Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet5/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Бу–вегетатив (озиқланувчи), сезувчи ва ақлий руҳ ҳақидаги таълимот. Вегетатив руҳнинг фаолияти озикланиш, ўсиш ва кўпайишда ифодаланиб, бу ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларга хос. Сезувчи руҳнинг фаолияти сезги ва ҳисларда, хотира ва тасаввурларда намоён бўлиб, бу–ҳайвонот ва инсонларда бўлади. Ақлий руҳнинг фаолияти тафаккур, билим ва иродавий ҳаракатларда ифодаланиб, у фақат инсонларгагина хосдир.
Арасту фикрича, ақлий руҳнинг моҳиятиилоҳий бўлиб, уни илмий ва тажриба йўли билан англаб бўлмайди. У мавҳум (абстракт) тушунча. Руҳ ҳақида тушунча ва маълумот бериш ҳаддан ташқари қийин бўлган муаммо. Ақлий руҳ, деб таъкидлайди у, илоҳий йўл билан пайдо бўлган. У танадан ташқарида ҳам яшай олади. Тана ўлгач, ақлий руҳ, аввалги маконига қайтиб, илохий руҳга қўшилиб кетади. Руҳ танага нисбатан бирламчи ва ҳукмрон асос, тана эса унга тобе. Руҳ тананинг тириклик асоси ва унинг ҳаракат манбаидир.
Арасту инсон ўзини кузатиш орқали билиши мумкин бўлган руҳий ҳодисаларни тасвирлаб ва таснифлаб (классифакциялаб) берган. Хусусан, замонавий психологияда ҳам ишлатиладиган бир қанча тушунчаларни, чунончи, бешта ташқи сезгилар, стеник (ёқимли) ва астеник (ёқимсиз) ҳислар, ихтиёрий ва ихтиёрсиз руҳий жараёнлар, ассоциация (боғланиш)лар, тафаккур, тушунча, ҳукм ва хулоса чиқариш, мантиқий тафаккур, хулоса чикариш, мантиқий тафаккур шакллари ҳақида маълумотлар берган. Шунингдек у, сезгиларни вужудга келишга асос бўлувчи ташқи моддий қўзғовчилар туғрисида фикр билдириб, бу билан инсон танасидаги руҳий ва физиологик ҳодисаларни бир–бирига боғлашга ҳаракат қилди.
Руҳ ҳақида Афлотун ва Арасту яратган таълимот бир неча асарлар Шарқ ва /арбда ҳукмрон ғоя бўлиб қолди. Ўрта асрларда ҳам мутафаккирлар асосан руҳ ва руҳий ҳаёт, руҳнинг моҳияти, келиб чиқиши, унинг тана ўлгандан кейинги тақдири, танага бўлган муносабати ҳақида фикр билдиришди.
Айтиш мумкинки, уларнинг ҳеч бири Афлотун ва Арасту ғояларига бирорта янги фикр кирита олмадилар.
Руҳ ҳақида Шарқ мутафаккирлари, ислом дунёсида ҳам муайян фикрлар баён қилинган. Исломий билимларнинг асосий манбаи бўлиш Куръони каримнинг «Ал–Исро» сураси, 85 оятида, «Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир. Сизларга жуда оз илм берилгандир» дейилади. Бу оятда руҳ, Аллоҳнинг ғайб илмларидан эканлиги, бу ҳақда инсониятга, ҳатго ўз пайғамбарларига ҳам оз илм берилганлиги таъкидланяпти. Албатта, Парвардигорнинг инсониятга инъом этган шу илмининг ўзини ўрганиш учун минглаб даҳоларнинг умрлари кифоя қилмайди. Ҳар бир инсон ўз имконияти тақоза этган даражада уни англаб олишга интилиши, бу орқали ўзини билиб, Роббисини таниб, унинг куч–қудратини янада тўлароқ англаб олиши керак бўлади. /ззолий «Кимёйи саодат»
Исломий билимларда ҳам руҳнинг бирламчилиги, танага боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлиги, у Аллоҳ даргоҳидан инсон танаси (вужуди)га вақтинчалик киритилиши таъкидланади. Мутафаккир шоиримиз А.Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида Фарҳод билан Ҳусрав ўртасида бўлиб ўтган диалогда Ҳусравнинг: – «Қай чоғдин ўлдинг ишқ аро маст?» – деб берган саволига, Фарҳод: – «Руҳ эрмас эрди танга пайваст» – деб жавоб берадики, бу савол – жавобданоқ руҳ ва тана бошқа–бошқа моҳият сифатида қараляпти.
Жунайд Бағдодий (р.а): “Руҳ қадимдир ҳам демасмиз, махлуқдир,дейишдан ҳам тийилурмиз”, дейди. ( Н. Кубро. “ Тасаввуфий ҳаёт”, Т. 2004. 161- бет.)
Ватандошимиз Азизиддин Насафий «Зубдат ул ҳақойиқ» (Ҳақиқатлар қаймоғи) асарида Оламни яратилиши, руҳ ва жисм оламнинг ўзаро муносабатлари ҳақида шариат ва ҳикмат (файласуфлар) аҳлининг фикрларини келтиради. Китобда айтилишича, исломда шариат аҳли иккита вужуд ҳақида гапирадилар. Биринчиси – вужуди азал бўлиб, унинг аввали йўқ, у абадий вужуддир. Азалий ва абадий вужудни Худо дейдилар. Иккинчиси – вужуди ҳодис (дунё), унинг бошланиши бор. Демак, у фоний вужуд бўлиб, уни Олам дейдилар. Олам худонинг ижоди. Худо олам эмас, олам ҳам худо эмас. Оламни яратишдан мақсад, Одамни яратиш эди. Бунинг ҳикмати эса, олам аҳлига ўзини танитиш.
Ҳақ субҳанаху таоло илк дафъа бир жавҳар (субстанция) яратди. Унинг номи Нафси аввал (Руҳи аввал) дир. Ҳикмат аҳли уни руҳи аввал дейдилар. Шу жавҳардан (“жавҳар”- бўлакларга бўлинмайдиган зарра) аввал руҳ оламини, сўнгра мулк (жисмлар) оламини яратганлиги келтирилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling