Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet15/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Шариат ва тариқат
Илоҳий динларнинг моҳиятан бир. Уларнинг ҳаммасида ҳам тавҳид (якка худолик) ғояси, Яратганга эътиқод, Унга сиғиниш, диний амалларни бажариш шариат аҳкомлари мавжуд бўлиб, асосан дунёвий воқелик ҳисобланади. Жамиятда дин инсонларни самовий олам боғлаб турувчи кўприк ролини ўйнайди. Самовий динлардаги амалий қисмШариат, деб аталади. Шариат ҳукмлари Қуръони Карим ва ҳадиси Шариф ижмоъ ва қиёсдан олиниб, динни, жонни, ақлни, наслни ва мол-дунёни асрашдан иборат.1
Инсоннинг руҳий ва маънавий жиҳатдан шаклланиши ва тарбияланишида тасаввуфий билим ва амалларнинг роли каттадир. Гарчи тасаввуф фалсафаси ислом дини бағридан етишиб чиққан бўлса ҳам, айрим ўрин ва масалаларда тариқат ва шариат ўртасида ихтилофли ўринлар учраб туради.
Шариатдаги турли мазҳаблар ўртасидаги хилма-хиллик, ҳар хил қараш ва баҳс –мунозаралар прфессор Нажмиддин Комилов таъкидлаганидек, Ҳолиқ ҳақида эмас, балки халқ қилинган, яъни яратилган нарсалар, дунёвий тушунча, зохирий шакллар, одамларнинг ўзлари ўйлаб топган расм-русумлар, қоидалар ҳақида бўлади.2 Мовлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ҳам турли мазҳаблар ўртасидаги бахс маънода эмас, шаклда, сўзда деб билади. Маънони англаганлар ўртасида баҳс, низо йўқ. Парвардигорни чин дилдан севиш, ундан умидвор бўлиш, ундан мадад сўраш ҳар бир инсон қалб тубида мавжуддир. Бу ҳис инсон қалбига шундай муҳирланганки, унинг ташқи ифодаси, ўхшаши йўқ. Лекин бу туйғу, маъно-моҳият сўзга айланиб, муайян шаклга кириши билан инкор ёки тасдиқ пайдо бўлиб, қарама-қаршиликлар бошланади. Аллоҳ ва унга бўлган туйғулар бирор сўзга, шаклга сиғмайди. Тафовутлар ҳам шундан. Яратганнинг дийдорига ошиқ инсонлар, деб таъкидлайди Ж. Румий қайси дин, мазҳабга мансуб бўлмасин, Қалбан бир маслакдадир.3
Аллоҳни танишда, англашда унинг моҳиятига етишда инсоннинг ақлий ва маърифий камолоти муҳим аҳамият касб этади. Инсон қанча нодону илмсиз бўлса, у шу баробарда шаклга, турли ирим-сиримларга ишонувчан, берилувчан бўлади.
Тасаввуф аҳли эса бутун эътибор уни Ҳақ таолонинг Ўзи, Унинг Зоти ва моҳиятига етишишга қаратганлари учун бу расм – русум, қоидаларга, гарчи, шариатни қаттиқ ҳурмат қилсалар ҳам, унча эътибор қилмайдилар. Шариатни моҳиятга етиш воситаси сифатида қарашади. Восита эса турлича бўлиши, лекин мақсад битта-Аллоҳга етишмоқдир.4
Дунёвийликдан кечиб, фақат Аллоҳга боғланиш, Унга етишиш йўлида чексиз риёзатлар чекиш, улкан ишқ билан Унга интилиш, руҳий ва аҳлоқий чиниқиш тасаввуф таълимотига хосдир.
“Ислом энциклопедия”сида, тасаввуф, суфийлик-исломда инсоннинг руҳий дунёси тўғрисидаги қараш5, деб изоҳланади. Тасаввуф ислом дини Заминида вужудга келган авлиё ва шайхлар эътиқодидан туғилган таълимот бўлиб, турли тариқатлар (йўллар) асосида ўзини ва аллоҳни англаш илми ётади. Шунинг учун бу илмни “руҳ илми” ҳам дейилади. Бунинг учун инсон аввало ўзининг жисмоний, руҳий оламини мушоҳада қилиб билиб боради.
Тасаввуф нима? Деган саволга Шай Нурий “Тасаввуф Нафс лаззатларидан воз кечиш” деган бўлсалар, атоқли сўфий шоир Бобо Тоҳир “Тасаввуф ўлими йўқ ҳаёт, ҳаёти бўлмаган ўлим, яъни нафсоний- ҳайвоний ҳаётда ўлмоқ ва инсоний ҳаётда яшамоқ” деб жавоб берганлар.1
Бу атамадан ясалган мутасаввиф суфий (тасаввуф изидан борувчи) сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича қарашлар бор. Ҳозирги қабул қилинган қарашга кўра, тасаввуф-сувф-“Жун”, “Пўстин” сўзидан олинган. Исломда суфийлик оқими саккизинчи аср охирида шакллана бошланди, деб қабул қилинган илк суфийликни тарки дунё қилган зоҳидлар ташкил қилишган бўлиб, кўп дунёвий нарсалардан ўзларини чеклаб, ўзини тақдири илоҳийга топшириб, таваккул қилишган. Ўз қалбларини чуқур мулоҳаза билан ўрганиш ва уни ўзгартириш каби руҳий ҳолатлар билан шуғулланишган. Бу илмнинг асосчиси Ҳасан Басрий бўлиб, у зот нозик руҳшунос ва исломий билимларнинг етакчиси бўлган. У ва унинг шогирдлари худога астойдил муҳаббатда бўлиш, Унга яқинлашишга кишиларда интилиш бўлишлигига дават қилишди.
Басра мактабидан ташқари Бағдод ва Хуросон мактабларида тасаввуф илми ривожланиб улар Худога муносабатда қандай бўлиши ва руҳий камолатга эришиш йўлларини кўрсатиб бердилар. Бу йўл тўрт босқичдан иборат.
Биринчи босқич – шариат. Суфийлар аввал шариатни яхши ўзлаштиришлари ва унга қатъий бўйсуниши керак.
Иккинчи босқич – тариқой. Бунда мурид ўз пири-муршидига итоат этиши, ўз шахсий истакларидан воз кечиши шарт.
Учинчи босқич – маърифат. Бунда бутун Олам бирлиги Худода мужассам бўлиши, ёки бутун коинот Аллоҳ тажаллисидан иборатлиги кўп нарсалар моҳияти ақл билан эмас, қалб билан англаб етилади.
Тўртинчи босқич – ҳақиқат. Суфий шахс сифати тугаб, унинг “Мен”и Худога сингиб, абадийликка эришади. Бунга улар махсус руҳий ва жисмоний ҳаракатлар, ибодат ва сиғиниш орқали эришишган.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling