Тузамиз ушбу далолатномани тубанда имзо қилувчилар Хоразм вилоят сэо ва жс бошлиғи ўринбосари Ғ. Д


Download 18.92 Kb.
bet1/2
Sana22.09.2023
Hajmi18.92 Kb.
#1684522
  1   2
Bog'liq
6-сон мактаб


19.09.2023 йил. Хива шахар 6-сон умумий ўрта таълим мактаби.


Д А Л О Л А Т Н О М А

Тузамиз ушбу далолатномани тубанда имзо қилувчилар Хоразм вилоят СЭО ва ЖС бошлиғи ўринбосари Ғ.Д.Шокиров ва Хива шахар 6-сон мактаб директори Юсупов Саъдулла иштирокида, Хоразм вилоят СЭО ва ЖС бошқармасининг 18 сентябр 2023 йил №23i-сонли буйруғи асосан умумтаълим мактабда Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойшталиги тўғрисида»ги қонуни ва қонун ости меъёрий (СанПиН-0341-16, 0017-21)хужжатларига риоя қилиниши бўйича санитария назорати ўтказилди.


ТЕКШИРИШДА ҚУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНДИ:

Хива шахар 6-сон умумий ўрта таълим мактаби 3 қаватли, 1500 ўринли бўлиб, Хива шахар Гулирайҳон маҳалласида жойлашган. Мактабда жорий ўқув йилида 1480-нафар ўқувчи 2 та сменада таълим олади. Мактаб теварак атрофи тўлиқ ўраб олинган. Ичимлик сув таъминоти учун мактаб водопрод тармоғига уланган. Мактаб биносида сунъий ёритилишида люминетцент лампалардан фойдаланилади. Вентиляцияси табиий фортишкалардан фойдаланилади. Спорт зал 1 та бўлиб, майдони _18х35 метр.


Мактабнинг иситиш системаси махаллий.
Текшириш кунида мактабда Ўзбекистон Республикаси «Давлат санитария назорати тўғрисда»ги қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 28 август 2387-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида 123 нафар ўқитувчи ва ишчи ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиши тўлиқ таъминланмаганлиги яъни 18 нафар ходимлар даврий тиббий кўрикдан ўз муддатида ўтмаганлиги аниқланди. Мактаб хамшираси Маткаримова Дурдона. Кўп тармоқли марказий поликлиникадан 1 ставкада доимий ажратилган.
Мактаб ошхонаси электрон тендер савдоси орқали фуқаро Жуманиязов Руслан Шакировичга 02.02.2023 йилдаги 458081/123-22-сонли ижара шартномасига асосан ижарага берилган.
Амалда, таълим муассасалари ошхона ва буфетлари тадбиркорлик субъектига ижарага берилиши қонунчиликда белгилаб берилган.
Ошхонада СанПиН-0017-21 талаби бўйича ўқувчи ёшларнинг истеъмоли таъқиқланган хот-дог, майонез, кетчуп, сухарик, чипс, рангли газланган ичимликлар, сақич ва бошқа ишлаб чиқарилган санаси ва сертификатлари мавжуд бўлмаган махсулотлар савдоси йўлга қўйилган.
Мактаб директори С.Юсупов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори талаби бўйича лозим даражада назорат ўрнатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25-августдаги 472-сонли қарорига асосан 576 нафар бошланғич таълим ўқувчилари бепул нонушта ташкил қилинган. Озиқ-овқат махсулотлари “Хонқа Диёр” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда, бугунги кунда кейтеринг бўйича тегишли хужжатлар расмийлаштирилмаган. Бракераж комиссиясини тузиш бўйича директор буйруғи қабул қилинмаган. Махсулотлар 1 қаватдаги хонада гигиена талабига зид равишда полда сақланмоқда.
Синфхоналарда амалдаги СанПиН-0341-16 бўйича ёритилганлик 300-500 Лк бўлиши белгиланган бўлсада, бошланғич синф хоналарда хусусан, 1-А, 2-В, 1-Дларда сунъий ёритиш лампалари куйган, янгисига алмаштирилмаган. Сунъий ёритилганлик лозим даражада таъминланмаган.
Спорт залда спорт инвентарларини сақлаш учун алохида хона, снорядний ташкил қилинмаган. Спорт инвентарлари сўралганда мактаб маъсуллари 1-қаватда ижарага берилган кураш залини кўрсатишди. У ерда ҳам болаларни супорт машғулотларини ўтиши учу нормал шароит яратилмаган.
Кимё, биология, физика лабораториялари хоналари мослаштирилган тартибда битта хонада ташкил қилинган. Синфхона етишмайди. Кимёвий реактивларнинг ишлатиш ва сақлаш муддатлари ўтган. Физика фанидан амалиётда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар стандарт кўригидан ўтмаган. Айримлари фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган.
Бу нарса, мактабда ўқувчиларга амалиёт дарсларини умуман ташкил қилинмаганлигини кўрсатади.
Тибббит хонасида педикулёз тахламаси тўлиқ қилинмаган. Спиртовка йўқ. Сирка кислотасининг қачон олинган ва тайёрланганлиги кўрсатилмаган. Тиббиёт хонасида 22 турдаги биринчи ёрдам дори воситаларидан 8 таси мактаб мавжуд эмас. Адриналин, Супрастин, Преднизалон, Пенциллин шулар жумласидан ҳисобланади.
Эрталабки фильтр ва тозалаш ишлари мактабда лозим даражада ташкил қилинмаган.
Хива шаҳар сан.эпид бўлими томонидан 09.09.2023 йил куни 6-сон мактабга 6 кг актив гипохлорид калций кукуни берилган бўлиб, дезинфекция ишларини ўтказиш учун шу кунга қадар 200 граммдан номига журналга ёзиб, чиқим қилинган.
Амалда 1 нафар ўқувчига кунлик 2гр актив хлор дезинфекцияли ювиш учун сарфланиши кўрсатилган бўлсада, Хива шаҳар Халқ таълими бўлими, мактаб маъсурияти томонидан дезинфекцияли тозалаш ва ювиш ишлари учун актив гипохлород кальция сотиб олиш чоралари кўрилмаган.
Бу ҳолат мактаб ички ва ташқи хожатхонада, ошхонаида, қўл тутгич эшик, зина поялада, душхоналада номига дезинфекция ўтказилиб келинаётганлиги хулоса қилинади.

Юқорида кўрсатилганлар тўғри деб имзо чекувчилар:





Download 18.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling