Турли жинсли система


Саноат чангларининг ҳосил бўлиш сабаблари


Download 46.91 Kb.
bet7/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14

2.2. Саноат чангларининг ҳосил бўлиш сабаблари.


Атмосферанинг чангли ҳаво ва турли чиқиндилар билан ифлосланишига қарши курашиш табиатни муҳофаза қилиш муаммосининг ажралмас қисмидир. Чунки атмосферанинг ифлосланиши ернинг ҳаво қобиғига таъсир этибгина қолмасдан, балки инсон ҳаёти ва теварак атрофдаги муҳитни хавф остига қўяди.
Атмосферани тоза сақлаш муаммоси инсониятни қадимдан ўйлантириб келган. Илгарилари ҳаво саноат объектлари устида ва унга яқин жойлардагина ифлосланган бўлса, ҳозирги кунда саноат, транспорт, энергетика ва бошқа манбалардан чиққан чангли ҳаво минглаб километр масофалардаги худудлар ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда.
Инсониятнинг табиий ва сунъий йўллар билан олинадиган маҳсулотларга бўлган талаби кундан кунга ўсиб бориши натижасида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан янги турдаги маҳсулотларни яратиш ва уларни ишлаб чиқариш билан бир қаторда атроф муҳитнинг ҳам ифлосланиш кўлами ортиб бормоқда. Саноат аралашмалари таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни ажратишдан асосий мақсад ҳаво ифлослигини камайтириш, қимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб олиш ҳамда технологияга салбий таъсир этувчи, қурилмаларнинг бузилишга олиб келувчи зарарли моддалардан тозалаш ва иш жараёнининг жадаллигини таъминлашдир. Кимё, озиқ–овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг асосий технологик жараёнларидан бири ифлосланган ҳавони газлар, чанглар, пестицидлар, турли тузилишга эга токсик заҳарли моддалардан тозалашдир. Кейинги йилларда ҳавони чанг ва заҳарли газлардан тозалаш қурилмаларининг маънавий ва жисмонан эскирганлиги саноатда янги замонавий инновацион технологияларни амалга ошира оладиган тозалаш қурилмаларини қўллаш зарурлигини тақозо этмоқда.
Саноат ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган турли ҳолатдаги (газсимон, суюқ ёки қаттиқ) чиқиндиларнинг хоссаларини аниқ билиш, уларни ушлаб қолиш ёки нейтраллаш усулини тўғри танлаш чанг ушлаш самарадорлиги оширилишининг муҳим омили ҳисобланади. Шунингдек, атмосферани зарарлантирувчи манбалар ва уларнинг хавфлилик даражасини баҳолаш, тўғри ҳал этиш буғунги куннинг муаммоларидан бўлиб қолмоқда. Дунё бўйича бир йилда 120 млрд.тоннадан зиёд хом-ашё материаллари қайта ишланиши, улардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши билан бирга атроф-муҳитга 2 млрд.тоннадан кўпроқ чиқинди чиқарилмоқда. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили республикамиз атмосфера ҳавосига 4 млн.тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. Шуларнинг ярми углерод оксидига тўғри келади, Атмосфера ҳавосини энг кўп ифлослантирувчи элементлар – углерод, азот оксидлари, углеводород ва саноат чангларидир.
Маълумотларга кўра атмосферага дунё бўйича 50 млн.тонна ҳар хил углеводородлар, 260 млн.тонна олтингугурт оксидлари, 60 млн.тонна азот оксиди, 2 млн.тоннадан ортиқ чанг ва кулсимон моддалар ташланмоқда.Бу эса ўз навбатида корхоналардан чиқаётган чиқиндилар таркиби ва хоссаларини ўрганиш, уларни бартараф этишнинг самарали ечимларини топиш, қайта ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш, атмосферани ҳимоя қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқишдек долзарб вазифаларни қўймоқда.
Саноат чангларининг (аэрозоллари) зичлиги, дисперслиги, адгезион хоссалари, абразивлиги, намланиш хоссаси, электр ўтказувчанлиги, чанг заррачаларининг шакли уларнинг физиккимёвий хоссаларига асосланган ҳолда чанг ушлаш қурилмаларини янги турдаги замонавий аппаратларни тадқиқ этиш ишлари асосида яратиш, буғунги куннинг ечимини топиши зарур бўлган масалаларидан бирига айланмоқда.

Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling