Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов
Download 311.5 Kb.
|
Biol
лизосин бор.
Бордию, микроблар тери баръерини енгиб, организмга тушгудай бўлса, уларни кирган жойида яллиғланиш процесси юзага келади, бунда микробларни ютиб, ҳазм қилиб юбора оладиган оқ қон таначалари -лейкоцитлар қон тўқималарга ўтади. Бу ҳодисани дастлаб И. И. Мечников умуртқасиз ҳайвонларда текшириб кўрган эди. У денгиз юлдузининг тиниқ личинкалари танасига қирмизи қизил бўёқ (кармин) юборди ва ёт заррачаларни ютиб юборадиган амебасимон алоҳида хужайраларнинг шикастланган жойга епирилиб келишини кузатди. Бу процессни И. И. Мечников фагоцитоз деб атади. Организмга микробларни юбориб қилинган тажрибалар И. И. Мечниковга фагоцитознинг иммунитет механизмида муҳим роль ўйнашини исбот қилиб беришга имкон берди. Фагоцитозлар микробларнинг хаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган махсулотлар томонидан жалб этилади ва микроблар тўпланган жойга қараб харакат қилади. Булар микробларни ютиб ҳазм қилиб юборади. Яллиғланиш реакцияси ҳимоя механизмининг мураккаброқ эканлиги ҳозир аниқланган. Яллиғланиш процесси микробларнинг организмга тарқалишини секинлаштиради. Яллиғланиш ўчоғида қон томирчалар деворнинг ўтказувчанлигини оширадиган ва фагоцитлар активлигини кучайтирадиган химиявий моддалар (гистамин ва бошқалар) ажралиб чиқиши муҳим роль ўйнайди. Қон лейкоцитларигина эмас, балки бошқа кўпгина хужайралар хам фагоцитозга қодирдир, талоқ, кўмик, жигар, лимфа безларининг баъзи хужайралари ана шундай хужайралар жумласига киради. Ўша хужайралар элементларинии текшириш уларни ретикула -эндотелиал система деб аталадиган группага бирлаштиришга имкон беради. Организмнинг химоя кучлари фагоцитз билангина чекланмайди. Хайвонлар ва одам қонининг зардобида бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) ва бактеристатик (бактерияларни кўпайишига тўсқинлик қиладиган) таъсирга эга бўлган бир қанча моддалар бор. Алексин, пропердин, лицозин ва бошқа моддалар шундай моддалар қаторига киради. Булар илгари қандай касаллик-лар бошидан кечиргандан қатъий назар кўпгина паразит бактериялар ва содда хайвонларнинг турларига таъсир қилади. Юқори даражада турадиган умуртқали ҳайвонлар-сут эмизувчилар, қушларда ҳамма маълум даражада рептилияларда юқумли касалликларнинг сабабчиларидан ҳимоя қиладиган ғоят даражада мукаммал механизм- орттирилган иммунитет эволюция процессида юзага келган. Бу иммунитет асосида оқсиллар ҳамда бошқа юқори молекулали бирикмаларнинг турга хослиги етади. Микроблар, яъни касалликларнинг сабабчилари уз турига хос оксилларга эга, бу оксиллар юкори даражада турадиган умуртқали хайвонлар учун ёт моддалар антигенлардир. Микроблар юкори даражада турадиган умурткали хайвонларнинг тукималарига тушар экан, микроорганизм ёт моддаларини билиб қолади ва ҳимоя оқсиллари иммун антителалар ҳосил қилиш билан уларга жавоб беради. Антителалар лимфа тугунчаларининг алоҳида плазматик хужайраларида ҳосил бўлади ва шу хужайралардан қон плазмасига ўтади. Организмга микроб юққан вақтдан то қонда антителалар пайдо бўладиган вақтгача орадан одатда 7-10 кун ўтади. Кейинчалик антителалар организмда узоқ вақтгача ҳосил бўлиб туради ва иммунитетни, яъни бояги касаллик билан қайта оғришга берилмаслик ҳолатини келтириб чиқаради. Антителалар касаллик сабабчилари билан хилма-хил усулда реакцияга киришади. Улар бактерияларни аглютинациялаши (бир-бирига епиштириб қўйиши) ва шу тариқа микробларнинг организмда тарқалишига тўсқинлик қилиши мумкин, бактериялар хужайраларнинг лизис (эритиши) мумкин, бактерияларни сенсибициялаб, лейкоцитлар учун анча заиф, жун қилиб қўйиши мумкин. Микроб-захар (токсин) ишлаб чиқарадиган бўлса, организм алоҳида антитела ўша захарни нейтраллайдиган антитоксин ишлаб чиқариш билан жавоб беради. Орттирилган иммунитет ғоят даражада специфик бўлади. Дифтерия билан оғриб ўтган одам шу касалликка узоқ вақтгача берилмайдиган бўлиб қолади. Бироқ дифтерияга қарши ҳосил бўлган иммунитет тепкили терлама юқиш-юқмаслигига таъсир қилмайди, худди шунингдек тепкили терла-мага қарши иммунитет хам дифтерия билан оғришга таъсир қилмайди. Саволлар: Иммунитетни қандай турлари бор? Фагоцитларни функцияси нимадан иборат? Антителалар қандай реакцияга киришади? МУНДАРИЖА
Маъруза матнлари андозаси ТошДАУ нашр таҳририяти бўлими компьютерида Т.Турматов, Д.Исломов, ~.Одиловлар томонидан тайёрланди. Босишга рухсат берилди 02.08.99. Бичими (60х84) 1/16. Шартли босма табоғи 2,5. Нашриёт босма тобоғи 2,5. Адади 150 нусха. Баҳоси келишилган нархда. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг 10-505 сонли гувоҳномаси асосида ТошДАУ нашр таҳририяти бўлимининг РИЗОГРАФ аппаратида чоп этилди Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling