Туркистон автоном совет социалистик республикаси


Хоразм Халқ Совет Республикасининг герби


Download 0.7 Mb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1604373
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1917 1991 yillarda ozbekiston tarix

Хоразм Халқ Совет Республикасининг герби


БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ (БХСР) – Бухоро Амирлигида амир ҳокимияти ағдарилгач, 1920 йил 2 сентябрда Большевиклар андозасида ташкил этилган Республика. 1921 йил сентябрь ойида БХСР Конституцияси қабул қилинди. БХСРда кенг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Лекин бу ислоҳотлар мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб эмас, балки Москва большевиклари андозаси ва кўрсатмаси асосида кўр-кўрона амалга оширилгани боис, аксарият ҳолларда тескари натижаларни берди. БХСР 1924-25 йилларда Туркистонда ўтказилган маъмурий-ҳудудий давлат чегараланиши муносабати билан тугатилиб, янги ташкил этилган Ўзбекистон Совет социалистик Республикаси таркибига киритилди.



Бухоро Халқ Совет Республикаси герби





Туркистонда Миллий-ҳудудий давлат чегараланиши - Туркистон халқларининг азалий бирлиги ва яхлитлигини барбод қилиш мақсадида Москва большевиклари томонидан 1924-1925 йилларда ўтказилган тадбир. “Улар бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил!” шиорига амал қилиб Туркистон ўлкасидаги тарихи, дини, маданияти ва тақдири муштарак бўлган халқларни бир биридан ажратиб ҳар бирига мустақил Республика мақомини бериб улар устидан назоратни мустаҳкамлаш учун амалга оширилган сиёсат эди. Маҳаллий давлат арбоблари (Т.Рисқулов, С.Хўжанов, С.Асфандиёров) ларнинг Туркистон ягона, бир бутун ва унинг яхлитлигини бузиш мақсадга мувофиқ эмас деб Москвага бир неча бор мурожаат қилишларига қарамай уларнинг ташаббуслари инобатга олинмади. Миллий ҳудудий чегараланиш натижасида Туркистонда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (ЎзССР), Туркманистон Совет Социалистик Республикаси (ТССР), кейинроқ эса Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Автоном Совет Социалистик Республикалари ташкил этилди.




Ўзбекистон ССР - 1924-1925 йилларда Москва кўрсатмаси билан ўтказилган маъмурий-ҳудудий давлат чегараланиши оқибатида 1925 йил 13 февралда Бухорода Умумўзбек советларининг I қурилтойида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ташкил этилади. 1927, 1937 ва 1978 йилларда қабул қилинган ЎзССР Конституцияларида Ўзбекистонннинг давлат мустақиллиги, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқлари ёзиб қўйилган бўлсада, Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаёти тўлиқ “Марказ” ва Компартия назоратига олинди. Шунинг учун ҳам ЎзССР мавжуд бўлган 1925-1991 йиллар тарихшуносликда қарамлик йиллари деб юритилади.






Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling