Тут ипак қуртининг янги сермаҳсул тизимларининг ҳаётчанлик хусусиятлари


Янги тизимларнинг тухум жонланиши ва қуртлар ҳаётчанлиги (2023й)


Download 66.79 Kb.
bet3/4
Sana03.06.2024
Hajmi66.79 Kb.
#1841664
1   2   3   4
Bog'liq
hayotchanlik maqola 2023

Янги тизимларнинг тухум жонланиши ва қуртлар ҳаётчанлиги
(2023й)


Тизимлар

Тухумлар жонланиши,%

Қуртлар ҳаётчанлиги, %

Касаллик, %

Линия 70

93,0 ± 4,04

97,0 ± 0,99

0,69 ± 0,34

Линия 71

88,3 ± 1,7

85,0 ± 3,5

5,0 ± 0,55

Линия 100

96,3 ± 2,02

91,0 ± 4,5

1,44 ± 0,31

Линия 102

82,0 ± 9,5

90,7 ± 4,79

0,77 ± 0,38

Линия 201

97,0 ± 1,15

90,0 ± 2,65

0,76 ± 0,37

Линия 203

92,3 ±1,8

95,0 ± 3,3

0,34 ± 0,34

Жадвалдан ўрин олган рақамлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, янги тизимлар ҳаётчанлик кўрсаткичлари ўрта даражада бўлиб, натижаларда кескин ўзгаришлар йўқ. Тизимларни тухум жонланишини таҳлил қилсак, тизимлар ичида Линия 201 тизими 97,0 %, Линия 100 тизими 96,3%, Линия 203 тизими 92,3 %, Линия 70 тизими 93,0 % кўрсаткич билан энг юқори натижани намоён этди. Линия 71 ва Линия 102 тизимларининг жонланиш даражаси нисбатан паст, яъни 88,3 % ва 82,0 % ни ташкил этди.


Қуртлар ҳаётчанлигини муҳокамасига келадиган бўлсак, барча тизимлар ичида Линия 70 тизими 97,0%, Линия 203 тизими 95,0 % кўрсатгич билан энг юқори натижаларни намоён этдилар. Қолган тизимларда ҳам ҳаётчанлик кўрсаткичи ёмон эмас Линия 100 тизими 91,0 %, Линия 102 тизими 90,7 %, Линия 201тизими 90,0 % натижани кўрсатдилар. Фақатгина Линия 71тизимида бу кўрсаткич 85,0% ни ташкил этди ва уни ҳам салбий деб бўлмайди.
Кар пиллалар ўлиши ёки касалланиш фоизи бўйича ҳам тизимлар бир биридан сезиларли фарқга эга эмаслигини таъкидлаш мумкин. Аммо Линия 71 тизимида 5,0 % касалланиш фоизи аниқланди. Бошқа тизимларда эса каслланиш даражаси 1,44 - 0,76 % оралиғида, яъни ўта паст даражада экани аниқланди.
Хулоса. Янги тизимларни ҳаётчанлик хусусиятларини тахлил қилиб, шундай хулосага келиш мумкин: уларни ҳаётчанлик кўрсаткичлари ижобий натижага эга эканлиги, келажакда ингичка ипак берадиган сермаҳсул зотлар яратишга бошланғич селекцион материал бўлишига асос бўлади.

Download 66.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling