Turon nashr


Етакчиликка фавқулодда ёндашувлар (Contingency approaches to leadership)


Download 1.73 Mb.
bet269/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   300
Bog'liq
G

Етакчиликка фавқулодда ёндашувлар (Contingency approaches to leadership). Аслида, фавқулодда вазиятлар назарияси самарали етакчиликни бир қатор ўзгарувчан ёки шартли омилларга боғлиқ деб эътироф этилади. Барча вазиятларга мос келадиган тўғри йўл йўқ. Менежернинг раҳбар бўлиш ва уларга бўйсунувчи ишчи гуруҳига таъсир ўтказиш қобилияти муайян вазиятга боғлиқ ва ҳар бир ҳолатда фарқ қилади. Гиллен (етакчилик қобилиятлари) қуйидагиларни таклиф қилади: "фақат битта етакчилик услубидан фойдаланиш бироз тўхтатилган соатга ўхшайди: кунига икки марта бу тўғри бўлади, аммо қолган вақт у ёки бу даражада нотўғри бўлади. Раҳбарлар ўз жамоалари билан турли вазиятларда турли йўллар билан мулоқот қилишлари керак. Бу биз "етакчилик услуби"деганда нимани назарда тутишимизни англатади. 337
Одатда бирор корхонада персоналини бошқаришнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва психологик жиҳатларини фарқлаш мумкин. Қуйида шу жиҳатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Персоналии бошқаришнинг ҳуқуқий жиҳатлари. Меҳнат жараёнида ўзаро муносабатга киришувчи одамлар маълум қоида, меъёр доирасида ҳаракат қилишади. Жамият учун аҳамиятли бўлган меҳнат муносабати, одатда қонун орқали мустаҳкамланади. Ўзаро муносабатларнинг турли меъёрий жиҳатлари ушбу тармоқ ҳудуд, ташкилот, корхона бўлими, алоҳида ходим даражасида ўз хусусиятини топади. Персонал бошқаруви раҳбарига шундай меъёрий ҳужжатларни билиш, уларни амалда қўллай олиш, улар асосида мустақил чизгилар ишлаб чиқиш, уларни оммавийлаштириш, ташкилот ходимларига уларнинг мазмунини тушунтира олиш мажбурияти юкланади.
Ҳар бир ташкилот миқёсида амал қилувчи меъёрий ҳужжатларга - касбга оид тавсифномалар, ушбу ташкилот ҳаётига оид ички тартиб - қоидалар, персонал ҳақида ҳолатлар, ташкилот бўлимлари ҳақида Низом, Мансаб йўриқномалари, «Шартнома» кабилар киради.
Ушбу меъёрий ҳужжатлар персонал билан ишловчи менежерларнинг назорат ва баҳолаш фаолиятини анча енгиллаштиради ҳамда ҳодимлар ва гуруҳлар ўз-ўзини бошқаруви имкониятини янада оширади.
Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари. Кадрларни жойлаштириш соҳасида. Бу соҳада персонал бошқариш хизматига мавжуд вакант ўринларга номзодларни танлаш, кадрларни иш жойига тўғри қўйиш, иш жойи ва касбга алоқадор масалаларда ходимнинг шахсий ва касбий хусусиятини чуқур ўрганиш вазифаси қўйилади.
Ходимлар адаптацияси/мослашувини бошкариш. Ходимнинг узгарувчан шароитларга еки янги иш жойига мослашишини ва тез орада жамоа хаётига кушилиб кетишни назарда тутади.
Ходимларни ташкилот максади сари етаклаш, ташкилот максадларига ходимлар фаоллиги ва иштироки оркали эришиш.
Ходимларни мотивациялаш, яъни уларда ташкилот максади йулида меҳнат килиш учун иштиёқ уйготиш. Мотивациянинг асосий мазмун-мохияти ташкилот максади ва ходим манфаатларини уйгунлаштиришдан иборат булиб, айнан шу масъулиятли вазифа, одатда рахбар зиммасига юкланади.
Персонални ўқитиш — унинг касбий маҳоратини ошириш йўлидаги асосий тадбир бўлиб, ушбу омил нафақат касбга оид мутахассисликлар, балки раҳбарлик маҳоратини оширишга ҳам тегишлидир.
Ташкилот миқёсида эътиборни бевосита ва беғараз равишда ходимлар манфаатига йўналтириш маъмуриятга нафақат обру, балки моддий ютуқлар лам олиб келади.
Албатта, санаб эттилган жиҳатларни билиш, ташкилотдаги етакчиллилик кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам бериши мумкин ва кучли стратегик бошқарув хислатларни ҳам ўзида мужассамлаштириши мумкин.338



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling