Turon nashr


Иқтисодий ўсишнинг жисмоний кўрсаткичлари


Download 1.73 Mb.
bet69/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   300
Bog'liq
G

Иқтисодий ўсишнинг жисмоний кўрсаткичлари анча аниқ натижа беради, (чунки улар инфляция таъсирига берилмайди), лекин универсал эмас (иқтисодий ўсиш суръатларини ҳисоблашда ҳар хил неъматлар ишлаб чиқаришни умумий кўрсаткичга келтириш қийин). Қиймат кўрсаткичлар кенг қўлланилади, аммо ҳар доим ҳам уни инфляциядан тўлиқ «тозалаш» мумкин бўлавермайди. Шу сабабли иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий ёки доимий нархларда ҳисобланади.
Макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишнинг асосий қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг мутлоқ ҳажми ва унинг ўсиш суръати;

  1. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг аҳоли жон бош ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати;

  2. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори ва унинг ўсиш суръати;

  3. Иқтисодий ўсишни аниқлашда ҳар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича.

Масалан: агар диққат марказида иқтисодий потенциал муаммоси турса, биринчи кўрсаткичдан фойдаланиш кўпроқ мос келади. Алоҳида мамлакат ва регионлардаги аҳолининг турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи кўрсаткичдан фойдаланилади. Иқтисодий самарадорликни баҳолашда учинчи кўрсаткичга устиворлик берилади.
Одатда иқтисодий ўсиш % (фоиз) да ўсишнинг йиллик суръати сифатида аниқланади. Масалан, агар ўтган йили реал ЯММ 60 млр. сўмни ва жорий йилда 70 млр. сўмни ташкил қилган бўлса, ўсиш суръатини жорий йилдаги реал ЯММ нинг базис даврдаги ҳажмига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бу ҳолда ўсиш суръати 16,6% ни (70/60*100) ташкил қилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини характерлайдиган кўрсаткичлар (реал ЯММ ва аҳоли жон бошига реал ЯММнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар
- биринчидан маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ характерлаб беролмайди;
- иккинчидан, реал ЯММ ва аҳоли жон бошига ЯММнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади, – учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди. 

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling