солди. Бироқ асосий куч манбаи халқ бӯлган бу курашни енгиш осон бӯлмади. Гарчи курашга сиёсий етакчилик, умумий раҳбарлик, ҳарбий, иқтисодий таъминот етарли даражада бӯлмаса-да, унинг маънавий ва жисмоний куч манбаи халқ бӯлганлиги, яъни халқ томонидан кенг қӯллаб-қувватланиб турилгани бу курашлар кучлар нисбати тенг бӯлмаган шароитларда ҳам узоқ вақтгача енгилмай туришини таъминлаб берди. Буни яхши англаган мустабид ҳукумат ӯзига қарши қаратилган бу курашни маънавий жиҳатдан заифлаштириш, илдизларига болта уриш, кучсизлантириш учун уни халқ хайрихоҳлигидан, қӯллаб-қувватлашидан маҳрум этиш йӯлларини излади14. Шаҳар ва қишлоқларга тегишли сайлов комиссияси тарафидан сайловга чақирув қоғозларини тарқатиб юборилган. Юборилаётган чақирув қоғозидаги рақам сайловчиларни рўйхатга олинган рақам билан бир хил бўлиши талаби қўйилган. Чақирув қоғозлари ҳар бир кишига ўз фамиляси, исми, отасининг исмига ёзилиб, бошқага берилмаслик қатъий белгиланиб, қаттиқ назоратга олингани белгиланган. Сайловчилар шўро сайлов ўтказиш биносига белгиланган келиб туриш уқтирилган15. 1.3-жадвал. Туман ижроия қўмиталари, шаҳар ва қишлоқ советлари томонидан сайлов ҳуқуқларидан нотўғри маҳрум қилинганлиги аниқланган шахслар хусусида16 Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling