Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet23/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

14 а фундаментализм (ақидапарастлик) тушунчаси илоҳётчилик тарихида айниқса насронийликда анча аввал шаклланган лекин расмимй қўлланилиши 1908- йили АҚШнинг колефорния штатида радиал протестантларинг “хритсиан динининг фундаментал тушунчалари конфренцияси” уюшмасининг вужудга келиш билан белгиланади. Бу уюшманинг бош мақсади Инжилнинг соф ҳолига қайтариш бўлган.1
Ўтган асрнинг сўнги чорагида исломни қайта тиклаш ҳаракати ҳам шу ном билан атала бошланди.

Ислом фундаментализмнинг вужудга келишининг баён қилинишидан аввал кичик бир тарихий чекиниш қилиш лозим.


Ислом маданияти, илм –фан гуллаб яшнаган 9-12-асрларда сўзсиз замондош европа маданиятидан анча ўзиб кетди. Бу даврда араб тилида ухравий ижтимоий табиий фанларда улкан ютуқларга эришилди. Буюк алиму умламолар, саркарда ва давлат арбоблари яшаб, фаолият олиб боришди. Араб дунёси нафақат илм-фанда, шунингдек, саноат, деҳоқнчилик, савдо-сотиқ ва шаҳарсозлик соҳаларида дунёга ибрат бўлдилар. Араб тилида битилган илмий китоблар узоқ вақт европа университетларида дарслик ва қўлланма сифатида ўқитб келинди. Аҳолининг каттагина қисми саводли ўқиш ёзишни биларди. Лекин бу даврд сиёсий ҳаёт ижтимоий ҳаётнинг хўжалик маданий соҳаларидан анча орқада қолди. Бунинг оқибатида ислом салтанати ўрта аср охири ва янги асрда кўп соҳаларда инқирозга учраб, етакчиликни европа га бериб қўйди.
Халифаликдан кейин ислом оламида учта қудратли салтанат-Олд Осиё, Усмонли турклар подшолиги, Ҳиндистонда Бобурийлар, Эронда Сафавийлар ҳукмронлиги вукжудга келди. Ушбу уч исломий давлат анча вақтлар давомида куч қудратга тўлиб тараққий этиб келган бўлсалар ҳам европадаги ўзгаришлар тараққиёти билан барқадам бўлишга интилмадилар ва секин-аста ривожланишда ортда қолиб кетдилар. Натижа Осиё ва Африка қитъасидаг кўплаб ислом давлатлар Европадаги қудратли давлатлар томонидан босиб олиниб, уларнинг мустамлакасига айландилар. Бу қарамлик уларнинг ташқи муносабатларигагина таъсир этиб қолмасдан, мамлакат ички ҳолатига ҳам таъсир кўрсатди. Ғарб саноати маҳсулотларининг келтирилиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни экспорт қилишзарурати мамлакатда муайян ўзгаришлар бўлшига олиб келди. Аввало, армиян модернизациялаш ва унинг оқибатида замонавий саноатни барпо этиш, замонавий мактаблар очиш каби вазифаларни кун тартибига қўйди. Саноат ишлаб чиқариши ва ҳарбий соҳаларгина эмас, ҳуқуқда ҳам Ғарб моделларига мослашиш зарурати кун тартибига қўйила бошланди. Бунда мамлакатдаги зиёлилар билан бирга, ғарб университетларда таҳсил олиб қайтган элитиа қатлам фарзандлари ҳам етакчилик қила бошлашди. Бу ҳаракатлар жараёнига қаттиқ қаршилик қилишга қодир бўлган кучлар ҳам мавжуд эди. Бу хил кучлар онгида давлатни бошқаришда ҳуқуқни ғарблашуви, замонавий мактабларнинг очилиши диндан узоқлашишни, зарарли, бегона таъсирларнинг кириб келиши ва номусулмонларга қарам бўлиб қолишни англатар эди. Бу эса динга янада қаттиқроқ боғланиш, ҳар қандай янгиликка қаршилик қилиш туйғуларини ва эҳтиёжини чиқарди. Бу хил ҳис-туйғулар, фикр-мулоҳазалар мусулмонлар орасида иккита янги йўналишни-модернизм ва фундаментализмни вужудга келтирди.
Z Модернизм- бу давлтни бошқарш ва ислом таълимоти борасидаги айрим тушунчаларни замонавий талаблар билан ҳамоҳанг қилишга урнишдир. Улар ўзларининг ислом динига боғлиқлигдан воз кечмаган ҳолда, Аллоҳ таоло берган ақлни ишга солиб, ислом тарихининг тули даврларида вужудга келган ва ўша даврларида вужудга келган ва ўша дарвлар учун хизмат қилган, ҳозирги босқичда эса, янгича ёндашишни таққозо этадиган амалларни кўриб чиқишни кун тартибига қўя бошладилар. Модернистлар айрим масалаларда анъанавй бошқариш усулидан қутулиш, дин таъсиридан холос бўлишга мойилликни, яъни секуляризация ҳодисасини юзага келтира бошлади.
Исломдаги ақидапарастликка ваҳобийлик ҳаракатининг отаси Муҳаммад Абдул ал-Ваҳаб асос солаган. 18-срда Марказий Арабистоннинг Нажд воҳасида юзага келган бу ҳаракат ислом динини пайғамбаримиз (сав) давридаги асл ҳолатиги қайтариш, барча арабларни ислом байроғи остида бирлаштириш ғоясини тарғиб қилган. Бир аср оралиғида бу ғоя дунёнинг кўп мамлакаларидан ёйилди. 20-асрнинг саксонинчи йилларидан бошлаб бу ҳракат мустақил Давлатлар ҳамжамиятига ҳам тиб келди.
Ваҳобийлик ва исломдаги бошқа ақидапарастлар диний амалларда ҳар қандай ўзгаришлар қилиш, дин таъсиридан халос бўлиш (секуляризация)га қарши йўналиш ҳисобланадилар. Ислом ақидапарастлиги, ислом модернизми каби ўзининг яхлит дастурига эга бўлган ёпиқ ҳракатдир. Улар Қуръон матнига ҳамда пайғамбар (с.а.в.) сунналарига мутлақ амал қиладилар. Уларнинг асосий талаблари ислом қонунининг тўлиқ амалга оширишдан иборат. Ақидапарастларнинг исломй жамиятлар ва давлатлар (халифалик) барпо этишни талаб қилишлари, аввало бу давлатларнинг Ислом қонунига тўлиқ амамл қилиши лозимлигини билдиради.
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, ислом давлатларидан фақат Саудия Арабистони ўз сиёсий тизими ва ҳуқуқини замонавий таъсирлардан ҳоли сақлаб қолаолди ва Ислом дини томонидан белгиланган анъаналарга амал қилиб келоқда. Ислом мамлакатларида юзага келган бошқа замонавий давлатлар жиддий раивишда дин билан орани очиқ қилмасдан, секуляризацияни ҳам тан олдилар. Уларда асосан, ислом динига иқтидо қилинади, бу дин давлат дини, деб қабул қилинган ва давлат бошлиғи ислом динига мансуб бўлиши лозим. Бу давлатларда Ислом қонуни қонунчилик манбаи ҳисобланади. Лекин, давлат ҳуқуқ тизимларининг муайян қисми дин таъсиридан халос қилинган.
Шунинг билан бирга баъзи исломий мамлакатларда жамиятни яна тўлиқ ҳолда Ислом таъсири остига тушириш анъаналарига қайтмоқдалар. Булар, Эрон, Ливия, Судам ва бошқалар.
Ақидапарастликнинг моҳиятида, диний давлатни барпо этиш модернизмга – динни замонавийлаштиришга қарши курашиш ётади. Унинг ашаддий кўриниши эса, экстримизмда намоён бўлади.
Мусулмонлар учун ҳақоратли туюладиган диний экстримизмнинг турли шакллари авваллари бўлмаган. Зеро, ислом динига хос бағрикенглик барча давлатларда турли дин вакилларини бир мамлакат ва давлат ҳудудида тинч-тотув яшашларига имкон берган. Ислом динининг кенг тарқала бошлаган илк даврлардаёқ, забт қилинган мамалакат аҳолисидан, фақат солиқ ундирилган холос. Исломни қабул қилишга мажбур қилинмаган.
Мусулмонлар Насронийлар ва яҳудийларни якка хҳудолик дини, Биру Бор Худога сиғинувчи қардош динлар вакиллари ҳисоблаб, уларга алоҳида мақом берадилар. Шунингдек, уларнинг жамоалари исломга душманлик қилмасалар, ҳимоя шартномалари асосида, уларга ўзини –ўзи идора қилиш ҳуқуқини берганлар.
Ғайридин жамоалар асрлар давомида ислом давлати тасарруфида бемалол ўз динларига эътиқод қилиб умргузаронлик қилганлар. Забт этилган мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми бора-бора ўз хоҳишлари билан ислом динини қабул қилдилар.
Экстримизм- (лот. Ektremus- ўта, кескин, ашаддий жангарилик)- турли масалаларда ўта кескин чоралар қўллаш тарафдорлари ҳисобланади. Диний экстримизмни турли динларда учратиш мумкин. Масалан, католик черковининг 15-17 асрларда ҳурфикр юритувчи, феодал-католик черков ақидаларини радэтувчи минглаб одамларни қийнаб ўлдиришга сабаб бўлган инквизация фаолиятини келтириш мумкин.
Кейинги вақтларда экстремистик гуруҳлар турли динлар таълимотидан ўзларининг ғаламус мақсадлари учун фойдаланяптилар. 000ғсларда улар назарда тутган жамият ёки халифаликлнинг асл моҳияти, шакл шамойилини баён қилиб бераолмайдилар. Жангарилик йўриғи Марказий Осиё минтақаси учун ёт нарса. Аксинча бизнинг ота – боболаримиз исломнинг дастлабки давридан то ҳозирги кунгача бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилига амал қилиб келадилар. “Ўрта асрларда Араб Шарқида айрим суфий бирлашмалари жанговарликни намоён қилган ҳамда инквизиция ва жазолаш тузилмалари вазифаларини бажарган вақтда ҳам Марказий Осиё суфийлигида инсонга муҳаббат ва бағрикенглик тарғиб қилинар эди” 1
Шуни таъкидлаш керакки, жангарилик умуман ислом дини, табиати ва моҳиятига хилоф нарса. Бу ҳақида Скитобида ишонарли тарзда фикр билдирилган. Муаллифнинг ёзишича, у киши ўқиган барча исломий билим юртлари ва дорилфунунларда устозлар айнан, васатия – мўътадиллик масаласига алоҳида урғу беришганлиги, бу Аллоҳ таолонинг Ислом динига берган улуғ неъмати эканлигини таъкидлашган. Лекин ислом оламида ҳамма ҳам бу кўрсатмага амал қилавермаган. Боз устига, айримлар мўътадилликни қўрқоқликка йўйганлар. Шунинг оқибатида, деб кўрсатади муаллиф, бир қанча мусулмон мамлакатларида ўн йиллар давомида қон тўкилмоқда, мусулмонларнинг мол – мулки нобуд бўлмоқда, ўзлари қувғин бўлмоқдалар.
Ислом дунёсидаги айрим террорчилик ва жангарилик ҳаракатларинннг асосида мутаассиблик, диний ҳукмларни тор олиш, билиб – билмай кишиларни “кофир” деб даъво чиқариш каби омиллар ҳам ётишини таъкидлаб кўрсатади муаллиф1
Ислом экстремизмининг моҳиятида, шунингдек, диний давлатни барпо этиш ва модернизмга – динни замонавийлаштиришга қарши кураш, айрим, гуруҳларнинг худбин манфаатлари ҳам ётади.
Исломнинг илк даврларида хорижийлик (арабча ғазабланганлик – мусулмонликнинг радикал сектаси) хомхаёлларга мусулмон жамиятини соф кўриш учун курашган эди. Гарчи аксарият мусулмонлар уларни номақбул куч сифатида раж этсларда, бу кучларни юзага келтирган шарт – шароит таг – томири билан йўқотилмас экан, улар қайта кўкариб чиқаверадилар. Исломий ҳаракатларда ҳокимиятни қўлга ололмагандан хафсаласи пир бўлган ёшлар радикал ҳатти - ҳаракатларни содир этмоқда.
Мисрдаги неохорижийлар ҳокимиятни қўлга киритолмагач, уни ҳолдан тойдириш учун сайёҳларга ўқ отиш, игнали бомбаларни портлатиш каби ҳатти – ҳаракатлар билан ислом номини булғайди. Лекин бу хил экстремистик кучлар фақат ислом динида эмас, христианлик, иудаизм, ҳиндуизм ва биддзмда ҳам учраб, уларда ўзларининг бошқалардан устун қўйиш тамоили кўзга ташланади.
Техас(АҚШ)да христиан динига мансуб Давид Карешнинг Давидийлар сектаси тузилиб, улар ўзларини ҳақиқий христианлар, бошқалар эса бошқалар эса жаҳаннамда куйиб кул бўлади деб ҳисоблашади.
Диний экстремизм – жангарилик ўз фаолиятини ҳаёт тажрибаси кам, билимлари етарли бўлмаган, диний эътиқоди суст ёшларга қаратади. Улар ҳозирги вақтда ўз мақсадлари йўлида ижтимоий – иқтисодий омиллардан ташқари психологик омилларга ҳам катта эътибор бериб келмоқдалар. Улар ёшлар онгини турли йўллар билан – нотўғри маълумотлар бериш, жиход, ислом ҳимоячилари каби тушунчалар билан заҳарлаб, ўзларининг қабиҳ ниятлари йўлида ишлатишга ҳаракат қиляптилар. 16 – 20 яшар ёшлардан террорчилар, жангарилар ва камикадзелар тайёрлаяптики, бу исломий таълимотга мутлақо зиддир.
Ҳозирги вақтда ғайри исломий ашаддий экстремистик ташкилотларга “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий”, “Акромий”, “Ал-қоида” каби ҳаракатларни киритиш мумкин. Улар ўз нафларини кўпайтиришда иқтисодий жиҳатдан кам таъминланган ёшларни молиявий қўллаб – қувватлаб, ўз тарафларига оғдиришяпти.
Зарарли ва энг муҳими исломга ёт бўлган ғояларга қарши тура олиш учун ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш лозим.
Ўзларининг ғоя ва қарашларидан бошқа ғояларга тоқат қила олмайдиган гуруҳ вакиллари буюк салафлар ижоди, ҳаётидан ибрат олиши, ўрганишлари лозим. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд инсонни абадий саодатдан маҳрум қиладиган ахлоқий замималардан бири бошқа ғоя, инсонлар, ҳатто нарсаларга, адоват, нафрат билан қараш, уларни ёмон кўриш, деб қарайди.
Ҳазрат Баҳоуддин бутун оламдаги жами борлиқни Аллоҳ тажаллиётининг зуҳр бўлиши, деб билади ва унинг бирор заррасига ҳам нафрат ва ёмон кўриш билан қараш мумкин эмас, деб таъкидлайди. Маълумки, Баҳоуддин Нақшбанд доимо хуфия(яширин) зикрда бўлган. Кунларнинг бирида ҳазрат ёнига мусиқа садолари остида овоз чиқариб зикр этувчиларни келтиришган. Ҳазрат уларни тинглаб ўтирган ва охирида “Биз ьу ишни қилмаймиз ва уни инкор ҳам қилмаймиз” деган. Чунки ҳар бир киши Аллоҳ таолога ўзига хос йўл билан яқинлашади. Бошқа мазҳаб. Тариқатда бўлган кишиларга адоватда бўлиш, ёмон кўриш жамиятда нотинчлик, уруш – жанжалларни, қон тўкишни келтиради. Ўзаро эҳтиром, ҳар бир кишининг эътиқодини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан сабрли бўлиш, мўмин инсонларга хос бўлган фазилат бўлиб, жамият мувозанатини сақлашга хизмат қилади1
Фанатизм – юнонча fanaticus-ғазабланган, жазаваси тутган маъносини билдириб, қандайдир ғоя ёки эътиқодда охириги чегарага етган, муккасидан кетган руҳий ҳолат. Кўчма маънода бирон –бир нарсага кучли эҳтирос билан берилиш. Бошқа ҳар қандай қараш ва ғоялар муросасиз муносабат ҳисобланади. Масалан диний мутаассиблик футболдаги манқуртлик шулар жумласидан.
Фанат гуруҳ раҳбалари, фанатларни ўзларининг маънавий бошлиғига сўзсиз бўйсуниш механизмларини ишлаб чиқади. Бундай гуруҳлар, асосан, ўзининг мустақил фикрига эга бўлмаган, диний билимлари саёз ёшлардан, қатъиятсиз кишилардан ташкил топади. Лекин улардан ўзини кўрсатиш, қандай йўллар билан бўлса ҳам “Мен”ини намоён этиш истаги устивор бўлади.
XX аср бошларида француз невропотолог ва психиаторлари фанатизмнинг олий нерв фаолияти асосларини ўрганишга ҳаракат қилганлар. Шу йўналишда ишолиб борган Э. Мюрисье “Диний ҳиссиёт касаллиги” асасрида фанатизм юқори даражада ривожланган эҳтирос асосида ижтимоий муҳит муайян гуруҳ ёки шахсга ёқиш истаги, деб ёзади.
Фанатизм инсоннинг ҳиссиёт ва эътиқотда, бирон нарсага муккасидан кетиш натижасида келиб чиқади. Бундай ҳолда инсон ўзи қилаётган ҳатти-ҳарактлар, бирдираётган фикрларни бирдан-бир тўғри ҳақиқат деб, қабул қилади ва айтилаётган, унга билдирилаётган ҳар қандай эътирозларни мутлоқо тан олмайди. Унинг гносеологик асосида илмсизлик, дунёвий билимлар оламини билишдаги илмий тафаккури ва идрокининг пастлиги, ҳаётий тажрибанинг етишмаслиги муайян асосда, ақидапрастлик (фундаментализм) ётади. Бу тоифага айниқса, онги шаклланишга улгурмаган ёшларнинг кириб қолиши ўта хунук оқибатларга олиб келади. Фанатизм оғуси билан заҳарланаган ёшлар ўз ҳатти-ҳаракатларига танқидий баҳо бера олмайдилар. Натижада, улар ўзларининг мақсадар йўлида ҳар қандай номақбул ҳатти-ҳаракатлардан қайтмайдилар. Агар бу хил тоифадаги ёшлар бирлашиб муайян кучлар томонидан бошқарилиб, йўналтирилиб турилган бўлса, улар жамият барқарорлиги, одамлар ҳаёти ва яшаши учун ўта хавфли кучларга айланадилар.
Бунга дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган футбол фанатларининг ҳатти-ҳаракат, хулқ-атворларидан, диний манқуртлар қилаётган терористик ҳаракат мисол бўлаолади. Рассия ва Европанинг айрим мамлакатларидаги скинхидлар, неофашистик гуруҳларни мисол келтириш мумкин.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling