Турли жинсли система


Толали фильтрловчи материаллар тавсифи


Download 44.78 Kb.
bet10/13
Sana22.03.2023
Hajmi44.78 Kb.
#1285860
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13



8.2. Толали фильтрловчи материаллар тавсифи


Матоли фильтрларда 2 хил фильтрловчи материалдан фойдаланилади: тўқимачилик дастгоҳларида тайёрланадиган оддий матолар ва кийгиз (намат) матолар. Оддий фильтр матоларда толалар орасидаги очиқ тешиклар ўлчами 100 200 мкм. га етади. Бу толаларга қўйиладиган талаблар қўйидагича:
фильтрлаш жараёнида юқори даражадаги чанг сиғимига эга бўлишлик; чанг ёпишган ҳолатда ҳам юқори даражада ҳаво ўтказиш қобилиятини сақлаш; юқори даражадаги механик мустахкамлик, кўп мартабалик эгилишлар шароитида ейилишига чидамлилик, ўлчамларининг ва хоссаларининг барқарорлиги. йиғилган чангдан тез ва осон тозалана оладиган бўлиши; нархининг арзон бўлиши. Ҳозирги кунда мавжуд материаллар юқорида кўрсатилган хоссаларнинг ҳаммасига ҳам бир йўла эга бўлавермайди. Шу сабабли улар ҳар бир ҳолат учун алоҳида танланади. Масалан: пахтали матолар яхшигина фильтрлаш хоссасига эга, нархи нисбатан арзон, лекин кимёвий ва термик мустаҳкамлиги паст. Жун матолардан ҳаво яхши ўтади, ишончли тозаловчи, лекин кислотали газлар, айниқса SО2 ва туманга қаршилиги жуда паст. Пахтали матоларга нисбатан нархи қиммат. Юқори ҳарорат таъсирида ишласа мўрт бўлиб қолади. Фақат 900 С гача ҳароратдагина ишлай олади. Кейинги пайтларда синтетик материаллардан тўқилган матолар ҳароратга ва агрессив муҳитга чидамлилиги билан пахта ва жун матоларини сиқиб чиқармоқда
Уларнинг нархи ҳам нисбатан арзон. Масалан: нитрон толали матолар 120  130 0С ҳароратда ҳам яхши ишлаши сабабли кимё саноати ва рангли металлургияда фильтрлаш учун ишлатилаяпти. Лавсанли матолардан эса цемент, металлургия ва химия саноатида иссиқ ва қуруқ газларни тозалашда фойдаланилмоқда Шиша толали матолар 150  350 0С ҳароратда ҳам ишлай олади. Аэродинамик хоссалари: ҳаво ўтказувчанлик (м32 мин) =49 Па да сон жиҳатдан фильтрлаш тезлиги (м/мин) га тенг. Чангланган матоларнинг 0,3-2 м32 мин. даги қаршилиги  = 5  40 Па.
Тоза ҳолатдаги фильтрловчи матоларнинг аэродинамик хусусиятлари ҳаво ўтказиш хоссаси – маьлум бир босим ўзгариши Рт да ҳаво сарфи билан характерланади. Бунда босим ўзгариши Рт=49 Па га тенг бўлади. Ҳаво ўтказиш м32.мин)да ифода этилади. Сон жиҳатидан у фильтрлаш тезлигига тенг. Чангланмаган матолар қаршилиги Ртҳаво ўтказиш даражаси 0,3-2 м32.мин) бўлганда 5 – 40 Па ни ташкил этади.
Чангланган сари матонинг аэродинамик қаршилиги ортади, фильтр орқали ўтаётган газ сарфи эса камаяди. Мато тескари йўналиш бўйича ҳаво ҳайдаш, механик силкитиш ёки бошқа усуллар ёрдамида тозаланади. Бир неча фильтрлаш – тозалаш циклларидан кейин матодаги қолдиқ чанглар миқдори барқарорлашади; у матонинг мувозанатидаги чангланиши q (кг/м2) деб аталувчи катталикка ва мувозанатдаги чангланган матонинг қолдиқ қаршилиги Рр га мос келади. Бу катталикларнинг қиймати фильтрловчи материал турига, чанг заррачаларининг ўлчами ва хоссаларига, газнинг нисбий намлигига, чангдан озод қилиш усулига ва хоссаларига боғлиқ бўлади.

Download 44.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling