Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet4/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Дарс режаси:

  1. Психология фанининг предмети ҳақида тушунча

  2. Психологияга оид билимларнинг вужудга келиши

  3. Руҳиятни тушунтириб беришдаги қарашлар: моддиюнчилик ва ғоячилар

  4. Психологиянинг вазифалари

Психология фани энг қадимги фанлардан бири бўлиб, бошқа фанлар каби узоқ ўтмиш тарихга эга. Зеро, кундалик ҳаёт эҳтиёжлари қадим вақтлардаёқ кишиларни атрофдаги инсонларнинг руҳий хусусиятларини билиш, ўз фаолият ва муносабатларида ундан фойдаланиш, ўзини ички дунёсини англаб етиш заруратини қўйган.
«Психология» термини грекча psyche –руҳ, жон ва logos –илм, таълимот сўзлардан олинган бўлиб, «руҳ илми» деган маънони англатади. Бу фан бундан деярли 2,5 минг йилча илгари қадимги Грецияда майдонга келган, деб қабул қилинган.
Маълумки, милодий эрадан аввалги VI –IV асрларда Афина қулдорлик давлатида бир неча буюк файласуф – мутфаккирлар яшаб ижод этган бўлиб, улар ўз асарлари ва турли баҳс – мунозараларда табиат, жамият ва инсон ҳақида, унинг руҳий ҳаёти, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар ҳақида турли –туман фикрлар баён этишган.
Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, шўролар даврида чоп этилган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, асосан, Москва тасдиқлаган ўқув дастурлари асосида ёзилар эди. Бу дастурларда эса илмий билимлар, ғоялар назарияларнинг вужудга келиши қадимги Греция маданиятидан бошлаб тушунтирилар эдики, фалсафа тарихи ҳам, адабиёт ва тарих фанлари, шу жумладан, математика ва бошқа табиий фанларнинг ривожланиши Европа билан боғланиб, бу «Европоцентризм» деган зарарли ғоя ҳосиласи эди. Ваҳоланки, Греция маданиятидан ҳам қадимийроқ бўлган Миср тамаддуни мавжуддирки, мил.авв. 4- 3 мингинчи йилларда қурилган Миср эҳром (пирамида)лари деярли 5-6 минг йиллик тарихга эга. Ҳозирга замон одамларини ҳам ҳайратга солаётган ва сирлари ҳали ҳам тўлиқ очилмаган бу эҳромларни қурган қадимги мисрликларнинг наҳотки фалсафа, психология, тарих ва бошқа фанларга оид билим ва тушунчалари бўлмаган? Бу эҳромларни қуриш учун математика, физика, астрономия, механика, меъморчилик каби илмлардан, ҳозирги тушунчалар билан айтсак, камида олий маълумотга эга бўлиш керак бўлади. Ёҳуд Ҳинд ёки Хитой фалсафаси, маданияти ҳам бир неча минг йиллик тарихга эгаки, сўзсиз улар ҳам қадимги Греция тарихидан ёш эмас.
Инсоният тарихининг бешикларидан бўлган Турон заминнинг ҳам тарихи бир неча минг йиллик даврларни ўз ичига оладики, бу фикрни қадимги маданий меъросимиз бўлмиш яратилганлигининг 2750 йиллиги ЮНЕСКО ташаббуси билан 2001 йилда нишонланган «АВЕСТО» ҳам тасдиқлаб турибди.
Пифагор бир урушда аср тушиб, 10-12 йиллар Бобил давлатида қолиб кетади. Шу ерда “ Авесто” билан танишиб, уни яхши ўзлаштириб олади. Ватанига қайтиб, “Авесто”даги билимларни тарғиб қила бошлайди. Шунда одамлар уни донишманд, деб атай бошлайдилар. Шунда Пифогор: “ Донишмандлар у ёқда қолиб кетди, мен донишмандликни севучиман”, дейди. “Фило” “ София” шундан келиб чиққан дейишади.
Психология воқеликнинг алоҳида соҳаси бўлмиш руҳий ҳаёт ҳодисалари, уларнинг вужудга келиш қонуниятлари ва механизмларини ўрганади. Руҳий ҳаёт ҳодисаларига сезгилар, идрок диққат, хотира, тафаккур, нутқ, ҳиссиёт хаёл, ирода ва онг киради. Ушбу руҳий ходисаларнинг бутун мажмуасини битта сўзга жамлаб «психика - руҳият» деб юритилади.
Руҳий акс эттириш субъектив акс эттириш хусусиятига эга. Атрофдаги оламни билувчи, акс эттирувчи зот сифатида ҳар бир инсон субъектдир. Инсонга таъсир этиб, онгида акс этадиган нарсалар объектдир. Объектив борлиқдаги нарсалар, воқеа ва ҳодисаларнинг тимсоллари ҳар бир субъект-шахснинг миясида ўзига хос равишда акс этади. Бу тимсолларнинг вужудга келишида шахсга хос жуда кўп ҳусусиятлар –ёши, жинси, миллати, билим ва савияси, қизиқишлар, унинг айни вақтдаги жисмоний ва руҳий ҳолатлари таъсир этади. Шу боисдан ҳам бир ҳодиса ёки воқелик турли кишилар томонидан турлича идрок этилиб, унга бўлган муносабатлар ҳам бир-биридан фарқланади.
Психологиянинг ўрганиш предметига руҳий жараёнлар, ҳолатлар билан биргаликда психологик қонуниятлар, руҳий фаолият механизмларининг тузилиши ҳам киради. Бу механизмлар тузилиш жиҳатидан муайян анатомик –физиологик аппаратлар бўлганлиги учун уларнинг ишлаш табиатини бошқа фанлар-физиология, анатомия, биофизика, нейрофизиология, антропология, кибирнетика, медицина кабилар билан биргаликда ўрганади.
Руҳий акс эттириш фақат инсонларгагина хос бўлиб қолмасдан, у ҳайвонларга ҳам хосдир. Лекин ҳайвонларнинг руҳий ҳаёти, одамларнинг руҳий акс эттиришидан соддароқ тузилган. Одам руҳияти ҳайвон руҳий дунёсидан ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан фарқ қилади. Ҳайвонларда оддий руҳий акс эттириш мавжуд бўлиб, олий билиш шакллари– онг, тафаккур, нутқ, ҳаёл тасаввурлари, иродавий жараёнлар эса фақат инсонларгагина хосдир.
Руҳий ходисалар жуда хилма-хил ва мураккаб бўлиши билан бирга, улар ўзаро бир-бирига ўзвий боғланган бўлади. Руҳий жараёнларнинг ривожланиши оддийдан мураккабга, маълумдан мавҳумликка қараб боради ва умумий қонуният ва принципларга бўйсунади.
Психология қадимий фанлардан бўлса ҳам, лекин узоқ вақтгача мустақил фан бўлмай, фалсафанинг таркибига кириб келган.
«Психология» термини ХVI асрларда пайдо бўлиб, фақат XVIII асрнинг ўрталарида илмий билимларнинг мустақил соҳаси сифатида фалсафадан ажралиб чиқа бошлаган пайтда немис олими Христиан Вольф (1679-1754) томонидан расмий муомалага киритилган. Психология ўз тараққиётида турли фанлар билан узвий боғланиб келган. Бу фанларнинг ютуқлари психология фанининг ҳам тараққиётига таъсир этган. Ўз навбатида психология фанининг ривожланиши ва ютуқлари бошқа фанлар ривожига, айниқса, ижтимоий-гуманитар фан соҳаларига таъсир кўрсатган.
Психология тарихида руҳий ҳодисаларни тушунтириб беришда турли оқимлар, назариялар ўртасида кураш кетганлигини кўрамиз. Бу кураш психологиянинг моҳиятини турлича тушуниш ва ўрганишда, инсондаги руҳий ва физиологик жараёнланинг ўзаро муносабатларини белгилашда ва энг муҳими руҳ ва материя ўртасидаги бирламчилик масалаларини тушунишда намоён бўлган.
Ижтимоий-гуманитар фанлар тарихдан маълумки, руҳ ва матариянинг ўзаро муносабатини белгилашда икки оқим вужудга келган.
Материя бирламчи, руҳ унинг маҳсули, деб қарайдиган назариячилар материалистлар (моддиюнчилар), аксинча, руҳ бирламчи, у материяга боғлиқ бўлмасдан мавжуд, деб қарайдиганлар идеалист (ғоячи)ларга ажратилади. Ушбу савол ҳанузгача давом этиб келяпти. Бу оқимлар тарихи ва назарияларининг асосий моҳияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Моддиюнчиларнинг таърифига кўра, психика-руҳият, юксак даражада ривожланган материянинг, яъни бошқа миянинг алоҳида фаолияти бўлиб, объектив борлиқнинг субъектив тимсоли (образи)дир.
+адим замонлардаёқ инсонларни одамнинг руҳий жиҳатдан тузилиш ҳусусиятлари қизиқтириб келган. қадимги грек моддиюнчи файласуфлари таълимотига кўра, дунёнинг асосида қандайдир битта моддий нарса ётади. Шу жумладан, инсон ҳам дунёнинг бир бўлаги сифатида шу моддадан ташкил топган. Масалан, Фалеснинг (эрамиздан аввалги 624-547) қарашларига кўра, бутун оламнинг асосида сув ётади. Инсон ва унинг руҳий ҳаёти ҳам буғ шаклида тасаввур қилинган. Анаксимен (э.а. 588-525) бутун мавжудот зичлашиш ва сийраклашиш хусусиятига эга бўлган ҳаводан ташкил топган, деб таълим беради. Инсон руҳи-сийраклашган ҳаводан бошқа нарса эмас. Гераклит (э.а. 544-480) фикрича, олам ва одам асосида олов ётади. Руҳ ҳам оловдан пайдо бўлган ва яна оловга айланган. Эмпидокл (э.а. 483-423) назариясига кўра, дунёнинг асосида – олов, ҳаво, сув ёки тупроқдан биттаси эмас, балки уларнинг барчаси ётади. Бу хил фалсафий қарашлар фанда натурфилософик йўналиш дейилади. Юнон файласуфларининг бу ғояларни изчиллик билан ўтказишлари материянинг жонлилиги (гилозоизм) тўғрисида хулоса қилишга олиб келди.
Бу хил материалистик ғояларни Демокрит (э.а. 460-370), Эпикур (э.а. 342-271), Лукреций (э.а. 99-44) каби атомистлар янада ривожлантирдилар. Уларнинг назариясига кўра, дунёнинг асосида битта ёки бир неча моддалар эмас, балки битта манба ётади. Ҳаво, олов, сув тупроқ ва дунёдаги барча нарса ва ҳодисалар ҳам шу манбадан пайдо бўлади. Бу манба жуда майда, кўзга кўринмайдиган заррача-атомлардан иборатдир. Инсон танаси ва руҳ ҳам шу атомлардан таркиб топган. Демокритнинг таълимотига кўра, руҳий ҳаётнинг маркази юракдир. У руҳнингн абадийлигини инкор этади. Тана ўлиши билан руҳ ҳам ўлади, деб тушунтиради.
Лукреций руҳий ҳодисаларни танага боғлиқлигини исбот қилиш мақсадида, ақл ва бошқа руҳий ходисалар тана билан бирга ўсади ва сўлади, ақл ҳам тана сингари касалланади, мастлик ҳолатида ҳиралашади, деган далилларни келтиради. У ҳам руҳнинг абадийлиги туғрисидаги таълимотни инкор этади.
Руҳий фаолиятни илмий тушунтириб бериш йулида моддиюнчилар олиб борган саъй ҳаракатларнинг асосий моҳияти уни моддий олам қонунларига бўйсунишини исбот қилишдан иборат бўлди. Моддиюнчилик назариясида руҳий ҳодисаларнинг вужудга келишини тананинг анатомик–физиологик тузилиши билан боғлаб тушунтириш эрамиздан аввалги III–II асрларда пайдо бўлади. Искандариялик врачлар Герофил (эр. ав. тахминан 300 йил аввал туғилган) ва Эратосфен (эр. ав. 276 – 194) инсон танасининг тузилишини ўрганиш орқали нервни кашф этишди ва уни мушак ва пайлардан фарқланишни аниқлаб беришди. Инсон сезгиларининг вужудга келиши, тананинг ташқи қўзғовчиларга нисбатан жавоб ҳаракатлари миядаги қўзғалишларга боғликлигини тажрибалар асосида ўрганишади.
Шарқда Жолинус ҳаким номи билан машҳур бўлган румолик врач Гален (эр. ав. 201 – 131) антик медицинанинг буюк намоёндаларидан бўлиб, ҳайвонларда қилинган тажрибаларга суяниб руҳиятнинг физиологик асослари ҳақидаги билим ва тасаввурларни бойитди. Унинг руҳ ҳақидаги қарашларида бир томондан дунёвий ақлнинг мавжудлигини эътироф этган ҳолда, иккинчи томондан барча билимлар руҳда азалдан мужассамлашган, у эса ўзига қайтиш, ўзини билиш қобилиятиг эга бўлади, деб таъкидлайди. Руҳнинг ўз–ўзини таниши, яъни ўзига қайтиши одамнинг ички тажрибаси– руҳ фаолияти бўлиб, бу тажриба одамнинг ташқи сезги аъзолари асосиди ҳосил қиладиган тажрибаларидан фарқланади, деб кўрсатади.
Руҳият билан миянинг алоқадорлиги факти XVI-XVII асрларда Европа олимлари томонидан эмпирик (тажрибалар) асосида ўрганила бошланди.
Эмпирик психологиянинг кўзга кўринган йирик вакили француз олими Рене Декарт (1596 – 1650) руҳий ҳодисаларни вужудга келишини тана фаолияти билан тушунтириб бериш учун инсон танасини ўрганишга катта эътибор берди. Натижада, танага ва руҳга нисбатан қарашларда бир мунча ўзгаришлар юз берди. Декарт таълимотига кўра, тананинг фаолияти иплар сингари бутун танага ёйилган ва мияда бирлашган айрим – айрим нерв толалари ёрдамида амалга ошади. Шу нерв толалари орқали бизда сезги, идрок вужудга келади ва олам ҳодисалари акс этади. Мия келган қўзғалишларга нисбатан жавоб реакцияларини нерв толалари орқали мушаклар, пайларга юборади. Фан тарихида биринчи бўлиб Декарт нерв толалари фаолиятининг физиологик механизиларини аниқлади ва уни «рефлекс» (лотинча акс эттириш) тушунчаси билан номлади Р. Декартнинг рефлектор назарияси нерв–мушак фаолиятини объектив равишда билиш воситасига айланган бўлса ҳам, лекин барча руҳий фаолиятни бу назария билан тушунтириб бериш мумкин эмаслигини Декарт тан олди. Рефлектор назарияси асосан сезгилар, идрок, содда ассоциациялар, хотира тасаввурлари, эмоцияларнинг юзага келиш учун хизмат қилишини, инсондаги юксак руҳий фаолият бу қонуниятга бўйсунмаслиги, математика, фалсафа, ижодга оид жараён ва тушунчалар тажрибадан ҳосил бўлмаслиги, балки улар бизда туғма бўлиб, илоҳий кучга боғлиқ бўлади, деб хулоса қилди. Шунинг учун Р.Декартни бир оёғи билан материализмда, бир оёғи билан идеализмда туриб қолган дейишади.
XVIII-XIX асрларда нерв тизимини тадқиқ этишда катта натижаларга эришилди ва руҳият миянинг функцияси, деган таълимот узил–кесил таркиб топди. Бу даврдаги француз материалистлари ташқаридан қилинадиган таассуротлар руҳиятнинг бошланғич нуқтаси, фикрининг сўз ёки новербал (имо – ишора) тарзда ифодаланиши пировард нуқта ҳисобланади, ҳар иккала нуқта орасида эса мияда нерв фаолиятнинг ўрганилмаган жараёнлари рўй беради, деб таъкидлашди.
Моддиюнчиларнинг руҳий жараёнларни ўрганиш соҳасида қўлга киритган ютуқларини эътироф этган ҳолда, руҳий жараён ва ҳолатларнинг барчасини фақат шу назария билан боғлаб тушунтирб бўлмаслигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Шундай руҳий феноменлар борки, масалан, пайғамбарлар мўжъизаси, авлиё ва валиуллоҳларнинг каромати ва айрим башоратларни тушунтириб бериш учун модиюнчилик қобиғини ёриб ўтиш, асоссиз равишда инкор этилган идеалистик (ғоячилар) назариясига, илми ғайбга мурожат қилиш керак бўлади. +олаверса, инсонда мавҳум тафаккур қандай ҳосил бўлиши, шахсда маънавий фазилатларнинг таркиб топиши, мақсадга йуналтирилган иродавий харакатлар ва гавдани ўз измига бўйсундириш каби кобилият ва руҳий ҳодисалар қай йўсинда вужудга келиши, уларнинг механизмларини тушунтиришда моддиючилик назарияси етарли бўлмай қолади.
Узоқ вақт давомида инсон ва жамият ҳаётида бўладиган кўпдан – кўп ҳодисотлар фақат шу назария билан изоҳланиб келиндики, бу назария мезонига сиғмайдиган воқеа ва ҳодисалар парапсихологик ҳодисалар сифатида инкор этиб келинди.
Ижтимоий – гуманитар фанларни ўқитишда сиёсий ва мафкуравий тазйиқлардан холос бўлган ҳозирги даврда, фанларни тадқиқ этиш методологияси ва принциплари ўзгариб бораяпти. Хусусан, психология фанида ҳам ҳозирги давргача «онг ва фаолият бирлиги» етакчи принцип бўлиб келди. Борлиқда, жамият ҳаётида бўлаётган ҳодисалар, шахслараро муносабатларга фақат фаолият ва онглилик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда таъриф бериб келинди ва тушунтирилди. Натижада, онглиликдан четланиш «ҳолати, унинг шахс фаолияти ва ҳаёти учун қандай тавсир этиши мумкинлиги масалалари тадқиқотчилар диққат марказидан четда қолиб кетди. Ваҳоланки, одамнинг бир кеча кундузлик ҳаётида онглилик, онгсизлик ва беҳудлик онгостилик каби уч руҳий ҳолатлар алмашиб, инсон фаолиятини боқариб туради. Албатга бу ҳолатларнинг руҳий жараёнлар ва ҳодисаларни вужудга келтириш ва боқаришдаги вазифалари бир–биридан фарқланса ҳам, улар узлуксиз ҳаракатланиб турувчи бир бутун халқани ташкил эти
Онгсизлик (фаол хордик), онглилик (ақлий, ихтиёрий фаолият), беҳудлик–онгостилик (мувофиқлашган фаолиятдаги изланиш), фаолияти инсон хоҳиши–иродасидан ташқари, англанилмаган ҳолда рўй бериб, уларнинг ўрин алмашиб туриши автоматик равишда кечаверади.
Учмингинчи йилни бошлаб берган – XXI асрда шахсни шакллантириш, унда ахлоқ–одоб, маънавиятни қарор топиштириш, комил инсонни вояга етказиш каби масаларни ҳал этишда диний билимлардан ҳам кенг фойдаланиш керак.
Чунки барча динларнинг асосида доимо яхшилик, поклик, ахлоқийлик, маънавийлик, шахснинг ўзини англаши, билиши, таниши зарур эканлиги таъкидланади. Комилликка интилиш каби хислат ва қадриятлар тараннум этиладики, ижтимоий турмушда улардан фойдаланмаслик, таълим-тарбия тизими, шахсни шакиллантиришда кемтикликни вужудга келтириб чиқаради.
Психология фани «руҳ илми» сифатида майдонга келган бўлиб, бу илмнинг тамал тошини қўйганлар антик дунёнинг буюк мутафаккирлари Суқрот (Сократ эр.ав. 469 – 399) ва Афлотун (Платон эр. ав, 427 – 347) ҳисобланадилар. Улар дунёнинг моҳияти, келиб чиқишини билишга ҳаракат қилганлар. Шу муносабат билан олам ҳақида, инсон, унинг жони ва руҳий ҳаёти ҳақида турли фикрларни қилганлар. (Бу ўринда таъкидлаш жоизки, психология фанида жон ва руҳ тушунчалари кўпинча, синоним сўзлар сифатида қўлланиб келинади. Улар ўртасидаги тафовут аниқланмаган). Суқрот ва Афлотун руҳ ва тан (вужуд) ҳар хил, ҳатто, бир-бирига қарама–қарши моҳият, деб инсонни икки қисмга бўлиб ўргандилар. Тана моддий, физик жисм бўлиб, у сезги аъзолари билан идрок этилади. Унга физик таъсир этиш мумкин. Руҳ эса моддий эмас. Демак, уни сезги аъзолари билан идрок этиб бўлмайди. Физик нарса эмас, метафизик–сезиб бўлмайдиган нарса. Унинг шакли бўлмаганлиги учун, таъриф–тафсири ҳам йўқ. Руҳ моддий дунёга эмас, бошқа дунёга–илоҳий оламга дахлдор. У танага боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд, у илоҳий оламдан вақтинча танага қўшилади. Тана ўлими билан руҳ яна ўзининг хақиқий оламига қайтади.
Афлотун ердаги ҳаёт давомида руҳнинг материяга (қанчалик қўшилганлиги, ғарқ бўлганлигига қараб уни уч қисмга бўлган. Бу бўлиниш турли кишиларда бир–биридан фарқланади. Биринчиси, руҳнинг энг олий қисми ақл бўлиб, у бош мияда жойлашган. Унинг ёрдамида инсон ўзининг моҳиятини англайди. +аердан келганлиги, яшашдан мақсадини билади. Бу хил кишилар файласуфлар, олимлардир. Иккинчидан руҳнинг фаол қисми юракда жойлашган бўлиб, кишидаги ботирлик, ғазаб, олижаноблик, шуҳратпарастлик хислатларга дахлдордир. Бу хил кишилар давлат арбоблари ҳарбий саркардалар, савдогар ва амалдорлардир.
Учинчиси, кайф – сафо, роҳатланишга доир ҳис-туйғулар манбаи бўлиб, у қоринда макон топган. Бу кишилар, қуллар, оддий одамлар, жангчилардир. Руҳнинг бу қисмларидан қайси бири устун бўлишига қараб инсонларнинг жамиятда тутган мақоми ва ўрни ҳам турлича бўлади, деб кўрсатади.
Афлотуннинг шогирди, буюк саркарда Искандар Зулқарнайннинг устози, қадимги дунёнинг забардаст мутафаккирларидан ҳисобланмиш Арасту ҳаким (Аристотель эр. ав. 384 – 322) руҳ ва руҳий фаолият хақида биринчи махсус «Пери психис», яъни «Руҳ ҳақида» деган асар ёзади. Шу сабабли у психология фанининг асосчиси ва отаси ҳисобланади.
Арасту устози Афлотуннинг таълимотига танқидий ёндошди ва устозидан фарқли равишда руҳ тана билан узвий боғланган ва улар бир–бирларига таъсир этиб туради, деб ҳисоблайди. Лекин руҳнинг моддий, жисмий нарса эмаслигини у ҳам таъкидлайди. Агар Афлотун руҳни уч қисмга бўлиб ўрганган бўлса, Арасту уч хил руҳ ҳақида фикр билдиради.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling