Туркистон ассрда соғлиқни сақлаш тизимини йўлга қўйишдаги муаммолар ва камчиликлар
Download 15.17 Kb.
|
туркистон ассрда
Туркистон АССРда соғлиқни сақлаш тизимини йўлга қўйишдаги муаммолар ва камчиликлар Соғлиқни сақлаш соҳаси жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кўпгина тармоқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Муайян давлатда соҳани йўлга қўйиш ва ривожлантириш ишлари атроф-муҳит муҳофазаси, аҳоли турмуш шароити, тоза ичимлик суви таъминоти каби масалалар билан биргаликда олиб бориш талаб этилдаи. Чунки буларсиз аҳоли саломатлигини сақлаш ишини яхшилаб бўлмайди. Совет ҳокимятининг дастлабки йилларида соғлиқни сақлаш соҳаси тармоғи кенгайтириб, бу 1921 йил кузига келиб, 1918 йилдагига нисбатан тўрт ярим баравар кўпайди. Энг юқори ўсиш суръати Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қайд этилади. 1921 йил декабрда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бўлимларининг қурилтойида курорт ва санатория-даволаш ишларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди. Жиззах уезди Тузкон кўли бўйида дам олиш уйи, Самарқанд уездида Ургут қишлоғи сил касаллиги ва қуёш санаторийси очилиши режалаштирилди. Самарқанда 75 ўринли санатория очилди. Санаториянинг очилиши сил касаллигига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Туркистон АССРда сил касалига қарши ташкилий тадбирлар 1921 йилдан амалга оширила бошлади. Ўша йили Тошкентда ишчи ва солдат депутатлари совети доктор А.П. Серебренниковнинг ташаббуси билан 1-сил диспансерини очди1. 1922 йилда Хатирчи ва Нур-Ота шаҳрида ҳам фельдшерлик пунктлари ташкил этилди. 1923-1924 йилги бюджет йилида давлат бюджетнинг 10,5% миқдорида маблағ ажратилди2. Аммо бу суммалар ҳам тўлиқ ўзлаштирилмади. Бундай шароитда нафақат янги тиббий ва санитария масканларини очиш, балки мавжуд муассасаларни сақлаб қолиш ҳам мумкин эмас эди. Туркистон Республикасидаги тиббиёт муассасалари тармоғи 1923-1924 йилларда қуйидагича бўлди: шифохоналарда даволаш ўринларининг умумий сони 2289 та бўлиб, шулардан 331 таси уездлар, 32 таси туман шифохоналанри, 18 таси амбулаториялар ҳисобига тўғри келади. 1 Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ишларининг 25 йиллиги. – Тошкент.; Ўзбекистон давлат нашриёти, 1949. 2 Ўз МДА, 1-рўйхат, р-25-фонд, 1820-иш, 2-варақ. Download 15.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling