Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet24/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Диний фанатизм-айрим гуруҳларнинг яшаш тарзига айланиши, диндошлар ва ғайри диндагиларга нисбатан ўта бетоқатлик қилиш, айрим тушунчаларни тонўғри талқин қилиш, ўз манфаатлари учун фойдаланишидир.
Фанатизм жамият ва дин учун катта зарар келтиради. Аввало у ёки бу динга нисбатан ишончсизлик, душманликни туғдириш баробарида, диндаги энг муҳим сифат-инсонларнинг бир-бирига нисбатан меҳр-мухаббатини, ишончини ўлдиради.Динга лоқайд ёки имони кучсизроқ одамларни диндан қайтаради.
Фанатлар кўп жиҳатдан оламонга хос хусусиятга эга бўлишади. Бу гуруҳ аъзоларининг деярли барчалари ҳеч нарсани ўйламасдан, оқибатларни хисоб-китоб қилмай, лидер ортидан боришга тайёр туриш ва унга эргашишида намоён бўлади.
Француз психологи Густав Лебон оламон ва омма психологиясини атрофлича ўрганишга ҳаракат қилган ва ХХ аср бошларида унинг “Оламон ва ҳалқлар психологияси” деган китоби чоп этилади. Бу асарда оламонга хос хусусиятлар, холатларни тасвирлаб берган. Шунингдек, оламон ичидаги индивид хатти-ҳаракати, ҳулқ-атворларининг умумий қонуниятларини очишга ҳаракат қилган. Г.Лебон биринчилардан бўлиб, оламон таъсирида инсон психологияси ва ҳулқидаги ўзига хос ўзгаришларни ўрганди. Бу ўзгаришлар социал психологияда деиндевидуализация (идивидуалликнинг йўқолиши) ва обезличование (шахссизлик) ҳодисаси дейилади.
Оламонга хос хусусиятлар:
Биринчиси, хатти-ҳаракатларнинг стихияли (туйқисдан) бўлиши. Бу хатти-ҳаракатларнинг айни пайтдаги ҳиссий ҳолат бошқаради. Оламон ўзига ёқадиган гапларнигина эшитади. Ҳатто у бемани бўлса ҳам қанчалик маънтиқий, асосли фикрлар айтилмасин, улар оламонга ёқмаса уни инкор этади;
Иккинчиси, оламоннинг ички тузилмаси, маълум бир тарзда шаклланмаган вазифалар тақсимланмаган бўлади. Шунинг учун дейди, Г. Лебон оламонни бошқариш ҳам осон ҳам қийин;
Учинчиси, оламоннинг жўш уриб турган пайтдаги интеллект даражаси кескин пасайиб кетган бўлади. Агар унинг интеллект салоҳиятини тўплаш имконияти бўлганда эди, унинг йиғиндиси, сокинлик ҳолатда турган бир кишининг интеллект даражасидан паст бўлган бўларди;
Тўртинчидан, оламон ичида фикр баён қилиш, ҳиссий кечинмаларда яқинлик, умумийлик устувор бўлади. Бу оламон гуруҳига хос хусусият бўлиб, айрим индивидларида кўпчиликнинг қарашларига ёки эътиборли шахс фикрларига қарши бормаслик, яъни камформистик руҳнинг етакчилик қилишидир. Г. Лебоннинг таъкидлашича, индивид кўпчилик ичида, айниқса оламон орасида ўз интеллект даражасини кескин тушириб юбориши баробарида, анча ишонувчан, сабрсиз тажовузкор, аҳлоқсиз, хатто ўзини ҳайвондек тутиши мумкин;
Бешинчидан, оламон ичида индивидлар ўзларида тўпланиб қолган норозилик туйғуларини (энергияни) чиқариш учун имконият туғилганидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Кўпчилик орқасида (анонимлик) шахсий жавобгарлик бўлмайди. Жазосиз қолиш, маъсулиятсизлик кишиларда агрессивликни кучайтириб юборади. Америкалик психолог С. Милгрем ҳам омма ва оламон таъсири остида индивидларнинг кўр-кўрона ва онгсиз равишда кўпчиликка бўйсуниши, хатти-ҳаракатларнинг чегарадан чиқиб кетишини экспериментал асосида ўрганган.
Г. Лебон ўз тадқиқотларида оламон ичида деиндивидуализация сабабларини ўрганишга ҳаракат қилган. Деиндивидуализация (индивидуалликнинг ёқолиши)ни вужудга келтирувчи вазиятли сабаблар:
А) анонимлик;
Б) ҳиссий қўзғалишнинг юқори даражаси;
В) индивид диққатини ўз хатти-ҳаракатларига эмас, атрофда содир бўлаётган нарсаларга қаратиши.
Деиндивидуализацияни кучайишига бошловчи социал – психологик ҳолат:
А) оламон фаоллигига юқорилиги;
Б) индивиднинг онги ва ўз-ўзини бошқариш даражасининг тушиб кетиши.
Деиндивидуализация оқибатлари:
А) импульсив хатти-ҳаракатларнинг вужудга келиши;
Б) хатти-ҳаракатларини бошқара олмаслик;
В) атрофдаги кишилар фикрича қизишининг пасайиши;
Г) хатти-ҳаракатларни ақлий режалаштириш ва тўғри баҳолашга қодир бўлаолмаслик.
Буларнинг барчаси шахсни шахссизлик ҳолатига олиб келади. Фанатлар, ҳам оламон ҳам даставвал қандайдир яхши бир ғоя ва мақсад атрофида бирлашиши, уни амалга ошириш учун сай – ҳаракатлар қилиши ва бу йўлда хатто жонларини фидо қилишга тайёр туриши мумкин. Диний фанатнинг бу йўлда ўзинигина эмас хатто энг яқинларини ҳам фидо қилиш фазаси (босқичи)га ўтиши, дастлабки, ғоя (Дин ёки Аллоҳ) учун кураш ёқолади. Унинг ўрнини гуруҳ лидерлари эгаллайди. Унинг сўзи ва буйруқлари фанад учун қонун даражасига кўтарилади. Фанат эса бу ўзгаришни англайолмай қолади. Фанат шу ҳолда манқуртга айланади. Энди у фақат аввалги конкрет душманларгагина эмас энди унга ким эргашмаса, унинг ғояларига қўшилмаса, уларга ҳам қарши кураша бошлайди. Бора-бора дастлабки ғоя ўрнини, мухолифларга қарши нафрат, уларга қарши курашиш, уларни жазолаш ва йўқотиб ташлаш каби ғазабли ва ғаразли ҳиссиётлар эгаллаб олади.
Сиёсий фанатизмнинг бу хилда кўринишларини Чеченистон, Палаетин, Покистон Афғонистон, Ироқ каби мамлакатларда учратишимиз мумкин. Ўтган асарнинг охирларида чеченларнинг Россия империясидан холос бўлиш учун тинч йўл билан олиб борган ҳаракатлари, федерал қўшинлар томонидан шафқатсиз равишда бостиришга киришилди. Федералларнинг бебошликларига қарши ва ўз эрки учун курашган чеченларни тушуниш мумкин эди. Лекин ҳозирги кунда бу кураш фақат федерал қўшинлар, милиция ва руслар билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий раҳбарларга қарши эмас, ҳатто чечен қишлоқларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга келган халқаро ташкилот вакилларига ҳам қарши курашиш даражасига етиб борди. Бу ҳолатни Паластин, Ироқ, Афғонистон каби мамалакатларда ҳам учратиш мумкин. Ҳозирги террористлар миллий – озодлик ҳаракатлари, яқинларини ҳимоя қилиш ўрнига, кўпинча, қасд олиш, хунрезлик билан машғул бўлаяптилар. Бу эса энг аввалги муқаддас ғоядан оғиш ҳисобланади.
Тимати Ж. Уинтер (Абдулҳаким Мурод) “XXI асрда ислом” китобида IX-XII асрни мустасно қилганлда ислом дунёси Ғарбдан жуда орқада қолиб кетганлигини далиллар билан асослаб берган. Бу сусткашлик фақат ҳарбий соҳада эмас, илм-фан, ишлаб чиқаришнинг деярли кўп соҳаларида мавжуд, деб кўрсатади. Бу орқада қолишни биз аҳли муслим рўй-рост тан олишиимиз кераклигини таъкидлайди. Бу муайян даражада ислом мамалакатларидаги фундамендаментализим (мустабидлик) таъсирида бўўлаётганлигини шаъма қилиб ўтади. Масалан, деб ёзади муаллиф, XIX аср бошларда усмонлиллар салтанати (Туркия м.м.) Рассияга қарши бўлган бир қанча урушларда талофотга учради. Уч-тўрт аср Европани ларзага солган бу мамалакатнинг уршдаги ютқазишларига сабаб, Рассия армияси Пётр амалга оширган ғарблаштириш ва технократик ислоҳотлар туфайли эришган қурол-яроқлар ва темир интизом эди. Туркияда эса уламолар ва армиядаги кучларнинг аксарияти ҳар қандай ўзгаришларга қаршилик кўрсатар, улар жангларда фақат эътиқод билан ғалабага эришиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг назарида душманнинг кўзига тик қараб савалаш ўрнига, унга қарата оолисдан ўқ отиш қўрқоқлик ҳасобланади. Натижада усмонли турклар армияси яхши куролланган христианлар кушинларидан кетма-кет маглубиятга учрай бошлади.
Китоб чикариш масаласида хам ислом олами анча оркада колиб кетган. Европада китоблар оммавий равишда XV асрдан чоп этилаётган бир даврда XVIII асрга кадар уламоларнинг аксарияти матбаа – китоб чоп килишни ҳаром иш деб ҳисоблаган. Улар китобларни осон йўл билан кўпайиши ислом таълимотининг аҳамиятини пасайтиради, диний матнларни ёдлашда талабаларни ялқов қилиб қўяди, деб хавотирланганлар.
Асли Можаристон(Венгрия)лик бўлиб, исломни қабул қилган Иброҳим Мутафарриқа бу фикрларга қарши бориб, дунёвий ва илмий китобларни чоп этиш учун султон _олибнинг рухсати билан 1720 йили Истанбулда ислом оламидаги илк босмахона дастгоҳини ишга туширади. Туркистонда аҳвол бундан ҳам қолоқ эди. Бу ерда биринчи босма китоб 1868 йили Туркистон ҳарбий округи штаби босмахонасида чоп қилинган. Ўзбек тилида биринчи нашр қилинган китоб Ш.Иброҳимовнинг «Тақвим» китоби бўлди(1871 йил). Мутафарриқа анча ҳур фикрли, самимий инсон бўлиб, Усмонлилар давлатининг маъмурий ва техникавий қолоқлигидан ташвишланар эди. Ўзининг қатор асарларида мустақил мусулмон давлатларини Европанинг нафақат ҳарбий технологиясини, қолаверса, маъмурият ва илмий тадқиқотларидан зарурларини ўзлаштиришга даъват қилди. Лекин унинг бу чақириқлари эътиборсиз қолиб кетди. Ўжар консерватизм сабаб, ҳаёт оқимидан четда қолиб кетиш нафақат иқтисодий ривожланишдан, шунингдек, илмий – маънавий тараққиётдан ҳам ортда қолиб кетамиз.
Тимоти Ж.Уинтер куйиниб ёзишича, ислом давлатларида яшаётган мусулмонлар ҳаёт-мамотга дахлдор улкан тамойилларни ўжарларча писанд қилишмаяптики, бу кишини ажаблантиради. Ислом дунёсидаги уйғониш ҳаракатлари етакчиларидан қанчаси замонавий –оялардан воқиф? Уларнинг қайси бири замонамизнинг муҳим интеллектуал тизимлари номини айтиб бера олади? Улар учун структурализм, постмодернизм, аналитик фалсафа, синергетика, танқидий назария тушуниб бўлмайдиган тушунча. Бунинг ўрнига улар ҳар хил ўткинчи сиёсий масалалар ҳақида сафсата қилишни афзал билишади. Замонавий мафкура нима эканлигини билмайдиган диндошларимиз, аслида уларни енгиш тўғрисида хомхаёл қилишдан нарига ўтмайдилар. Диний фаолларимиз ҳали ҳам ибодат пайтида қўлини қандай ушлаш тўғри экани, соқолининг узунлиги қанча бўлиши кераклиги, таҳоратнинг савоб даражаларидан баҳс қилиб, томоқ йиртаётирлар. Нега бу қадар кўп исломий ҳаракатлар барбод бўлаётгани сабабини аниқлаш учун, деб ёзади муаллиф,уларнинг раҳбарлари бошқарувдаги тўсиқларни енгиб ўтишнинг асосий шарти бўлган янги дунёни ақлий билиш қобилиятига эга эмаслигини тан олишдан бошлаш керак. Европани мусулмонлар, бошқа минтақадаги мусулмонларни янги глобал воқеликлардан огоҳ қилишлари зарур. Бу воқелик бизни четлаб ўтади, деб ҳисоблаш хатолик бўлади. Чунки биз ўртадаги масофалар тобора қисқариб бораётган ягона дунёда яшамоқдамиз. Глобаллашув шароитида маданиятлар муштараклашуви тобора жадаллашмоқда. Бугунги кунда Жаҳон банкининг ьош қароргоҳида масжид бўлганидек, Маккада Макдоналдс емакхонаси шахобчаси фаолият юритмоқда. Бизнинг атрофимизда бизнинг хоҳишимизсиз жадаллашиб бораётган глобаллашув жараёнларини тушуниш фуқаролик ва диний бурчимиздир. Асримизга хос барча илҳор тамойилларни ислом нуқтаи – назаридан таҳлил қилиш илоҳиётчи ва мусулмон бўлган олимларнинг вазифалари бўлиши лозим.
Шунинг билан бирга ёшларга анъанавий диний билимлар бериш баробарида, уларга дунё маданий ва интеллектуал тилини, ижтимоий – фалсафий билимларни ўргатиш лозим. Зарур пайтда рақиб мафкураларига қарши илмий асосда жавоб бера оладиган, дунёвий тафаккурни танқид қилибгина қолмай, уни тушуналиган, у билан баҳсга кириша оладиган даҳоларни тарбиялашимиз керак.
Фанатизм вужудга келишининг сиёсий, психологик ва диний сабалари мавжуд. Сиёсий кучлар ўзларининг манфур мақсадларига эришиш ёки бошқа давлатларни босиб олиш учун ҳалқлар ўртасида диний фанатизмни кучайтиришдан манфаатдордирлар.
Тадқиқотларни кўрсатишича, психологик томондан фанатизм айрим шахсларнинг руҳий жиҳатдан невротик ҳолати билан боғлиқ бўлиб, ўзларидаги ички қарама-қаршилик, нохуш ва бахтсизликларни ўзи ва бошқалардан яшириш учун фанатизмдан фойдаланиб, ўзларидаги тажовузкорлик ва худбинликни намоён этишади.
Кейинги асрда Ғарб аҳолиси сони камайиб ва кексайиб бориш баробарида, мусулмон мамалакатлари нуфузининг ўсиш ва ёшариб бориш тенденцияси кузатиляпти. Семюэл Ҳантинтоннинг “Тамадунлартўқнашуви” номли рисоласида дунёда христианларнинг сони камайиб бораётгани ва 2025 йилга бориб, улар дунё аҳолисининг тахминан 25 фоизини ташкил этган ҳолда, мусулмонлар сони эса 30 фоизни ташкил этиши башорат қилиняпти. Америка ва Европа аҳолиси тез суръатлар билан кексайиб бораётган бир пайтда, ислом дунёсида бунинг акси кузатиляпти. Масалан, Ливия аҳолисининг ярмидан кўпини 20 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилаяпти. Бу ҳол бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам учрайди.
Бундай кескин ўзгаришларнинг қандай аҳамияти бор? У иқтисодий, сиёсий, диний жиҳатдан муҳим аҳамият касб этадими? Бугунги кунда миқдор устунлиги муҳим аҳамият касб этмайди. Тўғри миқдорнинг ишончлик жиҳатлари бор. Лекин аҳолининг руҳий-динамик хусусияти миқдордан кўра муҳимроқ аҳамият касб этади. Айниқса, авлодлар орасидаги нисбат ҳам ижтимоий-сиёсий масалаларда етакчи факторга айланиши мумкин. Маълумки, кекса аҳоли пассив ва интроспекция ўз-ўзини кузатиш, ўз дарди билан яшашга интилса, ёш авлод серғайрат, янгиликка интилувчан ва миллий-сиёсий фаолликни қўллаб-қувватлашга мойил бўлади.
Тарихий-ижтимоий нуқтаи назардан бу хил вазият кўпинча мураккабликлар, беқарорлик, тўс-тўпалон ва кескин ислоҳотлар қилишни келтириб чиқаради. Чунки бу ёшга 16-20 ёш хос бўлган муҳим психологик хусусият – эркинликка, мустақил фикрлашга мойиллик, катталар васийлигидан, уларга қарамликдан қутилишга, ўзини каттароқ ишларда синаб кўришга интилиш кучли бўлади. Бу кўпинча ўзини бошқаларга, бу ўринда катталарага қарама-қарши қўйиш шаклида намоён бўлади. Ўзининг мустақил ва ишонарли фикри, ғояси бўлмаса ҳам катталар билдираётган фикр, ҳукмрон ғояга қарши бориш улар учун ўзликни намоён этишнинг бир воситаси ҳисобланади. Бундай пайтда тенгдошларнинг ўзаро бирдамлиги пайдо бўлиб, жамиятдаги етакчи, нуфузли ғояларга, кучларга қарши чиқа бошлайди. Чет элларда, хусусан, иқтисодий ривожланган мамлакатлар мисолида ҳам шуни кўриш мумкинки, жамият ҳаётида бўлаётган ижтимоий жараёнларга биринчи навбатда студент-ёшлар (йигирма яшарликлар) муносабат билдирадилар. Яқин ўтмишга мурожаат қилсак, ХХ асрнинг 80-йил охирларида Хитойда, 90-йил ўрталарида Жанубий Кореяда, 90-йил охирларида Индонезияга ҳаракатлар бунга мисол бўлади. Ҳатто энг ривожланган демократик мамлакатларда ҳам вақти-вақти билан бу хил ҳаракатлар ҳам бўлиб туради. Масалан, ХХI аср бошларида Францияда талабалар ҳаракати бўлиб туради. ХХ асрнинг 30-йилларида Марказий Европада фашизмнинг пайдо бўлиши ҳамқисман ёш аҳоли сонининг ўсиб кетиши билан боғлиқ.
Мусулмон мамалакатлари ичида ХХ асрнинг 70-йиллари охирида Эронда ёш аҳоли миқдорининг кесикн кўпайиб кетиши, 1979 йили инқилобни келтириб чиқарди. Жазоирда 1989 йили Исломни қутқариш ҳаракатини қўллаб-қувватловчилар сони ёшлар ўртасида кўпайиб кетди.
Ҳозирги даврга келиб мусулмон мамалакатларида номуносиб равишда ёш аҳоли ва шаҳарлар салмоғи ортиб бораяпти. Бир қатор араб мамалакатлари ва бошқа ислом давлатларида меҳнат бозорига келиб ишловчилар сони кескин ўсиб кетиши натижасида ишсизлик муаммоси кун тартибига қўйиляпти. Бу ҳол айрим мамлакатлардаги бошқарув тизимига жиддий хавф туғдиради. Чунки куч-қувватга тўлган, ғайрати вужудига тинчлик бермаётган юз минглаб ёшларнинг ишсизлиги, бекор юриши эртаги куннинг шубхалиги хунук оқибатларга олиб келиши мумкин.1
ХХI асрнинг дастлабки ўн йиллигига келиб, Ғарб дунёсида кекса ва нисбатан барқарор, ўз-ўзи билан овора этник гуруҳлар умргузаронлик қилаётган бўлса, Шарқ ва Ислом оламида кескин демографик ўсиш натижасида иш ўрни учуннавбатда турганмиллонлаб куч-ғайратга тўлган, вулқондек қайнаб турган ёшлар яшаяпти.
Жаҳон миқиёсида бўлаётган глобаллашув жараёни боган сари ўз қарига энг чекка ва кичик давлатларни ҳам тортиб бораётган экан, юқоридаги жараёнлар бизни четлаб ўтади, деб ўйламаслик ёки муаммони кўриб кўрмасликка олишлик гумроҳлик бўлади. Шунинг учун бу ёшлар куч – ғайратини ижтимоий фаолликка йўналтириш учун муайян дастурлар яратиш лозим.
Ёшларга ўзини синаб кўриш, ўзлигини намоён этиш учун жамият томонидан имконият яратилмаса, хавф-ҳатарли бўлса ҳам улар яширин тарзда тузилган турли диний секталар, ҳар хил неофашистик гуруҳларга кириб, шу йўл билан ўзини синаб курашга, намоён этишга интилади. Албатта бу хил ҳаракатлар таъсирига, айниқса савияси паст ёшлар тез бериладилар. Билимли, мулоҳазали, ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланаётган ёшлар бу хил ҳаракатлардан ўзларини тиядилар. Миллий қадриятлар, ўз тарихини яхши билган, улар билан фаҳрланадиган миллат ва миллат ёшлар бошқаларга, ҳар хил оқимларга кўр-кўрона эришавермайди. Уларга тақлид қилмайди. Ота боболари минг йиллар давомида амал қилиб келган удумлар, расм-русумлар, эътиқоддан воз кечмайди. Устоз-муаллим ва ота-оналарга ҳурматсизлик кўрсатиб, уларга қарши бормайдилар.
Ўсиб келаётган шахс сифатида ҳали тўла шаклланмаган ёшларнинг маънавий, ғоявий-мафкуравий дунёсида бўшлиқ бўлмаслиги зарур. Бундай бўшлиқнинг бўлмаслиги учун шўролар даврида қўлланилган ва яхши самара берган айрим амал ва усулларни олиб фойдаланишдан орланмаслик керак. Бир тарихий даврдан бошқа бир ижтимоий – иқтисодий даврга ўтилаётганда ворислик муайян даражада сақланмас экан, бўшлиқнинг вужудга келиши муқаррардир. Шўролар даврида боқча, кичик мактаб ёшидан бошлаб, маълум ғоялар, тушунчалар сингдирилган. Мактабларда темир-терсак йиғиш, маклатура топшириш “Темирчилар ҳаракати” каби ижтимоий фойдали ишлар, ёзги таътилларда пионер лагерларида ташкил этилган турли ўйин ва тадбирлар, олий ўқув юртларида эса, “учинчи семестр” номи билан машҳур бўлган студент-ёшлар қурилиш биргадаларининг фаолияти-буларнинг барчаси ёшларнинг ижтимоий-маънавий тарбияси учун катта аҳамиятга эга бўлган. Қолаверса, ҳозирги даврда бу хил тадбирларнинг иқтисодий томонларини – талабаларнинг молиявий жиҳатдан манфаатдор бўлишларини ҳам унутмаслик керак.
Илмий ғоялар ва дин тарихига назар солсак, вақти-вақти билан уларни ревизия (тафтиш) қилиш, айрим ўзгартиришлар киритишга ҳаракатлар бўлганлигини гувоҳи бўламиз. Буни табиий бир ҳол сифатида қабул қилишга ўрганишимиз керак. Чунки жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар мафкуравий қадриятлар ўзгариб борар экан, унда яшаётган одамларнинг ҳаёт ва турмуш тарзи, онги ва руҳияти ҳам ўзгаради. Шу боис бу хил қарашларга муносабат билдиришни ҳам ўрганишимиз лозим. Кўпинча эътироф этилган ғояларга бошқача фикр ва муносабат билдирган кишиларни эшитишга, айниқса улар ёшлар бўлса, сабримиз етмайди. Улар билан мубоҳаса қилишни билмаймиз. Мухолифлар билан баҳс-мунозараларда фикрга қарши фикр билан жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ҳозирча, мубоҳаса воситасига айланяпти. Мухолифларнинг хатолари нимадан иборат эканлигини Қуръони Карим, Ҳадиси Шарифларга таяниб, мисолларкелтириб, тарихий фактлар билан асослаб бериш керак. Уларга нисбатан турли чеклов ва тақиқлар қўйиш, аксинча, жамоатчиликда уларга нисбатан қизиқиш орттиради. Сабаб, инсон табиатида ман этилган нарсаларга нисбатан рағбат кучли бўлади. Мовлоно Жалолиддин Румий бунга бир мисол келтирадилар. “Масалан, сен хотинга “очиқ-сочиқ юрма, ўран” десангиз, унда ўзини кўрсатиш орзуси тоборо ортади. Ўз навбатида ўранган айлни кўришга халқ ҳам шунча иштиёқманд бўлади. Мазкур иш билан сен иккки тарафлама-кўрмоқ ва кўрилмоқ истагини орттирмоқчисан. Бироқ сен ўзингча уни ислоҳ қилдим, деб ўйлайсан. Аслида эса бу ишинг фасодчилик (бузғунчилик)дан бошқа нарса эмас”.1
Агар мухолифлар ўз ғояларини куч билан ўтказмоқчи, ёки террорчилик ҳаракатларга мойил мавжуд тузумга хавф туғдираётган бўлса, улар диний оқим ёки мазхаб сифатида эмас, қонун доирасида давлат тузумига қарши курашаётган жиноятчилар сифатида баҳоланиб жазоланиши керак.
Халқимизда “кўр ушлаганини, кар эшитганини қўймайди” деган нақл бор.Худди шунга ўхшаб билим ва савияси паст, ғоявий жиҳатдан ғўр ёшлар онгига сингдирилган дастлабки ғоя, тушунча унинг онгида муҳирланиб қоладики, кейинчалик бу ғояни унинг онгидан сиқиб чиқариш жуда мушкул бўлади. Баъзан нотўғри ғоялар диний тушунчалар билимлар сифатида бериляпти ўсмир ва ўспириннинг диний билим ва тушунчалари бўлмаганлиги учун ҳақиқий мусулмончилик, исломий билим шу экан, деб уни қаршиликсиз қабул қилади. Шунинг учун ислом дини асослари мактабларнинг бошланғич синфларидан болалар тафаккури ва идрок этиш хусусиятларини ҳисобга олиб ўқитилиши лозимки, бу турли бузғунчи гуруҳларнинг ҳаракатларига қарши самарали восита бўлади.
Ёшлар айниқса, ўсмирлик ёшида (12-16 ёш) турли таъсирлар, стресс ҳолатларга тез тушиши мумкин. Агарда уларда шу хил кайфият кўринса, уларнинг устивор, етакчи бўлган интеллектуал ва ҳиссий-эмоционал фаолият йўналишини ўзгартириш лозим. Кўпроқ жисмоний ҳаракатлар, кўнгил очувчи, тинчлантирувчи тамошалар, мусиқалар тинглаш зарур. Масалан, ўсмир фақат уруш билан боғлиқ жангари фильмларга ружу қўйган бўлса, ёки интернетдан терроризм ёки портлатиш, ўлдириш билан боғлиқ нарсаларни қидириб кўра бошласа, демак, у маълум нохуш таъсир оғушига тушиб қолган. Уни бошқа фаолият билан чалғитиш, шуғиллантириш керак. Унинг хатти-ҳаракат ва ҳулқ-атвор назорат қилиниб бориш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда у ўз иродасини бошқараолмайдиган руҳий ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Албатта болага тазйиқ қилиш, қўрқитиш, мажбурлаш билан эмас, аксинча, жуда эҳтиёткорлик, меҳрибонлик билан, унинг шахсини ҳурмат қилиш асосида таъсир этиш талаб этилади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling