Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
-мавзу. ЭКСТРЕМАЛ ҲУЛҚ-АТВОРЛАРНИНГ
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
7-мавзу. ЭКСТРЕМАЛ ҲУЛҚ-АТВОРЛАРНИНГ
ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ Экстремал (Лотинча extra- ҳаддан ташқари ) хулқ –атвор ва хатти-ҳаракатлар қабул қилинган тамоил ва меъёрлардан четлаш, ноодатий хулқ-атвор бўлиб, у ҳозирги кунларда терроризм, экстремизм , фундаментализм , фанатизм каби ғайри инсоний ҳаракат ва фаолиятларда намоён бўлмоқда. Кейинги йилларда халқаро муаммога айланиб бораётган террооизм ва экстремизм, фундаментализм ва радикализм каби экстремал хатти- ҳаракатларга қарши курашиш дунё мамлакатларининг ички ва ташқи сиёсатлариниг муҳим йўналишига айланиб бормоқда. Юзлаб, минглаб бегуноҳ инсонлар қони тўкилишига сабаб бўлаётган тероризм хавфини олдини олиш ва зарарлантириш масалалари жаҳон ҳам жамиятнинг бирлашишини таққоза этмоқда. Терроризм айниқса, XXI аср ўрталарида ва XXI аср бошларида халқаро кўламда кучайиб кетди ва сиёсий курашининг бир усулига айланиб бормоқда. Терроризм –(юнонча terror- қўрқув даҳшат) ўлдириш, қшрқитиш, йўли бўлиб сиёсий рақиблари, мухолифларни йўқ қилиш . Шунингдек, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида қилинадиган зўравонлик бўлиб, унинг тақиб қилиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш каби кўринишларда мавжуд. Афсуски, бу ижтимоий иллат кишилик жамиятининг илк кунларидан бошлаб яшаб келаётган феномен ҳисобланади . (Илова) Терроризм тарихи билан танишиш шуни кўрсатадики, бир мамлакат доирасидаги террористик ҳаракатларнинг вужудга келишида бир неча сабаблар, аввало жамият ҳаётидаги адолатсизликлар, уларни бартараф этиш учундемократик тамойилларнингйўқлиги, жамиятни бошқаришда қонунчиликка риоя қилмаслик, мустабит тузум, зўравонлик, иқтисодий қийинчилик каби омиллар етакчи ўринда туради. Терроризмнинг сиёсий, миллий, диний, иқтисодий ғоявий, гуруҳий каби турлари мавжуд, сиёсий мақсадларда қилинадиган терроризм тарих саҳифаларида кўп ёзилган. Ўзининг сиёсий рақибларини захарлаш, ўлдириш , йўқ қилиб юбориш ибтидоий даврлардан бошланган ва ҳозирги даврга келиб, айрим сиёсий гуруҳларнинг асосий кураш қуролига айланиб қолди. Диний мазмундаги террорчиликка Зардўштнинг ўлдирилиши ҳалифалардан Абу Бакр Сиддиқдан(с.а.) ташқари қаолган уч ҳалифа – ҳазрати Умар, Усмон, Алилар (с.а) ҳам суиъқасд қурбонлари яъни шаҳид бўлишган. Бундай террористик ҳаракатларни бошқа динлар тарихидан ҳам кўплаб келтириш мумкин. Миллий озодлик ва мустақиллик учун олиб борилган курашларда сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий имкониятларнинг тенгсизлиги ҳам озодлик учун курашаётган тамонни террорчилик ҳаратлари қилишга мажбур қилган. Масалан, иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерчилар Германияси томонидан босиб олинган мамлакатларда, хусусан, Собиқ Иттифоқ, ҳудудида ҳам партизанлик ҳаракатлари бошланиб, босқинчиларга қарши турли Харакатлари қилишга мажбур. Масалан, иккинчи Жаҳон уриши даврида Гетлерчилар Германияси томонидан босиб олинган мамлакатларда,хусусан, Собиқ Иттифоқ Ҳудудида ҳам партизанлик ҳаракатлари бошланиб, босқинчиларга қарши турли терористик харакатлар кучайиб кетган. Ҳарбийлар жойлашган бинолар портлатилган. Бундай портлашлар жараёнида душман кучлар билан бир қаторда, тинч аҳоли ўртасида ҳам кўплаб талофатлар бўлган. Миллатлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларда гегемон давлат ёки миллат ўз манфаатлари йўлида кучсизроқ давлатга ёки миллат ўз мафаатлари йўлида кучсизроқ давлатга ёки этник гуруҳга тазйиқ, ўтказа бошласа, табиийки, бу давлатлар ва миллатлар ўртасида низо ва зиддиятларни келтириб чиқариши баробарида, ночор қолган томонни турли террористик ҳаракатлар қилишга ундайди. Дунёнинг турли минтақаларида миллий мустақиллик, озодлик учун курашаётганлар кучлар тенгсизлиги натижасида террористик гуруҳлар тузиб, яширин равишда ҳаракатлар олиб боришаяпди Шимолий Ирландияда ИРА партияси, Испанияда Басклар, Туркияда қурдлар ўзларининг мустақиллиги учун яширин курашлар олиб боришади. Бу курашда улар баъзан террористик ҳаракатлар – турли жойларда портлатиш ва бузғунчиликларга ҳам йўл қўйишаяпти. Афғонистондаги террористик ҳаракатларнинг асосида ҳам миллий мустақиллик учун чет эл қўшинларга қарши қилинаётган кураш ётади. 1979 йили собиқ, Шуролар Иттифоқи томонидан Афғонистонни босиб олиш учун бошлаган уруш (буни мунофиқона “Интернационал ёрдам”, деб номлашди) натижада окупация қилинган ҳудудларда босқинчиларга қарши Афғонларнинг террористик ҳаракатлар бошланди. Ўн йиллик уруш давомида ҳечнарсага эришаолмаган Шуролар Иттифоқи 20 мингга яқин йўқотишлар, 100 мингда ортиқ мажруҳга айланган ҳарбийлар билан Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Лекин ўн йиллик уруш асоратсиз қолмайди. Авволо Афғонистонга катта талофатлар етказди. Беш миллиондан ортиқ тинч аҳоли қочоқлар сифатида ўз уй-жойларини ташлаб қўшни мамлакатларга ткўчиб кетишга мажбур бўлди. Мамлакат иқтисодиёти издан чиқади. Ишлаб чиқориш объеклари вайрон бўлди. Яна шу нарса маълумки, урушни бошидан кечирган ҳар бир халқ жуда оғир иродавий, ахлоқий, маънавий зўриқишларга учрайди. Уруш эл-юртдан катта қаҳрамонлик фидоийлик ва йўқотишларни бошдан кечиришни таққозо этади. Уришда доимо мардлик, қаҳрамонлик, кучли ирода ва руҳнинг вужуд устидан ғалабаси зарур. Уруш одамни турли хавф-хатарлар, оғир жароҳат ва ўлим, қаҳрамонлик ва сотқинлик билан тез-тез юзма-юз бўлишга, ўлдириш вайрон қилиш, нафрат ва душманчилик руҳиятида юришга ўргатади. Уруш ўзини ҳимоя қилаётган халқда ватанпарварлик туйғуларини шакиллантиради. Бу туйғулар одамларни юксак қаҳрамонликларга ўргатади. Бу нарса урушда миллатнинг энг асл вакилларининг қирилиб кетиши, турли йўллар билан урушдан қочиб омон қолган қўрқоқ ва мунофиқларнинг кўплиги ва жамиятни улар томонидан бошқарилиши билангина белгиланмайди. Авволо, одамлар урушда ўлдиришга ўрганиб шафқатсиз бўлиб қоладилар. Энг юксак туйғулар урушда сарф бўлиб, тинч ҳаётга толиққан, асабий, тажовузкор, ахлоқий нормаларга нописанд ҳолда, ахлоқсиз эҳтирос ва руҳ билан қайтади. Уруш одамлар қалбида шафқатсизлик, зўравонлик, қонхўрлик каби иллатларни зўрайтириб юборади. Кўнгилга келган хоҳишни ўйламасдан қилишга ўрганиб қолади. Одамларнинг дийдаси қотииб, инсон соғлиғи ва умрининг қадри ҳам қолмайди. Шунинг учун узоқ давр урушни бошидан кечирган мамлакатда уруш иллатлари яна анча вақт ҳокимлик қилиб туради. Алкоголизм, гиёҳвандлик, маиший, маънавий бузилишлар, турли хил қон тўкишлар, террор, жиноий гуруҳлар кўпайиб кетади. Тинч ҳаёт бир неча йилларга издан чиқади. Жабр дийда Афғонистон худди шу ҳолатларни бошидан кечириб, эндигина тотувлик ҳолатга ўтаётган паллада америка ва Нато қўшинлари, толибонлапр Бен Ладенни йўқотиш баҳонасида афғонистонни бомбардимон қилиб ташлади. Яна вайронапгарчилик, хунрезлик бошланди. Жафокаш Афғон халқи яна турли террорчилик портлашларнинг қурбони бўлиб турибди. Худди шунга ўхшаш ҳодисо Ироқ давлатида ҳам содир этилди. Ироқдаги оммавий қирғин қилишга қодир яширин қуролларни ва мустабит Саддам Ҳусайн ҳукмронлигига чек баҳонасида Бағдод бабардимон қилинди. Бир неча бегуноҳ кишилар ҳалок бўлди. Инсоният тамаддунининг қадимий обидалари сақланаётган музейлар вайрон қилинди. Мамлакатнинг тинч ҳаёти бузилди. Бағдод ва бошқа йирик шаҳарларига НАТО қўшинлари жойлаштирилиб, уларга ҳайрихоҳ кишилар мамлакатни бошқаришга қўйилди. Бундан норози бўлган халқ очиқ курашиш имкони бўлмагач, террористик ҳаракатга киришди. Улар чет эл қўшинлари жойлашган объектлар америкапараст амалдорлар идоралари маҳаллий ҳокимиятни ҳимоя қилаётган полициячилар тўпланган жойларни камикадзе йўли билан портлатишни бошлаб юбори. Афсуски, бундан ҳарбийлар ва полициячилардан кўра кўпроқ тинч аҳоли жабр кўряпти. Энг аламли томони шундаки, кўпгина ғарб оммавий ахборот воситаларида бу хил террористик ҳаракатлар ислом дини билан боғлаётганлигидадир. Ваҳоланки, бу портлаштишлар моҳиятида диний терроризмнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги , унинг асосида миллий мустақиллик ҳаракатлари борлиги кундай равшан. Мамлакат ичидаги террористик ҳаракатлариннг вужудга келишида ижтимоий ҳаётдаги адолатсизликлар, зўравонликлар мустабид тузум сабаб бўлиши мумкин. Жабр кўрган томон ўзини ҳимоя қилиши ёки адолат учун қонуний курашиши имкониятларидан фойдалана олмаса, камситиш ва хўрликлар кучайиб кетса ночор қолган томон охирги имконият сифатида террористик ҳаракатларга ўтиши мумкин. Демак, террорчилик маълум маънода ожизлик ва ночорлик белгиси сифатида туғулади. Шунинг учун террорчиликнинг кучайиш сабабларини аввало жаимиятнинг ўзидан қидириш керак. Шимолий Кавказда 20-аср охирлари, 21- асрнинг биринчи ўн йилликларида ҳам Чеченистон, Доғистон, Ингшетия ва бошқа ҳудудларда террористик (қўпарувчилик) ҳаракатлдар кучли равишда намоён бўлади ва ҳозирги кунларда ҳам кучайса кучайдики пасайгани йўқ. Бу дунёдаги охирги империяллардан бири ҳисобланадиган Россия ҳарбийларининг чеченларнинг мустақиллик учун қилган ҳаракатларини вахшийларча бостиришга киришиши оммавий бошлаб юбориши сабаб бўлди. Миллий мустақиллик ва озодликни ҳарнарсадан юқори қўяджиган жасур мағрур чеченлар қанчалик қаршилик ва қаҳрамонлик кўрсатмасин, ҳарбий техника ва катта кучга эга бўлган русс ҳарбийларига бас келолмади. Натижада улар тоғ ва ўрмонларга яширинишга мажбур бўлиб, рус зобитлари ва аскарларига қарши қўпарувчимлик ҳаракатларини бошлаб юборишга мажбур бўлдилар. Бундай ҳаракатлар секин-аста Доғистон, Ингушетия, Кабардин, Болқар каби ҳудудларга ҳам ёғилди. Россиядаги оммавий ахборот воситалари Шимолий Кавказдаги террористик ҳаракатларни таҳлил қилишга, нима учун бу ҳаракатларда ёшлар кўпроқ қатнашаяпти, деган саволларга жавоб қидирганлар.(“Труд” газетаси 2006 йил 19, 31 январ сонларида) Таҳлилчилар билибми ёки билмасдан, Шимолий Кавказдаги турли қўпорувчилик ҳаракатларнинг асосида миллий озодлик ҳараката ётганлигини “унутиб”, уларни иқтисодий омиллар билан боғлашга киришганлар. Бунга сабаб деб, баъзи тадқтиқотчилар ҳудуддаги камбағаллик, ишсизликни кўрсатиб, ёшлар пул ишлаш учун экстримистик кучларга ёлланган эмиш. Лекин, таҳлиллар қўпарувчилик ҳаракатларида ўзига тўқ оила ёки катта мансабларда ишлайдиганларнинг фарзандлари, илмий даража ва унвонга эга ёш олимлар, аспирантлар қатнашаётганлиги иқтисодий омилни асосий сабаб эмаслигини кўрсатади. Бошқа бир таҳлилчилар эса, коптокни ўз дарвозаларидан бошқа дарвоза томонга оширмоқчи бўлишяпти. Эмишки, маҳаллимй ҳокимиятдаги ахлоқсизлик, порахўрлик, бизнесдаги уюшган жиноятчиларнинг қаллобликлари террористик ҳаракатларни келтириб чиқараётган омил экан. Қонун доирасида уларга қарши курашиб бўлмаслигини англаган ёшлар, қонунга хилоф бўлса ҳам қўлга қурол олиб, уюшган ҳолда адолатсизликка қарши курашаётган эмиш. Бундай ҳолат ва жараёндан диний экстримистик кучлар фойдаланиб, ёшлар онгига маҳаллий ҳокимят ва мусулмон эътиқодига тўғри келмайдиган ишларни қилаётган кучларга қарши курашишни сингдираётганмиш. Маҳаллий ҳокиммиятни эса, асосан милиция ва рус ҳарбийлар қўллаётганлиги боис, террористик ҳаракатлар асосан, шу икки қуролли тизимга қарши бўлаётган экан. Дейлик, бу фикрларда қандайдир асос бордир. Лекин, халқ қарши чиқаётган бу маҳаллий ҳокимиятлар, бошлиқларни Москва тайинлаб қўяди-ку?! Рассиянинг бу ҳудудларда ҳукмронлигини таъминлаб туришга рози бўлган ва уларга хизмат қилаётган гумашталарга қарши курашишнинг асосида миллий мустақиллик, озодлик ғоялари ётади. Дунёнинг турли ҳудудларида бўлаётган бу хил осон ва гўллик билан тталқин қилиш объктивликдан йироқ бўлиб, жамоатчилик фикрини чалғитишдан иборатдир. Худди шунга ўхшаш талқинларни Ғарб Оммавий Ахборот воситалари шарҳловчилари ижодида ҳам кўриш мумкин. Улрап ўз мамлакатлардаги жиноятчилик ва фаҳшнинг ошиб кетиши, оиланинг бузилиши ва никоҳсиз оилаларнинг кўпаётганлиги, гиёҳвандлик ва спиднинг кенг тарқалиши каби хавфлардан хабардор. Лекин, улар, ўз ичида хавф сезган ҳар бир жамият беихтиёр ташқаридан душман қидира бошлайди, деган ақидаларга риоя қилиб келитшяпти. Натижада, ғарб шарҳловчилари ўз томошабинлари эътиборини жамиятларидаги муаммолардан чалғитиш учун улар қорнини Яқин Шарқ террористлари ва экстримистлари ҳақидаги бўлар –бўлмас уйдирмалар “парҳез таоми” билан тўйдириб туради. Яқин Шарқ мамлакатларида терроризмнинг вужудга келишига олиб келган омилларни Тимоти Ж. Уинтер (Абдулҳаким Мурод) “XXI асрда ислом” деган китобида яхши таҳлил этган. Бу минтақадаги толотўплар, деб кўрсатади муаллиф, имперализмнинг мустамлакачилик асорати сифатида қаралиши керак. Араб дунёсини босиб олган инглизлар, французлар мустамлака мамлакатлар тчегарасини белгилашда ўша ерда яшаётган туб аҳоли ўртасидаги ҳақиқий тафовутларни ҳисобга олиб эмас, балки мустамлакачимаъмурият бошқарашига қулай бўлишини назарда тутган. Аслида мусулмонларга бегона бўлган ғарбча “миллат” тушунчаси, импереалистлар кетгач, қонли тўқнашувларни бошлаб юборди. Бу босқинчиларнинг “аввал бўлиб ол, кейин ҳоким бўл” тамойилига, ғарбнинг узоқни кўзлаб тузган стратегик манфаатларига мос келар эди. Яқин Шарқ дунёсининг бир неча аср бошқариб турган Усмонли турклар империяси бу масалани бошқача ҳал этган, улар давлат тизими фуқаролгини этникгуруҳларга асосланмасдан белгилар, бу империя Истанбулдаги султонни тан ололган барча этник гуруҳларнинг ватани бўлган. Турли диний қавмларўртасидаги келишмовчиликлар ўз судлари томонидан кўриб чиқилар эди. Бадавийларга чўлда ота-боболари удуми билан яшашга ижозат берилганди. Қурдлар султонни ўзининг отлик, аскарлари билан таъминлаб турган. Шиалардан давлатга садоқатдан бошқа нарса талаб қилмасди. Бундай мувозанат тўрт юз йил давом этди. Бугунги кунда Яқин Шарқ минтақисининг дунёдаги энг беқарор майдонига айланиб қолиши мусулмонлар учун ёт бўлган диний экстримизмнинг вужудга келишида 1948-йили Исроил давлатининг ташкил этиш учун фаластинликлар ерни тортиб олиниши ва уларни ўз ватанидан қувғин қилинганлги ҳам муҳим омил бўлиб қолди. Бу даврда Фаластин араб мамлакатлари орасида анча ривожланган, халқи ўқимишли бўлган бир мамлакат эди. 1948-йил охирларига келиб фаластинлликлар ватангадога айланди. Уларнинг уйлардан ҳайдаб чиқариш даҳшатли бўлган. Мусулмон дунёси кутилмаган янги душман давлат араб олами иккига ажратиб юборганига гувоҳи бўлди. Қўшни мамалакатлар Ливан, Иордания, Суриядаги демографик вазият минглаб фаластинлик қочоқлар келиш билан ёмонлашиб кета бошлади. Ғарбликларнинг фақат Исроилни қўллаб қувватлаши Фаластин мамлакатининг ўз ерларга қайтиши ёки ўз далалари уй-жойлар учун товон пулини исроилдан ундириб беришдан бош ториши бу минтақа аҳолисининг Ғарбга муносабатини ўзгартириб юборди. Исроилнинг кучи олдида ожиз қолган фаластинликлар террорчилик усулини қўллашдан бошқа иложи қолмади. Мана 60 йилдан буён бу йўлда қон тўкилиш давом этмоқда. Адолатсизлик билан ўзга мамлакат ишларига аралашиши яна бир бор адолатсизликни , беҳуда қон тутилишин вужудга келтирди.1 Ҳокимят учун курашувчи сиёсий кучлар ўртасида ҳам террористик ҳаракатлар ҳам учраб туради. 20-асрда бўлиб ўтган ҳокимият учун курашларда болшевиклар партияси қурол билан ҳокимиятни қўлга киритгач, ҳокимиятдан ағдарилган кучлар “қора террор”ни бошлаб юборганлар. Бунга жавобан болшевиклар “қизил террор”ни кучайтириб , давлат хизматчилар мулк эгалари, ҳарбий бошлиқлар, ҳатто зиёлиларни ҳам душман синф сифатида қириб юбора бошлади. Ҳокимият тепасига келган немис социал демократлари (нацистлар) ҳам германиядаги мухолиф партияларни террор йўли билан даф эта бошлаган. Бунга ўхшаш мисолларни тарих саҳифасидан кўплаб келтириш мумкин Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling