Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
- мавзу. Диний эътиқод ва билиш жараёнлари
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
6- мавзу. Диний эътиқод ва билиш жараёнлари.
Фан ва унинг муносабати Бир неча асрлар ҳатто минг йиллар давомида фан ва дин Ўртасида Олам ва Одамнинг яратилиши ҳақида бир-бири билан муросага келаолмайдиганқарашлар ҳукм суриб келди. Натижада, тарихда улар ўртасидаги муносабатлар турлича бўлиб келди. Лекин 1999 йили математика фанлари доктори, профессор Абдулла Аъзамнинг “тафаккур” журналининг 1-сонида “Фан ва дин: муносабатлар диалектикаси” деган мақоласи бу соҳадаги тасаввур ва қарашларимизни бутунлай узгартириб юборди. Унда дунёвий илм ва диний билимлар ўзаро уйғун, бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий онг соҳалари эканлигини жуда кўп фактлар билан асослаб берган. Мақоланинг мантиқий давоми сифатида журналнинг шу йилги 4-сонида муаллифнинг “Фан ва дин: одамзоднинг пайдо бўлиши” деган янада қизиқарли, чуқур илмий тахлилга асосланган мақоласи чоп этилди. Муаллиф бу мақоласида ҳам фан ва дин ўртасидаги зиддият муаммонинг мазмун моҳиятида эмас, эътиқод ва дунёқарашларда эканлигини кўрсатиб беради. Эътиқод ва дунёқарашлар эса мутлоқ воқелик эмас, илм-фан ижтимоий жараёнларнинг ўзгариши билан улар ҳам муайян ўзгаришларга учрашини мисоллар билан асослаган. Муаллиф фикрича илм ва диний билимлар ягона яратувчи Аллоҳ илмидир. Чунки кўпгина фалсафий ва диний қарашларда Аллоҳ таоло ўзининг барча сифатларининг Борлиқда акс эттирган, Борлиқ Унинг тажаллиси, деб изоҳланади. Шундай экан инсон Аллоҳ таоло берган ақл ва тафаккурни ишга солиб Унинг бор моҳиятини англаб, билиб олишга ҳаракат қилиши керак. Фан факилларининг “Одамзот –эволюция маҳсули” деган фикри билан илоҳиётчиларнинг “Одам Худо яратган махлуқ ” деган тасдиқ орасида зиддият йўқ, деб фикр билдиради аллома.1 Шунингдек, “Аъроф” сурасининг 54 оятидаги “Албатта Парвардигорингиз Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига ўрнашди... У қуёш ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди)” таъкиди билан эволюциончиларнинг Оламни яратилганлигини миллиард йиллар билан изоҳлаши бир-бирига зид эмас. Фақат фақат вақт масаласини тушунишда Ердаги астрономик вақт тушунчаси, деб ёзади профессор Абдулла Аъзам, Ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофидаги ҳаракатлари билан белгиланади. Аллоҳ даргоҳидаги вақт ва замон эса, бу тушунчаларга сиғмайди. Ер ва Осмон жисмлари яратилмасдан аввал астрономик вақт ҳақида гапириш мантиқа тўғри келмайди. Қолаверса, Аллоҳ замон ва макон категорияларидан юқори зотдир. Юқорида зикр қилинган оятда ҳам барча яратилган нарсалар Аллоҳга тобелиги таъкидланган. Ердаги миллиард йил У учун бир сониячилик бўлиши мумкин. 2 Муаллиф Қуръони Каримдаги Аллоҳ таолонинг Одамни яратгани уни нималардан халқ қилинганлиги ҳақида ворид бўлган бир қатор суралардаги оятларни талқин қилган. Улардаги сўзларни, тушунчаларни фаннинг ҳозирги ривожланиш ҳақидаги адабиётлари ва замонавий физиканинг элементар Зарра ва моддалар бўйича маълумотлари асосида талқин этишга уринган Қуръони Каримдаги оятларига қуйидагиларнинг қоришмасидан яратилган “ҳижр” сураси 25-оятда салсал (а) дан. Бу сўз кулол лойи; 2) шу сура 28-29 оятларда ҳамоим-маснундан-мураккаб ибора бўлиб, шакл берилувчи дея талқин қилиш мумкин; 3) “Ап Исро” сураси, 61-оятда тийн дан. Лой, тупроқ, балчиқ каби маъноси бор; 4) Ҳажж сураси, 6-оятда Туробдан. Хок, кул, ер тупроқ каби маънолари бор; 5) шу оятда-нуфтадан. Сув томчиси, маний маънолари бор; 6) шу оятда-алақ (а) дан. Ивиган қон, зулук каби маънолари бор; 7) “Мўъминун” сураси, 14-оятда-музғатдан. Маъноси бир бўлак эт, яралиб битиб-битмаган вужуд дейиш мумкин. Сураларда келган бу тушунчаларни замонавий фан тилига кўчириб, Қуръон каримда билдирилган фикрларнинг илмий асосга эга эканлигини кўрсатади. Салсал (а)-материянинг атомлар пайдо бўлишидан олдинги таркиби. Тийн-материянинг атомлар пайдо бўлганидан кейинги ҳолати. Туроб-моддаларнинг Ерни ҳосил қилган ва унда мавжуд ҳолати. Нутфа-ҳужайралар (демак, умуман ҳаёт) пайдо бўлиши билан боғлиқ органик моддалар ва ҳужайрали организмларга мувофиқ келади, деб тушунамиз. Алақ-эркак уруғи билан аёл тухумининг қўшилишидан ҳосил бўладиган эмбрион. Музғат-ундан ривожланадиган хомила. Ниҳоят ҳамо иммаснун-умуман яратилиш (офариниш), хусусан, эволюция. Бу жараёнлар албатта, одам вужудининг яратилиши муайян вақт билан боғлиқлигини кўрсатади. Лекин бу жараённи Ердаги вақт ва давомийлик нуқтаи назаридан изоҳлаш мумкин. Эмас. Вақт Аллоҳ қудратига бўйсунувчи нарса. “Аъроф” сурасининг 11-оятидаги “Аниқки, Биз сизларни (Одам атони) яратдик, сўнг сизларга сурат бердик...”ни талиқин қилиб, Аллоҳ таоло аввал Одам инсонлар руҳини яратган, сўнг ҳар бир руҳга жисмини яратгач руҳ баданга инган, деб ёзади.1 Демак, бадан ва жисм қўшилишидан Одам туғилади. Бу ўринда моддиюнчилик назарияси ҳукмронлик қилган шуролар даврида Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида академик опариннинг ва холдейнлар тасодифийликка асосланган фаразлари бўлган. Унга кўра неорганик моддалар миллион йиллар давомида қуёш нурлари ва табиий муҳит таъсирида органик моддаларга айланади. Уларнинг ҳаммиллион йиллар давомида ўзаро синтези натижасида молекулалар, уларнинг қўшилишидан эса, ерда энг содда бир ҳужайрали жонзотлар пайдо бўлган. Бу фикр Буюк Британия олимларининг “Биология” дарслигида шундай изоҳланади: “Молекулаларнинг тасодифий ўзаро таъсири натижасида тирик мавжудот пайдо бўлиши темир-терсак устидан ўтган бўрон туфайли “Боинг-747” тайёраси йиғилиб қолиши мумкин, деган гап сингари бемаъни ва ақлга сиғмас ҳодисадир”.2 Ҳозирги пайтда материя ҳам мавжуд, руҳ ҳам реал мавжуд деган дуализм назарияси энг мақбул фалсафий оқим ҳисобланади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling