Турли жинсли система
Download 46.91 Kb.
|
3.2. Инерцион чанг ушлагичларИнерцион чанг ушлагичларда тозалаш даражасини ошириш учун оғирлик кучидан ташқари инерцион кучлардан фойдаланилади. Бундай ҳолатда қурилманинг ўлчами анча камаяди. Инерцион чанг ушлагичнинг ишлаш принципи қуйидагидан иборат: чангли газ оқими йўналишининг бирдан ўзгариши пайтида, қаттиқ заррачаларнинг зичлиги ҳаво зичлигига нисбатан тахминан 1000 маротаба катта бўлганлиги сабабли, заррачалар ўз инерцияси билан олдинги йўналишда ҳаракатини давом эттириб, газдан ажралгандан сўнг, чанг йиғгичга тушади, тозаланган газ оқими эса қурилмадан ташқарига чиқиб кетади. чанг тутгичларни чангли қоплар, деб ҳам юритилади. Унинг ишлаши жуда оддий бўлиб, чангли газ кириш патрубкаси орқали пастга қараб ҳаракатланади, сўнгра газ бирданига юқорига бурилади, бунда чанг газ оқимидан ажралиб, қурилманинг пастки қисмига тушади. Масалан, таркибида диаметри 30 мкмдан катта заррачалари бўлган чангли газни тозалашга мўлжалланган чангли қопнинг ажратиш даражаси 65 – 85 % ни ташкил этади. Газнинг кириш патр Қайтарувчи тўсиқли чанг тутгичнинг самарадорлиги чангли қопларникига нисбатан кам, қурилманинг гидравлик қаршилиги ҳам анча кичик. чанг тутгични ишлатиш қулай бўлиб, уларни тўғридан тўғри газ трубаларига жойлаштириш мумкин, бунда газ ўтадиган трубаларнинг диаметри 2 м дан кам бўлмаслиги керак. Ротацион ёки динамик чанг тутгичларда чанг заррачасига таъсир қилувчи марказдан қочма ва Кориолис кучлари иш ғилдирагининг айланиши натижасида ҳосил бўлади. Чанг тутишнинг умумий қонуниятлари уюрмали ва ротацион қурилмаларда деярли бир хил. Ротацион чанг тутгичнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, унинг ишлаши учун қўшимча тортишпуфлаш қурилмаси керак эмас. Роторнинг айланиш сонини кўпайтириш йўли билан инерцион ва марказдан қочма чанг тутгичларга нисбатан анча юқори самарадорликка эришиши мумкин.убкасидаги тезлиги тахминан 10 м/с, қурилманинг цилиндрсимон қисмида эса 1 м/с га тенг бўлади. Бундай чанг тутгичнинг гидравлик қаршилиги 150 – 390 Па. айланувчан барабанли тешикли ротацион чанг тутгичлар кўрсатилган. Бундай қурилманинг ишлаш схемаси изоҳланган. Тозаланиши лозим бўлган газ оқими перфорация қилинган айланувчан барабан орқали ўтади, чанг заррачалари эса марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг ташқарисида қолади. чанг тутгичнинг асосий иш қисмларига ичи бўш ва юзаси перфорация қилинган айланувчан барабан 3 ва вентилятор 4 киради. Барабан ва вентиляторнинг ғилдираги умумий вал 5 га ўрнатилган. Вал электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Барабан 3 нинг ичида айланувчи ғилдирак 4 ёрдамида газни қурилмадан чиқариб юбориш учун етарли бўлган вакуум ҳосил бўлади. Чанг марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг перфорация қилинган юзасидан ажралади ва қобиқнинг пастки қисмидаги чанг тўплагич 2 да тўпланади. қурилмада ҳавонинг чанг йиғиладиган қисмидаги кераксиз уюрма ҳаракатларини сусайтириш учун махсус панжаралар 6 ўрнатилган. Ротацион чанг тутгичлар қаторига махсус турбина билан таъминланган турбоциклонлар ва турбокомпрессорлар киради. Трубина марказдан қочма куч майдонини ҳосил қилади ва уни кучайтиради. Натижада газларни чангдан тозалаш даражаси кўпаяди. Download 46.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling