Турли жинсли система


Газ трактларини ҳисоблаш асослари


Download 46.91 Kb.
bet9/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

9.1. Газ трактларини ҳисоблаш асослари


Саноатнинг барча тармоқларига газлар трубопроводлар ёрдамида узатилади. Газларни узатиш учун гидравлик машиналар ишлатилади. Механик ишни оқимнинг энергиясига айлантирувчи қурилма гидравлик машина деб юритилади.
Гидравлик машинанинг энергияси оқимга тезлик беришдан ташқари узатиш йўлидаги қаршиликларни енгиш учун ҳам сарф бўлади. Ушбу машиналар асосан икки гуруҳга бўлинади:
насослар – суюқликларни узатиш учун.
компрессорлар – газларни нормал босимдан юқори босимгача
сиқиш ва уларни узатиш учун.
Худди суюқликлар каби газлар ҳам босимлар фарқи бўлгандагина ўзатилади.
Сиқилган газ босими Р2 нинг сиқилмаган газ босими Р1 га нисбатан сиқиш даражаси дейилади.
Сиқиш даражасининг катталигига қараб компрессор машиналар қуйидаги типларга бўлинади:
а) вентиляторлар (Р21 1,1) – кўп миқдордаги газларни узатиш учун фойдаланилади.
б) газпуркагичлар (1,1  Р21 3) – газ трубкаларида катта қаршилик бўлганда ишлатилади.
в) компрессорлар (Р21 3) – юқори босим ҳосил қилиш учун ишлатилади.
г) вакум насослар – босими атмосфера босимидан паст бўлган газларни сўриш учун ишлатилади.
Газ ва чанг трактларини лойиҳалашда принципиал схемалар тўзилади. Ҳар бир участка учун оқимнинг оптимал тезлиги ва сўриш - ҳайдаш машиналари танланади, аэродинамик ҳисоблар бажарилади.
Газ йўлларини танлашда трактда минимал гидравлик қаршилик бўлишига ва алоҳида чанг ушлаш аппаратларига газнинг баб – баравар тақсимланишига эътибор берилади. Сўриш – ҳайдаш машиналари газ ва ҳаво ҳарорати энг оз бўлган жойга ўрнатилади.
Газ оқимининг тезлиги гидравлик қаршиликка, трактнинг ўлчами ва нархига, ҳайдаш – сўриш машиналари энергия миқдорига катта таъсир кўрсатади.
Таркибида 5 мг/м3чанг бўлган ҳаво ёки газларни ташиш учун диаметри 300–800 мм бўлган газоходлар учун тезлик 5–8 м/с деб қабул қилинади.
Диаметри 1000–2000 мм бўлган газоходлар учун тезлик 10–16 м/c га тенг бўлади.
Газ таркибида чанг кўп бўлган ҳолларда тезлик чанг газоходга чўкиб қолишига йўл қўймайдиган қилиб танланади.
Электрофильтрлар, батареяли ва гурухли циклонлар олдида газ тезлиги 12–15 м/с бўлиши керак.
Агар газ таркибида ўлчами 25 мкм дан катта бўлган йирик заррачалар бўлса оқим тезлиги 15–20 м/с гача оширилади. Тракт бўйлаб кетаётган газ оқимининг ишқаланиш қаршилиги Н ишқаланиш ва маҳаллий қаршилик Нм ни енгиб ўтишга тўғри келади.
Ишқаланиш қаршилиги ёки ишқаланишдаги гидравлик йўқотиш газли муҳитнинг ёпишқоқлиги оқибатида содир бўлади ва у турли тезликда ҳаракатланаётган алоҳида заррачаларнинг бир– бири билан ишқаланиш натижасидир. Ишқаланишдаги йўқотиш билан боғлиқ.

Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling