Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Турли динларда руҳ масаласи


Download 0.85 Mb.
bet8/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Турли динларда руҳ масаласи

Инсоният тарихида жисмоний вужуддан фарқли, унинг ботинига жойлашган, номоддий хулқат мавжудлигига эътиқод қилиб келинган. Инсонларни доимо ўйлашга чорловчи бу хилқат-руҳ деб номланиб, уни билишга бўлган қизиқишни дастлабки инсоннинг илоҳий манбадан илҳомланганлиги билан изоҳланиши мумкин. Шу боисдан инсонлар қадим вақтлардан киши хатти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари, эътиқодларини бошқариб турувчи бу жавҳарни ўрганишга ҳаракат қилганлар.


Инсонлар тарихининг муайян даврида инсонларнинг илоҳий диндан узоқлашишлари натижасида кўп худолик ва дунёвий динлар ривожлана бошлаган. Руҳ ҳам бу ўринда турли қарашларни ўз ичига олган қўрқув, топиниш, умид, ишонч каби ҳисларни ҳаракатга келтирувчи, табиатдаги ёзув кучлардан бири сифатида талқин этила бошланди.
Ибтидоий бутпарастлик динларида қаттиқ жисмлардан бутлар ясалиб ёки муқаддас ҳисобланган нарса ва буюмлар илоҳ даражасига кўтарилиб, сиғиниш объектига айланган. Бу эътиқод эса, кейинчалик турфа хил ибодат, маросим ва удумларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Сабаби топинаётган жисмларда инсонлар руҳий қувват мавжудлигига ишонганлар.
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида яшовчи ва ҳозир ҳам ибтидоий турмуш тарзига амал қилувчи халқларнинг диний эътиқодлари илк диний тасаввурлар-анимизм, фетишизм, тотемизм, шаманизмга асосланган. Бу жиҳатдан Австралия, Меланезия ва Полинезия халқларида эътиқод ва руҳ ҳақидаги қарашларида яқинликни кўриш мумкин.
Австралияликларда киши вафотидан кейин руҳнинг абадий қолиши ёки қолмаслиги масаласи анчагина ноаниқ. Баъзи қабилалар киши вафотидан кейин унинг руҳи ер юзи бўйлаб дайдиб юришига эътиқод қилишса, бошқаларнинг эътиқодича, руҳлар шимолга ёки самога йўл олади. Айрим қабилаларда эса руҳ жасад билан бирга ер юзидан йўқ бўлиб кетади. Австралияликларда ўлимдан кейинги ҳаётга эътиқод деярли мавжуд эмас. Улар руҳнинг борлигига ишонишади, лекин руҳ вужуд вафотидан маълум муддат ўтгач ўлади. Шу боис уларнинг диний эътиқодларида руҳга бўлган эътибор у қадар муҳим ўрин тутмайди.
Тасманияда истиқомат қилувчи қабилаларда эса, қоронғулик руҳи ва ёруғлик руҳига эътиқод мавжуд. Улар қоронғулик руҳидан қаттиқ қўрқадилар. Улар кечалари қоронғуликда ёвуз руҳлар пайдо бўлишига ишонадилар. Бу албатта уларнинг яшаш тарзи билан боғлиқ бўлиши керак. Бу душман қабилалар, вахший ҳайвонларнинг қоронғуликда уларни ғафлатда қолдириб хужум қилишлари оқибатида шаклланган бўлиши мумкин.
Меланезияликларда руҳ ҳақида ўзига хос қарашлар кенг тарқалган. Улар фикрича, сирли ва инсониятга хос бўлмаган ғайритабиий руҳ мавжуд бўлиб, турли йўллар билан бўлаётган яхшилик ва ёмонлик шу руҳ орқали бўлади. Ким бу руҳни ўрганиб, ўзига бўйсундириб олса, катта муваффақиятларга эришади. Бу руҳнинг номи “мана” дейилади. Меланезияликлар эътиқодини ўрганган тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ишончанимизм (лотинча anima-руҳ, жон)нинг ибтидоий кўринишларидан биридир. Бу ерда ўлганлар руҳи ҳақида тасаввур бор, лекин уларга унча эътибор қаратмайдилар. Руҳлар ҳақидаги тасаввурга нейрал характер касб этади. Лекин қабила бошлиғи руҳига топинишади.
Полинезияликларда ҳам руҳ ҳақида эътиқод мавжуд бўлиб, кўпинча у дафн маросимларида ўз ифодасини топади. Уларнинг эътиқодича қабила сардори ва обрўли кишиларнинг руҳи билан оддий одамлар руҳини вафотидан кейин турли қисмат кутади. Агар қабила бошлиғи руҳи самога ёки саодатли бир оролга йўл олиб, яшашда давом этса оддий кишилар руҳи эса ер остидаги зулматга йўл олиб, йўқ бўлиб кетади.
Америка қитъасида яшовчи туб аҳолининг диний эътиқодлари илоҳий динлардан фарқли равишда ўзига хос равишда шаклланган эскимослар эътиқодига кўра, барча нарсаларнинг ўз руҳлари мавжуд. Ҳаётдаги барча муваффақият ёки мувафаққиятсизлик асосида руҳлар фаолияти ётади. Уларнинг фаолияти эса шаманлар изнида бўлиб, эскимослар руҳларга шаманларнинг мулки сифатида қарайдилар. Эскимосларнинг фикрича, ўлимдан сўнг руҳ яна бошқа инсон вужудига кўчиб ўтади. Кўпинча бу набираларга ўтади, деган эътиқод мавжуд шунинг учун эскимослар болаларини ахмоқона ишлари учун ҳам жазоламайдилар. Чунки, уларда аждодлар руҳи яшайди.
Америка ҳиндуларнинг диний эътиқодларига кўра, ҳар бир кишининг ғайб оламидан оладиган, уни қўллаб, ҳимоя қилувчи “ҳомий руҳ” бўлади. Бу руҳ кучли бўлса, ўша одам кўп ҳолларда шаман бўлган.
Қадимги мисрликлар эътиқоди бўйичаўлим кишининг фақат жисмига келади. Унинг руҳи эса яшашда давом этади. Бу руҳ абадий бўлмайди. Агар майит зарур нарсалар билан дафн этилмаса, руҳ очлик ёки ташналикдан ҳалок бўлиши, керакли дуолар билан ҳимоя қилиб турилмаса турли махлуқларга ем бўлиши мумкин. Майит мумиёланса ёки унинг ҳайкали сақланса, руҳ узоқ муддатгача яшайди. Миср эҳромларида дафн қилинган фиравнлар ва уларнинг авлодларининг мумиёланиши, майит билан турли таомлар, тақинчоқ ва зеб-зийнатларнинг кўмилишининг асосида ушбу эътиқод ётади.
Қадимги Миср кўпхудолик эътиқодларида ўлимдан кейинги руҳнинг тақдири, охират дунёси, ҳисоб-китоб, кейинги тақдирини белгиланиши каби тасаввурлар ҳам бор.
Руҳнинг танани тарк этиши, унинг кейинги ҳаёти, Мутлоқ руҳга талпиниши каби масалалар Қадимги Юнон файласуфларини қизиқтириб келган. Антик дунёнинг буюк ақл эгаси Суқрот руҳ ва муносабатлари ҳақида фикр билдириб, тана руҳга тобе бўлиб, руҳ танага раҳбарлик қилгандагина асл моҳияти – Мутлоқ руҳ билан бирлашиши мумкин. Акс ҳолда руҳ тананинг қўлига айланиб қолади.
Юнон файласуфи Пифагор руҳнинг кўчиб юриши (реинкарнация)га ишонган. Платон (Афлотун) эса, инсон билимлари унинг аввалги ҳаётларидан бери тўпланиб келаётган маълумотлар мажмуаси экани ҳақида фикр билдириб, руҳнинг кўчиши ҳақидаги эътиқодни қўллаб-қувватлайди ва юқоридаги фикрни далил сифатида келтиради.
Дунёда кенг тарқалган буддизм динининг асосчиси Будда Шакья Муни милоддан аввалги 556-476 йилларда Ҳиндистонда яшаб ўтган. Буддизмда ҳам ўзидан аввалги брахманизм динга ўхшаш руҳнинг кўчиб юриши (реинкарнация)га эътиқод мавжуд. Унда қайта туғилиш ва руҳнинг кўчиши ҳақидаги таълимотга катта эътибор қаратилади. Бу таълимотга кўра, инсон жон таслими қилаётган пайтда нима ҳақида ўйласа, кейинги туғилишида айнан шу қиёфа касб этишига асос бўлади.
Руҳнинг кўчишини Будда рад этган, деган қарашлар ҳам мавжуд. Бу буддизмнинг Теревада деб номланган тармоғига хосдир. Бу таълимотга кўра, тирик хилқат ҳеч қачон абадий руҳга эга бўлаолмайди. Қайта туғилиш учун эса ҳар бир инсонда мавжуд бўлган “Мен” тушунчаси ҳам йўқ. Чунки “Мен” беш унсурдан: Биринчиси, материя; Иккинчиси, сезги; Учинчиси, идрок; Тўртинчиси, ҳиссиёт; Бешинчиси, ақл. Ўлим пайтида бу беш унсурлар парчаланиб, йўқ бўлиб кетади ва “Мен” ҳам ўз интихосига етади.
Лекин бу фикрлардан қатъий назара қайта туғилиш ҳақидаги эътиқод буддизмда бор нарса. Буддапарастларнинг қарашига кўра, “Мунаввар ҳолат” (буддхи)ги етишиш учун инсоннинг бир умри кифоя қилмайди. Бунинг учун минглаб йиллар талаб қилинади. Шу эътиқоддан келиб чиқадиган бўлсак демак, буддизмда қайта туғилиш, руҳнинг кўчиб юриши мавжуд.
Буддизмнинг Тибет, Хитой, Япония ва Кореяда тарақалган Махаяна анъанасида реинкарнация ҳақидаги қарашга катта эътибор қаратилади. Тибет буддизимида қайта туғилиш ва руҳнинг кўчиши тўғрисидаги таълимот етакчи ўринда туради.
Реинкарнацияга қатъий риоя қилган ҳолда Тибетда туғилган кунни нишонлашга, ҳаттоки, лама (донишмандлик ва илоҳийлик даражаларига эришган Роҳиб)нинг ҳам туғилган куни бўлса ҳам эътибор берилмайди. Бунинг сабаби, туғилган кун ноёб ҳодиса бўлмай ҳар бир кишининг минг марталаб бошидан ўтказадиган ҳодиса сифатида қаралади.
Буддизмнинг ДЗЕН таълимотида махсусу усуллар билан танадан жирканиш ҳиссий шакллантирилади. Чунки бу ҳаётнинг, умрнинг ўткинчи эканлиги, охир-оқибат ўлим билан юзлашиш ҳақлиги, ундан қўрқмаслик каби ҳолатларни туғдиради. Бу ғояга кўра, агар инсон тананинг жирканчлиги, ўз табиатига кўра бузилиши ва йўқ бўлиб кетишга мойиллигини билса, унга боғланиб қолишдан сақланади. Аксинча, тана ичида бўлган ва бу қобиқдан чиқишга қодир ўз “атман” (“Мен”)ини – руҳини такомилга етказишга ҳаракат қила бошлайди. Бунга медитация йўли билан эришилади. Медитациядан мақсад-танадан руҳни ажрата билиш инсонни моддийликка боғланиб қолмасликка ўргатишдан иборатдир. Шу йўл билангина олий ҳақиқатга эришиш йўлида амалга ошириладиган медитация учун зарур бўлган хотиржам ва осойишта ақл пайдо бўлади. Ўлим билан боғлиқ медитациялар, охирги пайтда, яъни руҳнинг бир вужуддан бошқасига ўтаётганда, ақлни жойга тўплаш учун зарурий шартдир.
Христианликда реин карнациянинг ўрни масаласи билан танишиш шуни кшрсатадики, бугунги кунда аксарият христиан уламолари реинкарнация таълимотини рад қиладилар. Уларнинг фикрича, руҳнинг кўчиши, қайта туғилиши каби ғоялар Библия анъаналарига кейинчалик кириб келган бўлиб, “Апокалипсис” (авлиё Юханога Худо юборган “Вахий китоб”)дан қадимийроқ бўлиб, бугунги христиан оламидаги мавжуд тўрт инжил қолдирилиб, қолганлари бекор қилинган даврдан анча аввал ҳам мавжуд бўлган.1
Яна бир тадқиқотчилар фикрича, христианликнинг турли оқимларига эътиқод қилувчи кўплаб руҳонийлар ва уламолар христианликнинг қайта тирилиш, жаннат ва дўзахга кириш ҳақидаги ақидасидан кўра, кўпроқ қайта туғилиш ҳақидаги ақидага эътиқод қилганликлари эҳтимолдан узоқ эмас.
Методик черков руҳонийси Лейсли Уайтхеднинг фикрича, христианликнинг муқаддас манбаларида руҳнинг кўчиши ҳақидаги аниқ далилни топиш қийин, лекин шунга қарамай, руҳнинг бошқа жасадга ёки шаклга кириши ҳақидаги қараш Исо таълимотига мос келади. Бу борада бир неча марта мистик транс ҳолатини бошидан кечирган, руҳий мактабнинг собиқ устози, таниқли христиан ёзувчиси Эдгар Кейс ҳақидаги кўплаб ҳикоялар ҳақиқатга жуда яқин. Э.Кейснинг фикрича Исо реинкарнацияга фақатгина ишониб қолмай, билки Исо Масиҳ қиёфасида бу дунёга келгунга қадар тахминан 30 мартага яқин руҳи бошқа жасадга кўчиб ўтган.2
Христианликда руҳнинг кўчиб юриши ҳақидаги қарашлари билан танилган бу соҳада ўз таълимотини ишлаб чиққан уламолардан бири Ориген (185-254 й.) бўлиб, у черков руҳонийлари орасида анча обрўли ва машҳур бўлган.3 Унинг реинкарнация ҳақидаги таълимоти ҳақида машҳур руҳоний Р. Уильям фикр билдириб, Ориген ҳар бир грекнинг абадий тирик экани ҳақидаги эътиқоднинг мантиқий ниҳоясидек кўринган таълимотни, яъни руҳнинг тана туғилишидан аввал ҳам мавжуд эканлиги ҳақидаги қарашларни илгари суради. Унинг фикрича, руҳ моддий эмас, шу сабабдан у ҳаётнинг боши ҳам охири ҳам бўла олмайди. Руҳнинг кўчиб юриши ҳақида Оригеннинг ўзи “Баъзи руҳлар ёвузликка мойил бўлади, инсон вужудига жойлашади, кейин белгиланган муддатни яшаб бўлгач, ҳайвон жасадига кўчади, охир-оқибат эса ўсимлик даражасигача тушади. Сўнгра келган йўли бўлиб, ортга қайтади ва ниҳоят Осмон Шоҳлигига эришади”-дейди.4
Черков асосчилари Ориген таълимотларини юқори баҳолаганлигига қарамай, Рим Католик черков унинг вафотидан кейин унга муносабатларини кескин равишда ўзгартирадилар VI асрга келиб Ориген қарашлари черков томонидан расмий равишда тақиб остига олинди.
Хулоса ўринда таъкидлаш керакки, даставвал христиан фалсафасида руҳнинг кўчиб юриш таълимоти мавжуд бўлган. Кейинчалик бу қарашлар расмий черков томонидан танқидга ва охир-оқибат тақибга учради. Турли тарихий даврларда реинкарнация концепцияси жонланиб турса ҳам, лекин уларни қабул қилганлар кўпчиликни ташкил этмайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling