Тут ипак қуртининг янги сермаҳсул тизимларининг ҳаётчанлик хусусиятлари


Download 66.79 Kb.
bet2/4
Sana03.06.2024
Hajmi66.79 Kb.
#1841664
1   2   3   4
Bog'liq
hayotchanlik maqola 2023

Тадқиқот материаллари. Тадқиқотлар Ипакчилик илмий - тадқиқот институтининг «Ипак қурти наслчилиги, экологияси ва кимёвий заҳарланиш профилактикаси» лабораториясида олиб борилди. Тадқиқотнинг дастлабки материали сифатида лабораториядаги мавжуд зот ва дурагайлар орасидан ингичка ипак берувчи Линия-70, Линия-71, Линия-100, Линия 102, Линия-201 ва Линия-203 тизимлари танлаб олинди. Бу тизимлар ипак толасининг метрик рақами юқори бўлиб, жаҳон бозори талабига жавоб бера олади. Тажрибалар «Тут ипак қуртининг оқ пиллали зотларини парваришлаш» агротехник қоидаси ва «Тут ипак қурти наслчилигининг асосий услубий қоидалари» асосида олиб борилди.
Тажриба натижалари ва муҳокамаси. Тут ипак қуртини ҳаётчанлик белгиси асосан учта кўрсаткичда намоён бўлади. Буларга тухумлар жонланиши, қуртлар ҳаётчанлиги ва касалланиш фоизи (кар пиллалар улиши) киради. Ана шу кўрсаткичлар ҳар қандай зот, тизим ёки дурагайни бош сонини сақлаб қолишни белгилаб беради ва уларнинг миқдорига бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу омилларга гигрометрик режим, озуқа миқдори, сифати, қурт боқиш мавсуми ва турли касалликлар киради. Санаб ўтилган омиллардан ташқари яна энг муҳим омил борки, у ҳам бўлса зот ва дурагайларнинг генотипидир. Шундай зотлар борки, жонланиши яхши ҳар қандай ноқулай шароитни енгил ўтказади ва унча-мунчага нобуд бўлмайди. Лекин яна шундай зотлар бўлади – уларни бош сонини сақлаб қолиш учун жуда ҳам қулай агротехник ва озуқа шароити бўлиши талаб этилади. Шу омиллардан бирортасини оптимал меъёрдан чекланиши бевосита қуртларни касал бўлишига ва нобуд бўлишига олиб келади. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, йирик пиллали зотларга юқорида таъкидлаб ўтилганидек яхши шароитлар яратиб берилмаса, бу зотларни пилла вазни қутлар ҳаётчанлиги пасайиб кетади. Шу билан бирга, юқори ҳаётчанлик ва технологик кўрсаткичли зот, дурагайларни ҳам ҳаётчанлик хусусиятлари паст даражада бўлади. Шундай экан, селекционер олимлар ҳам сифатли пилла ва ипак берадиган ва турли стресс шароитларга чидамли зотларни яратишда кўплаб қийинчиликларга дуч келадилар.
Тажриба тизимларимизнинг тухум жонланиши ва қуртлар ҳаётчанлиги кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, тизимлар кўрсаткичлари анчагина ҳар хил эканлигинини кўришимиз мумкин. Ипак қуртини ҳаётчанлиги иккига бўлинади, булар: эмбрионал ва постэмбрионал ҳаётчанликдир. Эмбрионал ҳаётчанликка тухум жонланиши ва постэмбрионал ҳаётчанликка қуртларнинг ҳаётчанлиги киради. Тухум жонланишини аниқлаш учун ҳар бир тизим тухум қуймаларидан 3 қайтарилишда 100 донадан жонлантирилди. Шу намунадаги жонланган тухумлар сони бўйича жонланиш фоизи аниқланди. Қуртлар ҳаётчанлиги эса соғлом пиллаларни жами боқилган қуртлар сонига нисбатан аниқланди. Касалланиш даражаси эса кар пиллалар улуши бўйича ҳисобланди.

Download 66.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling