Талабнинг даромад эластиклиги (Income elasticity of demand)- талабнинг уй хўжаликлари даромадларининг ўзгаришига таъсирчанлигини ўлчайди
Талабнинг ўзаро эгилувчанлиги (Cross elasticity of demand) ўринини босадиган (рақобатбардош) маҳсулотларининг мавжудлиги билан белгиланади.159
Бозор — бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб олиш бўйича эркин муносабатлар тизимидир.160
Талабнинг ўзаро эгилувчанлиги-бу бошқа товар нархининг ўзгариши натижасида бир товар учун талаб қилинган миқдорнинг таъсирчанлиги161
Нарх механизми (The price mechanism) талаб ва таклифни мувозанатга келтиради ва товар учун мувозанат нархи (the equilibrium price) истеъмолчилар томонидан талаб қилинадиган ҳажм ва фирмалар таклиф қилишга тайёр бўлган ҳажм бир хил бўлган нархдир.162
Маржинал нафлилик (marginal utility)- бу истеъмолчилар чекланган бюджетидан қандай қилиб кўпроқ фойда олиш учун танлов қилишларини тушунтиришда фойдалидир. Умуман олганда, маржинал нафлилик маржинал харажатдан каттароқ бўлса, одамлар кўпроқ товар истеъмол қилишда давом этадилар.163
Истеъмолчи профицити-бу яхши келишувга эришишнинг фойдаси ёки яхши ҳисси.164
Нарх сигналлари (Price signals) -бу товар ёки хизмат нархининг ошиши ёки пасайиши туфайли саноатдаги товар ёки хизматга талаб ва таклиф ўзгариши кераклигининг кўрсаткичиди.165
Рақобат-бу мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун кураш.
4. Мавзу: Бизнесни ташкил этиш, тузилиши ва стратегияси
Режа:
Норасмий ташкилот
Ташкилий тузилма
Ташкилотда стратегия даражалари
Марказлаштириш ва маркасизлантириш
Do'stlaringiz bilan baham: |