Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


-мавзу. Дин психологиясини Америкада тарихан ривожланиши


Download 0.85 Mb.
bet10/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

1-мавзу. Дин психологиясини Америкада тарихан ривожланиши
XIX аср охирларига келиб дин психологиясига оид илмий изланишлар кўп мамлакатлар оммавий равишда амалга оша бошлади. Аммо дин психологиясини мустақил фан сифатида майдонга чиқишда, америкалик психолог Стенли Холл ва унинг шогиртлари томонидан биринчи бўлиб, амалга оширилган диний онгни табиий асослари ўрганилиши сабаб бўлди.
Стэнли Холлни АҚШда дин психологиясини отаси деб тан олинишга асосий сабаб, у томонидан 1882 йил «Маънавият ва болаларнинг диний тарбияси» номли мақоласини чоп этилишидир. В. Вундт шогирди Стэнли Холл (1844-1924) америкада психология фанини ривожланишига катта хисса қўшган. У биринчи бўлиб америкада психология лабораториясини ташкил этиб, лабораторияда турли усулларни тажрибада қўллаб дин психологияси фанини фалсафа фани тасарруфидан чиқара олди. Холл Европада яшаган даврида реканитуляция назарияси (индивид ривожланишида инсоният тараққиётини асосий босқичларини такрорлайди) тарафдорлари ғояларини чуқур ўзлаштиради Ч.Дарвиннинг маймунни одамга айланиш назарияси танқид қилиняпди. Индивидни тўлиқ шахс бўлиб, шаклланишида диний таълимни аҳамиятини кўрсатиб ўтиш билан, диний эътиқод билангина шахс жамият аъзоси бўла олади, дин фикрни илгари суради. Холлнинг назарий ва амалий ишлари унинг издошлари диққатини диний онгни атрофлича ўрганишни ривожлантиришга қаралди.
1899 йили Холлнинг кўзга кўринган шогирди, дин психологияси ривожига катта хисса қўшган Стенфорд унверситети профессори Эдвин Старбэк 1866-1947 «Дин психологияси» деган китобида диний эътиқоднинг даражаси ва диний онгни ўрганиш учун анкета сўровномасини амалда 1-бўлиб қўллади. Хозирги кунда хам бу усул кенг қўлланиб келинади.
Старбэк ўша даврда катта Шовшувга сабаб бўлган диний эътиқодда «биогенетик назарияси» ғояси билан дин психологияси фанидан жой олди. Уни фикрига кўра, дин шахснинг биологик томони бўлиб, илдизи инстинктга бориб тақалади ва одам унинг асосида ташқи оламни англаб, жамият аъзосига айланади. Диний эътиқодга биогенетик назария асосида ёндашув унгача ҳукмрон бўлиб келган теологик назарияларга янгича муносабатда бўлишга олиб келди. Старбэк диний эътиқод шахснинг маънавий бойлигидир, деб баҳо беради.
Америкада дин психологиясини асосчиларидан бири сифатида Жемс Пратт (1875-1944) ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Праттнинг эътиқод, сиғиниш ва мистицизмни (мистика-ҳар хил иримларга сиғиниш)ни психологик қонуниятларини чуқур ўрганишга қаратилган «Диний эътиқод психологияси» (1907) ва «Диний онг» (1920) асарлари дин психологияси тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Жемс Пратт асарларининг тез оммалашиб кетишига асосий сабаб, уларда диннинг ҳар томонлама улуғланиши эди. Бу эса черков хизматчиларини Пратт асарларини тарғиб қилишга илҳомлантирди.
Дин психологиясини ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатиб, янги йўналишни белгилаб берган таниқли олимлардан бир америкалик психоват Уильям Жемс (1842-1910) ҳисобланади. У ўзининг «Серқирра диний тажриба» асарида диний эътиқодларни таҳлил этишга психология фани қонуниятлари асосида ёндашди. Бунда индивиднинг диндан «мадад» олиш ва субъектив қониқиш ҳосил қилиш нуқтаи назаридан баҳо бериб, уни илмий асослашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, диннинг манбаи инсоннинг ўраб турган дунёда эмас, балки унинг ўзини ичидадир. Лекин интеллектуал қобиғида эмас, балки руҳий-эмоционал қобиғидадир.
Шу боис ҳам индивид, ўзидаги диний майлнинг мавжудлигини доимо онгли равишда акс эттиравермайди...
XX аср ўрталарига келиб, Америкада дин психологияси соҳасида катта ютуқларга эришган Уолтер Кларкнинг «Дин психологияси» асари кўплаб университетларнинг илоҳиёт факультетларида дарслик даражасида ўтилган. Бу асарида Кларк ўзигача бўлган дин психологиясига оид назария ва ғояларни таҳлил этиуларни илмий мулоҳазадан ўтказади.
Америкалик файласуф Жемс Леуба (1868-1946), «Психологияда диний феноменлар», «Худога эътиқод ва абадият» (1916) каби асарларида дин инсоният тарихида фақат алдов учун қўлланиб келинган, ҳеч қандай ғайри табиий қудратга эга куч бўлиши мумкин эмас, бўлса ҳам бу куч инсон бош мияси маҳсулидир, деган ғояларни илгари суради.
У динни маърифат, таълимий ва маънавий томонларини ажратиб олиб, қолган қисмидан воз кечган ҳолда, янги динни тузишга чақиради. Лекин унинг бу назариясини ҳеч ким қўлламайди.
Психология XX асрнинг 30-йиллар боши 40-йиллар охирига келиб Америка дин психологиясига Фрейднинг психоанализ назарияси кучли таъсирини кўрсатди. Бу йўналишда Эрих Фроммнинг илмий ишлари алоҳида диққатга сазовордир. Фромм ўзининг «Психоанализ ва дин» асарида «Диний эътиқодга асосан ижтимоий муҳит таъсир этади. Биологик ёки инстинктив асосда дин юзага келмаслигини уқтириб, ижтимоий муҳитдаги маданиятгина шахсда эътиқодни қай даражада шаклланишига сабаб бўлади деб уқтиради. Фромм психоанализм онгсизлик назариясидан четга чиқмаган ҳолда «Омма онгсиз равишда динга эргашади ва бу шахсда онгсиз равишда эътиқодни юзага келтиради, деган ғояни илгари суради» Дин социал-ижтимоий терапия сифатида, шахс химояга муҳтож бўлганда, уни излаганда тасалли берувчи, руҳлантирувчи воситаси вазифасини бажарувчи ижтимоий маданият кўриниши ишда намоён бўлади деб таъкидлайди Фромм.
1901-1902 йилларда У.Жемснинг Эдинбург университетида ўқиган дин псиҳологиясига оид маърузаларидан сўнгЕвропа псиҳологлари диний эътиқоднинг псиҳологик асосларини таҳлилига эътибор қаратиб, ўз изланишларини қайта қура бошлашди. Шундай қилиб диннинг псиҳологик хусусиятларига Европалик псиҳологлари диққатини қаратган мутахассис сифатида У.Жемс тарихдан жой олган.
Франция ва Германияда дин психологиясининг ривожланиши
Европа мамлакатлари ичида фақат Франциядагина дин психологияси диншуносликдан алоҳида ажратилган ҳолда ўрганилган. Динга психологик муносабатни таъкидлаб ўтган Француз олими Э Бутру фикрича, бу масала қуйидагича намоён бўлади: Биринчидан диний феномен (ғайри табиий холатлар ва кўринишларни) кузатиш ва уларни илмий тахлил этиш, Иккинчидан, психологик тахлил асосида диний феноменларни психологик жараён билан боғлиқлик қонуниятини ўрганиш. М. Диний амалларни бажариш жараёнда ҳар хил холатга XIX аохири XX аср бошларига келиб Э.Бутру издошларидан Теодюл Рибо (1839-1916) кўплаб Француз Невропатолог ва психиатрларнинг «диний эътиқод онгли фаолиятни бузулишидир» деган назарияларига қарши «Ҳиссиёт психологияси» асарида диний эътиқод соғлом шахсларгагина хос бўлиб, у олий туйғуларнинг бир кўринишидир, деб баҳо беради.
Психатрия ва Невропатологияни ривожланганлиги диний эътиқодаги фанатизм мистицизм каби кўринишларпнинг олий нерв фаолияти асосини ўрганиш имкониятини берди. Шу йўналишда изланишлар олиб борган Э Мюрисье «Диний ҳиссиёт касаллиги» асарида мистицизм шахс ривожланишини бир ануозага солиб иннграцияласа фанатизм-эса юқори даражада ривожланган ҳоҳиш, истаклар асосида ижтимоий муҳитга ёқиш истагидир, деб қарайди. Паластиндаги Чеченистондаги смертнинлар-камикация
Бу диний эътиқод психологик тахлилига яна бир ёндашув бўлиб, у асосан ижтимоий омиллар билан боғлаб тушунтирилади. Динни ижтимоий- психологик назариясини асосчиси деб Француз олими Эмиль Дюркгейл (1858-1917) тан олинади. У «Диний хаётнинг содда тузилиши» асарида диний эътиқод шахсгагина хос хусусият бўлмасдан ижтимоий ходиса ҳамдир, деган фикрни илгари суради. Дюркгейн динга шахсни ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида қараб динни жамият аъзолари хулқини бир мезонга солиб турувчи андоза сифатида тарифлайди.
Диний эътиқодни ижтимоий-психология нуқтаий назарида тахлил этиш Францияда ҳозирги кунгача ҳам давом этиб келмоқда.
Макс Шиллер (немис олими) фикрича, дин психологияси инсон руҳиятига икки хил йўналишда таъсир этади: Моддий ва Маънавий.
Моддий- инсон ижтимоий мавжудот бўлиб, у бир ўзи ва ягона ҳолда яшай олмайди, балки бошқа ижтимоий мавжудотларнинг ва борлиқнинг ёрдами ва кўмаги билангина ҳаётини давом эттира олади. Шу жиҳатдан олиб қараганда у кенг миқёсда инсонлар билан алоҳида киришади. У алоқага киришаётганида муносабатлардаги асосий мезон-диний омиллар ҳисобланади. Бу нарса қисқагина ҳалол ва ҳаром деган категорияларда ифодаланади. Бу нарса эса диннинг инсон руҳиятидаги таъсирини белгиловчи асосдир.
Маънавий жиҳатдан дин психологиясининг инсоон руҳиятига таъсирини кўрадиган бўлсак, инсон фақатгина моддий жисмдан иборат эмас. У ўз жисмини сақлаб қолиш учун ейиш, ичиш каби нарсаларга муҳтождир. Ваҳоланки инсонда руҳ, қалб, виждон ва ҳиссиётлар каби маънавий нарсалар ҳам мавжуд. Жисм ўзига озуқа талаб қилгани каби, биз санаб ўтган мазкур маънавий нарсалар ҳам ўз озуқасини талаб қилади. Ушбу озуқаларнинг манбаи диний эътиқоддир. Бу эса дин психологияси деб аталади. Психология моддий нарсаларнинг камчилиги ва бузуқлиги ёки умуман жисмнинг таъминланмаслиги жисмнинг йўқ бўлиб кетишлиги ёки ўлимига сабаб бўлади. Худди шундай инсон руҳи диний тушунчалар билан озуқланмаса маънан қашшоқлашиб кетади.
Макс Шеллер фикрича, дин психологиясининг асосий вазифаси қуйидагича ифодаланади: Биринчидан инсонларга охират тушунчасини сингдириш. Чунки инсоннинг энг кўп ўйлантирадиган нарса ўлимдан кейинги ҳаёт ва йўқ бўлиб кетмаслик ҳодисасидир.
Иккинчидан Инсонлар ва дунёдаги нарсаларни яратувчининг ижоди ва уларни ҳурмат қилишни сингдиришдир. Псиҳолог Шеллернинг фикрига кўра дин психологияси дунёга нисбатан муносабатда инсонларни турли хил гуруҳларга бўлиб ташлайди. Шулардан масалан: Дунёни севадиганлар-чунки бу дунё охиратнинг экинзоридир. Яъни бу ерда нимани эксанг у ерда шуни ўрасан деган мақолга тўғри келади. Бу ёндашув кўпинча динга ишонувчиларнинг ёндашувидир. Дунёни ёмон кўрадиганлар-Аслида булар дунёни жуда ҳам яхши кўради. Лекин мол-мулк қўлларида бўлмагани учун бу нарса уларга нафрат беради. Бу тоифанинг ичида динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ҳам бўлиши мумкин.
Ва яна замонавий дин психологиясининг тарихий келиб чиқишидан ташқари унинг мазмун моҳияти ва иақсад вазифалари белгилаб берилган қуйидаги муҳим методикага тегишли бўлган мунозаларда ҳам нотўғри тарзда маълумотлар берилган. Ҳар ким бунинг ҳақиқати ҳақида ўйласа ё қабул қилади ёки уни инкор этади.
Ҳар қандай киши ижтимоий муҳитда яшар экан у бирон бир динга мансуб бўлади ёки динсиз бўлади. Ҳарқандай ҳолатда ҳам дин-шубҳасизки психологиянинг объекти бўлиб ккелган. Дин психологияси иймон келтирганлар, атеистлар (даҳрий, худосизлар) христианлар ва мусулмонлар томонидан амалий тарзда ўрганилиб келинган илмдир.

1-мавзу. Дин нсихологияси фанининг предмети ва вазифалари


Режа:

  1. Дин психологиясининг предмети, объекти,

  2. Дин психологиясининг вазифалари

Дин психологияси икки фан- диншунослик ва психология фанлари оралиғида туради. Шунинг учун бу фандан баҳс юритиш учун, муаллиф маълум даражада ҳар иккала фандан хабардор бўлиши зарур. Бу фан XIX аср охирлари XX аср бошларида в.ч деб қабул қилинган. Немис В.Вундт, Теодел Риюо (француз. Психологи), В. Жемс (америка психологи) хизматлари катта.


Дин психологияси психология фанининг бир соҳаси бўлиб, унинг предметини диндор инсоннинг эътиқоди, диний ҳулқ-атвори, тафаккур ва ҳиссий кечинмалари ташкил этади.
Унинг объекти эса, диндор шахс, диний гурухлар (мазхаб, йўналишлар), диний жамоа ва ташкилотлардир. (обшин, конфенсиялар) ташкил этади.
Дин психологияси динни ижтимоий ҳодиса сифатида жамият ҳаётида тутадиган ўрнини, таъсирини ўрганмайди. Буни Дин социологияси фани яратади.
Дин психологияси динни руҳий феномен сифатида инсон қалбига таъсири унинг ҳулқ-атворида намоён бўлишини, диндор одамларнинг, динга ишонмайдиган одамлардан фарқ қилувчи психологик хусусиятларини ўрганади.
Диндор кишиларнинг руҳиятига қандай фарқловчи хусусиятлар бўлади?
Биринчидан сезги аъзоларида:
Кўриш сезгиларида диний символикалар (рамзлар), белгилар дарҳол идрок этилиши, хотирада тўла сақланиб қолиши аниқланган.
Эшитиш сезгисида ҳам худди шундай хусусиятларни кузатиш мумкин. Масалан, бомдод номозига чорловчи азон овози узоқдан келаётган бўлса ҳам ухлаб ётган намозхонни уйғотиб юбориши мумкин ҳолда, диний эътиқоди йўқ одамни «уйғотмаслиги», «эшитилмаслиги» мумкин.
Миядаги «қўриқчи пункт»...
Хотирада ҳам диний информациялар, билимлар, давлатлар бошқа информафияларга қараганда яхши сақланиб қолади. Чунки жума хутбаларига келгандаги мақсад, идрок жараёни ҳам бошқача бўлади.
Тафаккур хусусияти исломда доимо ҳар бир нарсанинг яхши томонларини кўриш, шукр қилиш, ҳатто мусибатларни ҳам илоҳий диндор одамнинг ҳиссий ва руҳий кечинмалари, айниқса диний амалларни бажариш жараёнида ёрқин намоён бўлади. Шунинг учун дин психологияси диндорларнинг диний амаллар ни бажариш жараёнида вужудга келган руҳий ҳолатлари, кечинмаларини ўрганади.
Маълумки исломда ва бошқа динларда ҳам ибодат ва бошқа диний амаллар жамоа бўлиб бажарилишига катта эътибор берилади. Шунинг учун (якка) ёлғиз ўқиладиган намозга қараганда, жамоа бўлиб ўқиладиган намознинг савоби 25 марта кўп деб айтганлар Пайғамбаримиз (С.А.В). Чунки жамоа бўлиб турган вақтдаги шахснинг руҳий ҳолати, ёлғиз турган пайтдаги ҳолатидан фарқланади...
Биргаликда қилинадиган ҳаракатлар, сафнинг зич туриши, аураларнинг қўшилиши, мачитдаги муҳит барчаси намозхон руҳига таъсир этади.
Апперцепция ҳодисаси...
(Эпзисценциализм психологияси... тириклик, мавжудлик)
Диндор киши руҳиятидаги бу хил хусусиятлар, аввало, илоҳий неъмат сифатида қабул қилиниши билан, ижтимоий омилларнинг ролини ҳам унутмаслик керак.
Установка. Динамик стереотип
XX асрнинг 60-йил ўрталаридан бошлаб собиқ Иттифоқда дин психологиясининг айрим муаммолари бўйича бир қатор илмий мақолалар, китоблар чоп этила бошланди. 1967 йил психолог фан доктори профессор К.К. Платоновнинг «Психология религии» китоби нашрдан чиқди.
Лекин бу мақола ва китоблар диннинг жамият ва инсон ҳаётида тутадиган ўрни, унинг ижобий таъсирини эмас, аксинча, атеистик руҳда баён этилиб, диннинг «ҳалқ учун афъюн» эканлиги, инсон онгини «заҳарлаш»ини исботлашга ҳаракат қилган.
Шунинг учун дин ҳақида баҳс юритишдан аввал руҳ ва вужуднинг ўзаро муносабатини, яъни фалсафа фанининг қадимий бош масаласи онг ва материя муносабатини билиб олиш керак.
Бу ҳақдаги қарашлар:
Материалистлар «психика»-руҳият юксак даражада ривожланган материянинг-бош...
Азиззиддин Насафий «Зубдат ул ҳақойиқ»-«ҳақиқатлар қаймоғи асарида» Жузъ (қисм) ва кулл (бутун)ни идрок этадиган, ўзини ва парвардигорини танийдиган, биладиган инсоний ҳақиқатни руҳ дейди.
Диний билимларнинг психологик таҳлилини мураккаблиги шундаки, диний эътиқодлар ҳар бир даврда, ҳар бир индивидда шахсда ўзига хос шаклланиб, қобилиятига яраша ўзлаштиирилади.
Индивид ўз руҳиятида бўлаётган ўзгаришларни сезиш билан бир қаторда, атрофдаги диндошлари руҳида бўлаётган ўзгаришларни ҳам кузатиб, уларга ҳам муносабат билдириб боради. Эътиқод ва диний билимларни ўз руҳиятига таъсирини билиб борар экан, шахс, албатта, янги билимлари билан аввалги маълумотларни қиёслайди. Бу ҳолатни англаб етишди. Унга билиш жараёнлари ўзига хос хусусиятлари, руҳий ҳолатини бошқара олиш қобилият ва тажрибаси ёрдам беради.
Динни, дин психологияси билан боғлиқ ҳусусиятларни бир қатор фанлар ўрганади. Лекин улар бу (ходисаларни) воқеликни ўз предмети, илмий концепциясидан келиб чиққан ҳолда ўрганади ва муносабат билди Диний билимларни ўзида акс эттирган илоҳий манбаларнинг тиббиёт, психология, фалсафа, астрономия, физика, социология каби фанлар томонидан ўрганилиши, таҳлил этилиши шуни кўрсатадики, илм фан, техника ривожланган сари, уларнинг янги-янги қирралари очилиб боряпди. Хусусан, қуръони Каримда баён этилган кўплаб илмлар ҳозирги замон фани томонидан ўз ибодатини топиб боряпти.
Диний эътиқодни шахсга таъсир этиши ва шахсда диний туйғу ва ғурурни юзага келтириши, (ҳамда) диний эътиқодга амал қилиниши каби кўплаб психологик ҳолат ва хусусиятларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳам дин психологияси фани олдида турган вазифаларга киради.
Диний ва миллий туйғулар ўта нозик ва таъсирчан кечинмалар ҳисобланади. Салгина нописандлик билан айтилаган фикр, ҳатто ҳазил тариқасидаги айтилган сўз туйғуларни жўнбушга келтириб юбориши мумкин.
Диний эътиқодни шаклланиши босқичлари ҳамда эътиқодни ўзгартириш ёки диний эътиқоддан қайтиш ҳолатларини ўрганиш ҳам дин психологиясига киради.
Мосихо дини...
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ фуқороларнинг виждон эркинлигига алоҳида эътибор берилди. Диний қадриятларимизни тикланиши билан бир қаторда, диний билимлар беришга шарт-шароитлар яратила бошланди... ТИУ, ҳаж сафарлари, мадрасаларга қабул ва х.к.
Диний билимлар ва диний эътиқодлар асосида соғлом авлодни янада баркамолликка эришиши, диний билимларнинг жамият ҳаётига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш дин ва дин психологияси фани олдида турган давр талабидир.
Диний эътиқодларнинг шаклланиши, ривожланиши ва намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади.

  1. Дин психологиясининг умум назариясини ўрганиш, бунда диний ғоялар диний эътиқоднинг мазмун ва структура тузилмаси, диний эътиқод ҳусусиятлари, динннинг шахс ва жамият маънавияти ҳаётидаги психологик вазифаларини ўз ичига қамраб олади.

  2. Дифференциал дин психологияси, диний эътиқод ва диндорлар руҳиятини маълум ижтимоий муҳит ва тарихий даврларни ҳисобга олиб тадқиқ этади.

Маълумки, табиий офатлар, қирғинбарот урушлар, ижтимоий нотинчлик даврида диний ҳиссиётлар кучайиб кетади. Ҳатто СССРдек даҳрий давлат 2-жаҳон уруши даврида диний идоралар, черков ва мачитларни очишга, диндорлар фаолиятига эркинлик берган. 1943 йил Ўрта Осиё ва қозоқистон диний идораси уруш вақтида очилган Усмон қуръони ҳам олиб келинган. 2003 йил Ироқ уруши даврида Боғдод бомбордимон қилиб турилганда радио орқали қуръон ўқиб эшиттириб турилди.

  1. Диний гурухлар (мазҳаб, йўналишлар) психологиясини ўрганиш бўлиб, диний ташкилотлар (религиозний обшин), жамоаларнинг ижтимоий-психологик тузилмасини ўзаро муомала, бир-биридан таъсирланиш ва тақлид қилиш каби ҳолатлар механизми, уларнинг кишилар ҳулқ атвори, ҳиссиёт ва онгига таъсир этишини ўрганди

  2. Диний маросимлар психологияси-яъни диний маросим ва амаллар бажаришнинг инсон руҳиятига таъсимрини тадқиқ- этади.

Психологияда иллюзиялар галлюцинация апперцепция ҳодисалари бор. Бир воқеликни турли эътиқоддагилар турлича идрок қилиши мумкин.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling