Turon nashr


Истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар


Download 1.73 Mb.
bet105/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   300
Bog'liq
G

Истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар- истеъмолчининг фаровонлиги, истеъмолчининг кутиши, истеъмолчи қарзлари, солиқ.
Инвестиция сарфлари- фоиз ставкалари, инвестициялардан кутиладиган фойда, солиқлар, ортиқча қувватлар.
Давлат сарфлари - Нархларнинг мавжуд даражасида, миллий маҳсулотда давлат харидининг кўпайиши ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Бунга давлатнинг миллий армияни тузиш ёки унинг сонини ошириш тўғрисидаги қарори мисол бўла олади. Давлат сарфларининг камайиши ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Масалан, янги автомобиль йўли қуришга давлат сарфларининг қисқариши шундай натижага олиб келади.
Соф экспорт ўзгариши- соф экспортнинг кўпайиши ялпи талабни ҳам кўпайтиради. Биринчидан, экспортнинг юқори даражаси, чет элларда миллий товарларга бўлган талабни оширади. Иккинчидан, импортнинг қисқариши миллий товарларга ички талабнинг кўпайишини тақозо қилади.
Валюта курслари. Бошқа валюталарга нисбатан миллий пул курсининг ўзгариши соф экспортга ва демак ялпи талабга таъсир кўрсатади.155
Инфляция (лот. infl atio - шишиш, бўртиш, кўтарилиш) , пулнинг қадрсизланиши - товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида муомалада хўжалик айланмаси эҳтиёжларидан ортиқ даражада қоғоз пуллар микдорининг кўпайиб кетиши, пул массасининг товарлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши.156
Микроиқтисодиёт- (юн. mikros кичик ва иқтисодиёт) - иқтисодий назариянинг айрим бир хўжалик юри-тувчи субъектлар уртасидаги иқтисодий муносабатларни, уларнинг фаолияти ва миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганадиган бўлими; микроиқтисодиёт ўрганадиган асосий объектлар - уй хўжалиги ва нисбатан катта бўлмаган корхоналардир.157
Талаб жадвали-бу истеъмолчи талаби ва маҳсулот нархи ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган маълумотлар жадвали. Худди шу маълумотлар графикда чизилганида, у талаб эгри чизиғи деб аталади.158

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling