Turon nashr


Download 1.73 Mb.
bet42/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   300
Bog'liq
G

2.10. Атроф-муҳит омили


Aтроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) ни ўлчашнинг учта марказий омилига ишора қилади барқарорлик ва ижтимоий таъсир сармоя компанияда ёки бизнес.Ушбу мезонлар компанияларнинг келажакдаги молиявий кўрсаткичларини (рентабеллик ва таваккалчилик) яхшироқ аниқлашга ёрдам беради.
Корхона фаолият юритадиган атроф-муҳит, ҳар қандай тадбиркорлик имкониятнинг эътиборли бўлишига яққол таъсир кўрсатади. Атроф-муҳит деганда, нафақат, унинг «яшил» таркибий қисми (яъни сифатининг ҳолати жуда муҳим бўлган ва келажакда бу муҳимлиги ошиб борадиган табиий атроф-муҳит), балки шунингдек, сиёсий, иқтисодий, географик, ҳуқуқий ва меъёрий мазмунда ҳам тушунилади. Масалан, сиёсий беқарорлик кўпгина мамлакатларда тадбиркорлик имкониятларига (айниқса, узоқ муддат давомида ўзини қоплайдиган йирик инвестицияларни талаб этадиган корхоналарни барпо этиш билан боғлиқ бўлган) нисбатан эътиборни пасайтиради. Худди шундай, инфлация ва алмаштириш курсининг беқарорлиги, ҳуқуқий базанинг заифлиги, ҳаттоки, самараси юқори бўлиши мумкин бўлган инвестициялар учун ҳам ҳеч бир яхши умид бермайди. Инфратузилма ва хизматларнинг (йўллар, электроенергия, сув таъминоти, ҳаттоки, мактаблар ва касалхоналар каби) мавжудлиги ёки йўқлиги ҳам тадбиркорлик имкониятларининг, шу ҳудудда амалга оширилишига номзод сифатида, эътиборли бўлишига таъсир этади.73
Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: The business organization, its stakeholders and the external enveroment» ўқув қўлланмасида атроф-муҳит тушунчаси, унинг бизнесда таъсири ва Буюк Британияда атроф-муҳитни сақлаш учун бизнес компанияларнинг амалга ошириладиган операциялари ҳақида таъриф келтирилган. Унда атроф-муҳит таъсири ва бинесда муҳим асос бўладиган дастак эканлиги эътироф этилган. Масалан, агар компанияларда атроф-муҳит тартибларига риоя қилмасдан ўз фоалиятларини амалга оширсалар унда бундай холат ошкор бўладиган бўлса компанияга катта зарага келтирадиган ва обрўйсини йўқотишга олиб келадиган энг муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин.
Ташкилот атроф-муҳитга зарар келтирадиган холатлар бўйича ўз хулосаларини иккита тадбирга асослади.

    1. Тирик сайёра индекси (Living Planet Index) - ҳаддан ортиқ аҳолининг кўпайиб бориши, сайёра экотизимларининг соғлиғини баҳолаш, 1970 йилда 30% зарар биохилма-хиллик келтирди. Бу истеъмол қилинадиган ресурсларнинг натижасидир.

    2. Экологик из қолдириш (The Ecological Footprint)- озиқ-овқатга бўлган талабни қондириш учун биологик самарали ер ва сув миқдорини ўлчаш, қурилиш материаллари билан ишлайдиган иқтисодий фаолият ифлосланиши, 2020 йилда ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики дунёда глобал экологик из қолдиришлар ва биосферага таъсир қиладиган ишлаб-чиқаришлар 25% ошди. Бу шуни англатадики, ер энди ундан талаб қилинадиган нарсани қондира олмайди.

Шунингдек, бизнес фаолияти иқлим ўзгаришига ҳисса қўшганми ёки йўқми деган масалалар мавжуд. Аниқ атиш мумкин яқиндан текширилиши керак бўлган ташвишлар борлигида.
Иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини ҳам кўрсатади. Экологик из қолдириш (The Ecological Footprint)- бу бизнес фаолиятининг атроф-муҳитга, шу жумладан унинг таъсири ресурс муҳити ва ифлосланиш чиқиндилар каби муаммоларни ўз ичига олади.
Кичик бизнес даражасида атроф-муҳитга таъсирини экологик жиҳатдан ўлчаш мумкин. Мисол учун, атроф муҳитга таъсир қиладиган омилларга қуйидагилар киради:

  • Табиий ресурсларнинг камайиши;

  • Шовқин ва эстетик таъсирлар;

  • Ҳавога ва сувга ташланадиган чиқиндилар;

  • Узоқ турган чиқиндиларни йўқ қилиш (маҳсулот қадоқлашдаги чиқиндилар);

  • Соғлиқга таъсир қиладиган ифлосланиш;

  • Маҳаллий ҳаёт сифатининг ўзгариши (масалан, туризмнинг таъсири).

Мисол учун пластик идишлар ва пакетлардан фойдаланиш бизнесда кенг тарқалган. Ваҳоланки, бу кўпинча атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва соғлиқга зарар келтирадиган тайёр маҳсулотларни қадоқлаш тури бўлиб ҳисобланади. Бу холат билан курашишда бизнес учун айниқса супермаркетларда кўп ҳаражатни талаб қилади. Шу боис, алоҳида тўлов ҳисоб-китобларини олиб боришади ва мижозларнинг маҳсулотни сотиб олган нархига қўшилади. Экологик харажатларни ташкил этишда ҳам таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, IFAC ҳисоботида бизнес ички зарар кўриши мумкин бўлган кўплаб харажатлар санаб ўтилган. Булар:

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling