Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet17/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Жафо чекмай ошиқ бўлмас, тингла ғофил
Жафо чекиб собир бўлғон, бўлмас жоҳил

Яссавий тариқатининг бутун моҳиятида Аллоҳ васлига етишда, нафс илгидан қутулиш йўлини танлайди. Лекин тариқатнинг моҳиятида дунёдан мутлоқ юз бурилмайди. Молпаратлик ва тубан дунёни қалбдан қувишга даъват этади. Бу йўлда Аҳмад Яссавий ўз мирдларига ўз-ўзига танқидий қараш, камчиликларини кечирмаслик, беомон бўлиш сирларини ўргатади. Ўз қалбининг энг чуқур жойларига Назир ташлашни тарғиб қилади. У инсон ҳаётидаги энг асосий кураш- бу нафсни таслим этишга хизмат қиладиган кураш, деб ҳисоблайди. Чунки нафс инсон ичида, кўзга кўринмайди. Лекин у жуда катта, ғаддор душман. Нафсга эрк берилса, инсондаги энг яхши фазилатларини ҳам махв этади, синдиради. Лекин бу кураш енгил вазифа эмас. Бу йўлда суфий ўз сай – ҳаракатларида мадад ва марҳаматни Ҳақ таоллодан сўраши даркор. Зеро, инсон Аллоҳ севгисига сазовор. Аллоҳ ишқи бамисоли май. Бу “Май”нинг мадаҳи инсон қалби. Шу “Қадаҳ”га ишқ майи қанча кўп қўйилса, суфийнинг маънавий руҳи ҳам ўшанча юксакланади.


Тасаввуф таълимоти бўйича, суфий Аллоҳ висолига восил бўлмоқ учун шариат, тариқат маърифат босқичларидан ўтиш лозим. Маърифат манзилида суфий Ҳақ моҳиятини тўла англаб, илму маънавиятда комиллашди ва орифлик мақомига етади. Ҳақиқат эса суфийнинг Аллоҳ сари қилган сайрининг Ниҳояси. У ўзлигидан “Мен”идан мосуво бўлиб Ҳақ билан топишади. Фонийлик ранжу машаққатлари тугаб, боқийлик саодатлари юз очади. Зеро, суфийнинг нафсу ҳислардан покланган мусаффо қалбида ишқий эҳтирослар лиммо-лим.
Ҳазрати Аҳмад Яссавий учун фано абадиятга етишишдан бўлак нарса эмас. 1
Кубровия тариқати 13 асрнинг бошларида Хоразмда Нажмиддин Кубро асос солган. Ул пирнинг асл номлари Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразимий (лақаблари: “Нажмиддин” (“Диннинг юлдузи”), “Кубро” (“Улуғ”), “Абдулжанноб” (“Пархез қилувчи”), “Валитарош” (“Валийларни тарбияловчи”): 1145-1221). Ёшлигиданоқ Ҳадис ва калом илмларини ўрганиб, илмини ошириш учун Миср, Табрис, Хамадон каби юртларда илоҳий илмларни сабоқ олиб, комил инсон бўлиб етишади. Устозм шайх Розбихон маслаҳати билан она юрти Хоразимга қайтади. Хоразимга келгач, хонақоҳ қуриб, ўз мактабини яратадилар.
Кубровия тариқатига кўра, инсон ўз моҳияти билан кичик олам (олами Суғро)дир. У катта (Кубро) олам бўлган коинотдаги барча нарса ва хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган. Илоҳий сифатлар эса самовий босқичларда бирин-кетин, ўзига хос мақомларда жойлашганлиги боис, тариқат аҳли бу босқичларга эришиш учун муайян риёзатли йўллардан ўтиши керак. Камолот йўллари 10 босқичдан иборатдир, энг охирги босқич Ризо бўлиб, бу босқич Ҳаққа етишганликни билдиради2.
Нажмиддин Кубро Суфийга камолотнинг бу босқичларидан ўтиб боришида, пири комил роҳнамолик қилиши керак, деб кўрсатади. Пир қатиққўллик ва қатъий низомлар билан муридни ўзи белгилаган йўлдан етаклайдию Суфий бу йўлда ҳар хил ҳолатларни ўтказади. Унинг кўнглида бир-бирини инкор этувчи турли фикр ва туйғулар кечади. Пири муршид унга раҳбарлик қилмаса, мурид нотўғри йўлга киритиб кетиши ҳам мумкин. Ҳазрат Алишер Навоий бу ҳақда дейди: Эй Навоий, бўлмаса бир пири комил ҳиммати Ул йигит бедодидин йўқ мақлас имконим менинг.
Шайх Нажмиддин Кубро ориф инсон сифатида одамларнинг руҳий дунёсини, Суфийнинг комиллик сари эврилишда кечадиган нозик ҳолатларини пухта билган. Шунга мувофиқ у “Латоиф” назариясини яратади. Бу назарияга кўра инсон руҳи кўз илғамайдиган. Латиф марказларидан ташкил топган. Суфий бу марказларни такомиллаштириб бориши зарур. Бу “Латоиф” марказлар инсоннинг илоҳий сифатидир. Машқланиш жараёнида суфий бу марказларни ранглар ва шаклларнинг ўзгариши тарзида тасаввур этади. Суфий руҳий ҳолатлари ўзгаришида нуқта, доғ ва доира муҳим аҳамият касб этади. Доирафалак доираларининг айланиши, доғ-дунёни англатса, нуқта-ваҳдатдир. Доира ва доғ доимо ҳаракатда ва нуқта, яъни марказга интилади. Нуқта моҳиятини англаш орқали Ҳақ олами идрок этилади.
Суфий руҳи сайъ-ҳаракатлар, эвирилишлар жараёнида рангларга дучор бўлади. Бу ранглар мурид руҳий ҳолатлари ва унинг Аллоҳ томон қилаётган сафар даражаларини билдиради. Рангдан-ранга руҳнинг кўчиб юриши унинг тараққиётини англатади. Бу жараёнлар охир-оқибатда рангсизлик ҳолатига олиб келадики, суфийнинг ранг-барангликлардан фориғ бўлиб, ваҳдат олами билан бирлашиб кетганлигини билдиради. Унгача зангори ранг муриднинг тавба қилиб, тариқатга кирганлигини билдирса, сариқ ранг, унда муҳаббат вужудга келиб Ҳақ ёди билан яшаётганлигини кўрсатади. Қизил рангда соликнинг маърифатга яқинлашгани, маънавий моҳиятлар англаётганлигини, лекин ҳирс қутқусидан бутунлай қутилмаганлигини билдиради. Сўнгра оқ рангга ўтиб, у қалбнинг покланишига ишора бўлиб, ҳақиқатни англаш бошланганлигини англатса, яшил ранг босқичи валийликдан ниўона. Бу ғайбга – илоҳий билимларга ошноликни, соликнинг асл моҳиятга эришётганлигини билдириши мумкин. Сўнгра қора ранг кўриниб,сирлар ҳазинаси эгалланиб, соликнинг, ҳайратга ғарз бўлишини ифодалайди. Сўнгра у қора рангданфориғ бўлиб, рангсизлик мақомига яъни маънавий тараққиётнинг охирги манзилига етишади. Бу билан у, Зоти кулл даражасини эгаллаб, якранглик ҳолатида мақсадга эришади.
Нажмиддин Кубро етти рангни етти тушунчага боғлиб изоҳлайди. Бунга кўра, оқ ранг – исломни, сариқ ранг-имонни, зангор ранг-эҳсонни, яшил ранг-ишончни, кўп ранг-иқон (тўлиқ ишонч)ни, қизил ранг-ирфонни (завқий илмни), қора ранг – ҳайрат (кучли ҳис-ҳаяжон)ни англатади Солик ўзининг руҳий ҳолатлари, қайси ранг кўзига кўринаётганлигини пирига айтиб туриши, шунга кўра, пир шогирдининг маънавий манзилнинг қайси мақомида эканлигини билиб, унга янги вазифалар беради.
Шайх Нажмиддин Кубронинг ранглар ва шакллар билан боғлиқ руҳий -психологик тажрибалари шогирдлари томонидан ривожлантирилган. Инсоннинг руҳий ва маънавий ривожланиши, унинг бу йўлда бир қанча манзилларни босиб ўтиш билан боғлиқ руҳий ўзгаришлар масаласи. Тасаввуфда бир неча асрлар аввал ўрганила бошланган. Комиллик сари қилинадиган маънавий сафар ва унинг манзиллари, мақомларига етишиш учун илм, ихлос, эътиқод, муҳаббат, садоқат, сабр каби фазилатлар, энг муҳими, бир пири муршид бўлиши лозим. Акс ҳолда бу манзилларга ўзбошимчалик билан етиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир тариқат бу йўлда, ўз мактабларини яратганлар. Шайх Нажмиддин Кубро яратган тариқат ҳам шундай мактаблардан биридир. Айтиб ўтиш керакки, Нажмиддин Кубронинг “Латоиф” назариясига ўҳшаш тажрибалар Европада ХХ аср бўсағасида ўтказила бошланди. Бу тадқиқотларда рангнинг инсонга жисмоний ва руҳий жиҳатдан таъсир этиш масалалари ўрганилди. Олинган натижалар санъат асарлари яратиш, турли маҳсулотлар ишлаб чиқишда фойдалана бошланди. Чунки у ёки бу рангга нисбатан инсоннинг ҳиссий муносабати, яратилган нарсаларга бўлган муносабатига ҳам таъсир этиш маълум. Ҳатто индивиднинг қайси рангни яхши кўриши ёки инкор, этишига қараб, унга психодиагностика (руҳий ташҳис) қўйиш имкониятларини яратди. Хусусан машҳур психолог Г. Айзенкнинг кўрсатишича, ёрқин рангларни хуш кўрувчи инсонлар, ялтироқ рангларни хушламайдиган кишиларга қараганда фаоллиги, ғайратлилиги билан ажралиб туради. Яна бир психолог Роршах бир қатор қилинган эксперименталлардан олинган натижаларга суяниб, барқарор ҳиссиётга эга, босиқ одамлар кўк ва яшил рангларни афзал кўришларини аниқлаган. Киши кайфиятининг ўзгаришига қараб, рангларни танлаши ҳам турлича бўлар экан. Кул ранг ва қора ранглар киши кайфиятининг ёмонлигидан далолатдир.
Люшер тести ҳам у ёки бу рангни танланиши тадқиқ этилаётган индивидни муайян фаолиятга йўналганлигини, унинг кайфият ва жисмоний ҳолатини, барқарор индивидуал хусусиятларини билиб олишга ёрдам беради, деган фикрга асосланади. Шунинг учун чет эл психологлари бу методдан кадрлар танлаётганда уларнинг касбий йўналганлигини аниқлашда, ишлаб чиқариш гуруҳларини тузишда, никоҳ шерикларини тавсия қилиш ва бошқа соҳаларда кенг қўллаб келишади.
Ранглар тавсифи Люшер бўйича тўртта асосий ва тўртта ёрдамчи рангларни қамраб олади.
Асосий ранглар:

  1. Кўк (вазминлик, қаноатланганлик кайфияти);

  2. Кўк-яшил (ишонч, қатъиятликни билдиради);

  3. Зарғалдоқ-қизил (ирода кучи, тажовузкорлик, қизиққонликни ифодалайди);

  4. Ёрқин сариқ (фаоллик, мулоқатмандликка интилиш, эркинлик хушчақчақлдик);

Қўшимча ранглар:



  1. Сафсар ранг;

  2. Жигар ранг;

  3. Қора ранг;

  4. Рангсизлик.

Бу ранглар салбий ғамгинлик хусусичтларига эга, деб тушунтирилади. Бу асосий ва қўшимча рангларнинг хусусияти уларнинг тангланганликдаги кетма-кетлигига боғлиқ бўлади. Синалаётган шахс бу рангларни ёқиш даражасига қараб кетма-кет танлаб олади. Танлаган рангларнинг ўрнига қараб, шахс руҳий ҳолатлари аниқланади.
Комил инсонни тарбиялашда Шайх Нажмиддин Кубро ўзига хос йўл-усулларни яратган. Тариқат даражалари ўнта талаба асосида босиб ўтилади. Булар: Тавба, Зуҳд (тақво) таваккул, Қаноат, Узлат, Зикр, Таважжуҳ Сабр, Муроқаба (кузатиш), Ризо (ўзин Ҳаққа топшириш).1
Гилоний ҳазратлари суфийларни тафвсифлаб, “Уларни “тасаввуф аҳли” дея, ном олишларига ягона сабаб, ички оламларини тавҳид ва маърифат нури билан ойдинлатганларидир”, 2 деб ёзадилар. Бу йўлган кирган “Аҳли маърифат юмшоқ табиатли ва нозик дидли бўлиши керак. ... Суннатга амал қилмоқ-уларнинг асосий вазифаларидандир”. 3 Шунингдек, доимо тавбада бўлишларини таъкидлаб, тавбанинг ўзи ҳам “... иккига ажралади: зоҳирий ва ботиний тавба. Зоҳирий тавба улдирки, сўзда амалда (жисм) барча гуноҳ ва ёмон ишлардан бери қилиниб, тоатга йўналтирилади; исён тарк этилиб, итоат ҳоли қабул қилинади. Ботиний тавба эса, қалбнинг покланиши бўлиб, Зоҳирий тавбадан фарқ қилади ва (нафс билан мужодалада-курашда) тўла муваффақиятга кечмоқдир”.1
Нафс тарбияси борасида ҳазрат Абдулқодир Жилоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Эй инсон, бир очкўз ит ёки йиртқич қуш ўз табиати, очкўзлигига қарши бориб, овни сақлашни ўрганганида (ўз еб қўймай, эгасига берганида м.м), сенинг нафсинг ҳам табиатини тарк этиб, диннингни (имонинг м.м) еб қўймасликни, пароканд этмасликни ҳамда Аллоҳнинг омонатига ҳиёнат қилмасликни ўрганмайдими? Ҳолбуки, Нафсинг таълим олишга ит ва қушдан кўра лойиқроқ-ку! ... Таълим бермасдан туриб, нафсни дўст тутма таълим олса, хотиржам бўлса, уни дўст қилиб олгин. Агар нафс хотиржам бўлса, ҳалим олим, тақсимотларга (Аллоҳ берган ризққа м.м) рози бўлади. . . Агар нафснинг табиати ўзгарса, дёнда Зоҳид, саҳий, охиратга қизиқувчи бўлади. 2
Шунинг билан бирга шариат ва тариқат ўртасидаги муносабат ғоят нозик масаладир. Кўпгина шариат уламолари тариқат аҳлига эҳтиром билан қарашган. Лекин мусулмонликни расм-русумлар ва қоидалардан иборат деб, Зоҳирга қаровчи уламолар суфийларнинг сурункали тақво, риёзат учун ўзини қийноқларга солишини Пайғамбар (с.а.в) суннатларига хилоф, Аллоҳга хуш келмайдиган ишлар, деб қарашган. Боз устига Хақ ишқида беҳуду девона бўлган валийларнинг зоҳирда “Куфр” бўлиб кўринган гаплари, хусусан Мансур Ҳалложнинг “Анал Ҳақ”, “Мен Ҳакман” дейиши, Машрабнинг “Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқна ҳожат, Иброҳимдан қолғон ул эски дўконинг на қилай” дейиши ақидапараст кишиларда норозиликни туғдириб, бу имондан чекиниш, деб баҳоланарди. Натижада, тасаввуф маслагининг энг ёрқин фикрли азиз фарзандлари Мансур Ҳаллож, Яҳё Суҳравардий, Имомиддин Насмий, Бобораҳим Машраб жоҳил шариат аҳли томонидан қатл этилдилар.
Тариқат аҳли эса, ҳеч қачон шариатни инкор этмаганлар. Аксинча, шариат тасаввуфнинг зарурий қисми, деб қаралган. Хожа Абдуллоҳ Ансорий шариатни тана деб бил, тариқатни дил дегин, ҳақиқатни эса жон ҳисобла, деган. Шунга кўра, шариат, тариқат ва ҳақиқатни бир-бирини таққоза этувчи ҳодисалар, ислом йўлининг мартабалари сифатида қараш лозим.3
Пайғамбаримиз (с.а.в) саҳобалардан бирига “Энг катта душманинг, икки қовурғанг орасида бўлган душмандир”4 деган эканлар. Инсоншу вужуддаги душман (нафсни) маҳв этмагунча илоҳий ишққа етиша олмайди. Бунинг учун Гилоний ҳазратлари бир қанча босқичлардан ўтиш кераклигини ёзадилар.
“Аввало, вужуд аммора2 , лаввома3 ва мулҳама4” даражаларидаги нафсдан покланмоғи лозим. Сўнгра ҳайвоний одатлардан ҳам софланиши зарур. Хусусан, кўп емоқ, кўп ичмоқ, кўп ухламоқ, бекорчи ишлар билан машғул бўлмоқликдан.
Шундан кейин вахший феъллар ҳисобланувчи: гина қилмоқ, жаҳлдорлик, уришмоқ, тажовузкорлик ва шу каби бошқа феъл-хўйларни ҳам ит қитмоқ керак. Шайтоний феъл хўйлардан бўлмиш: Катта кетиш, ўзини ёқтириш, ҳасад қилиш, кину адоват ва шу кабилардан ҳам халос бўлиши зарур. Бундан ташқари, бажарилиши муҳим бўлган амал-қалб ва баданга доир офатлардан сақланмоқ, покланмоқ керак. Ушбулардан холи киши сираланган хатолардан озода-тоза, пок, тавбакор бандалардан ҳисобланади. Бир ояти каримда шундай буюрилмоқда. “...Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади” (Бақара, 222)5 .
Тавба, албатта, юзаки бўлмаслиги, хос бан-бандаларга муносиб бўлган, асл мақсад сари етакловчи тавба бўлиши зарур. Суфий қалбидан Ҳақ зотидан ўзга нарсаларни жисмоний ҳиссиётларни олиб ташлаб, қалб поклигига эришишга сайъ-ҳаракат қилиши керак. Қалб мусаффолиги эса, деб кўрсатади Гилоний ҳазратлари зикруллоҳ билан амалга ошади. Бу зикр дастлабжаҳрий (ошкора), сўнг хафий (махфий)га ўтилади.
Зикр мақомларининг ҳар бирини хос мартабалари мавжуд. Зикр дастлаб тилдан бўлади. Кейин нафс (ич)га, сўнгра қалбга келади. Ундан кейин руҳга, сўнгра қалбдан ҳам ичкари сир оламига ўтади.6
Илоҳий тажаллиётнинг мўъмин қалбида акс этишини Пайғамбаримиз (с.а.в), “Мўъмин Мўъминнинг ойнасидир”, деган ҳадисда марҳамат қилганлар. “Ҳадисда таъкидланган биринчи мўъмин”дан мурод-мўъмин (киши)нинг қалби; иккинчи “Мўъмин”дан Мурод-биззот Аллоҳ таоло кўзда тутилмоқда. “Кимда ким, бу оламда сифат тажаллисига етишса, боқий оламда шаклсиз ўлароқ (Унинг) Зотини кўражак”7. Жаноб Ҳақ таолонинг қуйидаги оятида ушбу ҳолат баён қилинади.
“Аллоҳ Осмонлар ва Ернинг нуридир. ...Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур...” (Нур: 35) Ҳазрати Умар (Р.а) айтадилар: “Қалбим Парвардигоримнинг нури ила парвардигоримни кўрдим”8
Аллоҳ таоло одамни фақат ўйнаб ва кулмоқ, еб-ичмоқ учунгина яратмаган. Одамнинг яратилишидаги улуғ ҳикмат шундаки, Ҳақ таоло ўзини танитмоқ учун инсонни халқ қилди. Бунинг учун У одам вужудини қора тупроқдан яратиб, унинг руҳини Ўз даргоҳидан берган. Руҳи гавҳар танага киргач, инсон вужудидаги ҳайвоний ҳислар, шаҳватлар билан аралашиб кетишга мажбур бўлади. Маърифат машаққатлари билан ғазаб ва шавқат иллатларидан поклана олса, яна Парвардигор даргоҳига қайтиши мумкин. Бу йўлда Банданинг чеккан заҳматлари эвазига Аллоҳ таоло беҳижт неъматларини ваъда қилган. Охиратдаги насиба эса, дунёвий емак-ичмак, айшу ишрат лаззатидан зиёда ва абадийдир. Албатта бу неъматга инсон меҳнат ва машаққатсиз етиша олмайди. Инсон мушоҳада, яъни риёзат ва ибодат билан жамоли бокамол давлатига Мушарраф бўлғусидир.
Бундай саодатга, деб кўрсатади Имом Ғаззолий, Тўрт амални бажариш орқали мушарраф бўлинади: Улар:
Биринчиси, ўзини танимоқ;
Иккинчиси, Ҳақ таолони танимоқ;
Учинчиси; дунёнинг ҳақиқатини танимоқ;
Тўртинчиси; охират ҳақиқатини танитмоқ.
Булар мусулмончиликни танимоқ ва билмак баёнидир. Ўз навбатида мусулмончилик ҳам тўрт рукнлардан иборат. Уларнинг иккиси зоҳирий, иккиси ботинийга тааллуқликдир. Зоҳирий рукнларининг аввали-Аллоҳ таоло буйруқларини бажариш бўлиб, уни ибодат дерлар, иккинчиси – ахлоқ, одобларга тааллуқли бўлиб, у муомалот аталур.
Ботинга-руҳга боғлиқ, икки рукннинг биринчиси, қалбни ёмон ҳулқлардан ғазаб, бахиллик, ҳасад, кибр ва худбинликдан поклашдир. Қалбни бу иллатлардан тозаламасдан туриб, қалбда яхши сифатларни шакллантириб бўлмайди. Иккинчи рукн, қалбда гўзал сифатларни зийнатлаш Булар-сабр ва шукр, муҳаббат ражо Аллоҳ жамолидан умидворлик ва таваккул.1
Инсон ўзини (“Мен”ни) таниса, парвардигорини танийди. Ўзини танимаган билмаган ўзгани ҳам билмайди. Лекин ўзини билиш, айримлар ўйлаганидек, осон эмас, деб таъкидлайди. Ғаззолий Ўз эҳтиёж ва хоҳишларини сезиши, билиши, уни қондирилишининг ўзи бунга кифоя эмас. Бу нарса ҳайвонларда ҳам мавжуд. Инсон ўз аслини, қаердан келган ва қаерга боришини, яшашдан мақсади, нима учун яратилганлиги илоҳий саодатга қандай эришишини билиши зарур.
Инсон табиатида деб кўрсатади, Ғаззолий, ҳайвоний хусусият ва фаришта сифатлар мавжуддирки, улардан қайси бирини ривожлантириш, инсон ихтиёрида бўлиб, уларнинг ўз озуқа ва эҳтиёжлари мавжуд. Агар ҳайвонлар эҳтиёжи асосан ейиш-ичиш, ухламоқ ва шахватдан иборат бўлса, фаришталарда вужуд эҳтиёжлари бўлмай, уларнинг борлиқ сайъ-ҳаракатлари Ҳақ таолонинг зикри ва жамоли бокамолини мушоҳада қилмоқдир.Ҳайвон ва дарандаларга хос ғазаб ва шаҳват тишлаш ва ўлдириш кабилар фаришталарнинг пок вужудларига йўл топа олмаса.
Малаклар тилида Аллоҳнинг зикри, Шаҳватга йўғрилган ҳайвоннинг жисми.
Шаҳватга йўғрилган ҳайвоннинг жисми.
Иккиси мавжуддир инсон наслида
Иккиси ўртага олган аслида.
Нафсини енголса мақоми малак,
Акс ҳолда Оловда бўлғуси ҳалак.
Ғаззолий ҳазратлари инсон икки нарсадан яралган бири зоҳир бадан бўлиб, у моддий нарса ва уни кўз билан кўрса бўлар. Яна бири ботиндир. Уни нафс, жон ва дил ҳам дерлар. Гоҳи уни руҳ деб ҳам атайдилар, деб ёзадилар. Уни Зоҳир кўз билан кўриб бўлмайди, ички кўз билан танилур. Инсоннинг бутун моҳияти – шу ботиндадир. Руҳнинг ҳақиқати бу оламдан эмас, у Ғариб ва мусофирдир. Лекин у бутун баданнинг подшоҳидир. Аллоҳ таолони танимоқ унинг жамоли бокамолини мушоҳада қилмоқ руҳнинг сифатидир. Руҳ гавҳари азиздир ва фаришталар гавгари жинсдандир. Руҳ “асли Даргоҳи Аҳадиятдурким, ул даргоҳдан келгандир. Яна ул даргоҳга қайтгувчидир”.2
Руҳнинг на миқдори, на ҳажми бордир. Демак, унинг шакл-шамойилини ҳам баён қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, дейди Ғаззолий руҳ йўқолиш қисматини қабул қилмас, фоний эмас. Абадий йўқолмаслигини, андоза ва миқдорга бўйсунмаслиги бирла руҳни Ҳақ таоло офарида қилган (яратган). Руҳ вужуднинг аслидирким, барча қолип ва бадан унга бўйсунади.
Лекин шундай руҳ ҳам борки, у қисматни қабул қилади. Бу ҳайвонот руҳидир. Аммо инсон руҳи бундан мустасно, у Ҳақ таоло маърифатига дохилдир. У на жисмдир, на араз (ўзича мавжуд эмас, масалан, ранг суб станциясиз бўлмайди), балки жавҳардир. Фаришталар шу жавҳар жинсидандир. Бу латиф руҳ ҳақиқатини шарҳ қилмоққа ҳожат йўқдир. Чунки дин ва тариҳат йўлининг аввали риёзатдир. Риёзат шартлари тўла бажарилса, бандада маърифат ҳосил бўлғусидир. Бу йўлда Риёзатни камолга етказмаган кишига руҳ ҳақиқатини баён қилмоқ раво эмасдир.
Бадан мамлакатининг подшоси вазиру амирларсиз, лашкару (аҳоли) сиз бирор нарсага эриша олмагани каби, вужуд подшоси руҳнинг ҳам ўз лашкарлари мавжуд.
Аллоҳ таоло руҳни охират учун яратган ва руҳнинг иши охират саодатига эришишдан иборатдир. Бу йўлда у бадан аъзоларидан фойдаланади. Ҳақ таоло инсонларга бешта сезги аъзоларини берган. Булар кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм-маза ва тери-туюш сезгиларидир.
Бу ўринда шуни айтиб ўтиш жоизки,Руҳ ва вужуд бир-бирини инкор этувчи моҳият эмас, Улар бир-бирларидан фойдаланадилар. Маддиятдан ташкил топган бадан озиқланиш, ривожланиш хусусиятига эга бўлгани каби, вужуддаги руҳ ҳам муайян ўзгаришларга ўтади.Ғаззолий ҳазратлари руҳ ва бадан муносабатларини суворий маркаб (улов)га қиёс қиладилар Руҳ-суворий бирон мақсадни амалга ошириш учун уловдан фойдаланади. Улов суворий қаёққа бошласа, шу томонга ҳаракат қилади. Демак, Руҳ Ҳақ таоло қудрати, яратган нарсаларини билмоқ ва буюрган ишларини бажармоғи учун уловдан фойдаланади, яъни зоҳир баданга ҳожати бордир.
Бадан эса, яшаши учун ички ва ташқи эҳтиёжларни қондириб бориши зарур. Ботиний эҳтиёжлар таом ва ичимликдан иборат бўлса, зоҳирий эҳтиёжлар иссиқ ва совуқдан аъзоларни сақлашдир. Инсонга борлиқни идрок ва билиши учун хотира, тафаккур, нутқ, ҳаёл, ҳиссиёт каби ботиний қувватлар ҳам берилган бўлиб, улардан бирининг бузилиши одамнинг қиладиган амалларида камчиликлар бузилишларни содир этади. Бу ҳис-туйғулар ва ақлий амалларнинг барчасининг макони бош мияда бўлиб, улар
Ғаззолий баданни шаҳарга қиёс қилиб, қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни шаҳар ҳунармандларига ўхшатади. Шахватни халқдан бож олувчига, ғазабни тунги подшоҳга ўхшатади. Руҳ-бу шаҳар подшоҳи. Ақл подшоҳ вазири вазифасини бажаради. Руҳ ўз вазири-Ақл маслаҳати билан иш олиб борса, шаҳват ва ғазабни Ақлга бўйсундириб берса, саодат йўлини топиб, Аллоҳ таоло маърифатига етишади. Аксинча руҳ Ақлни шаҳват ва Ғазаб қўлига топшириб қўйса, бадан мамлакати вайронликка учраб, подшоҳ Руҳнинг ўзи ҳам унга асир бўлиб ҳалокатга учрайди.
Руҳни Ҳақ таоло ўз жамоли бокамолини мушоҳада қилиш учун яратган. Аллоҳ таолонинг ғаройиб яратиш қудратини тафаккур ва мушоҳада қилиб, билиш учун унга Ақл неъматини берган. Руҳ ҳамма илмлар ва барча ҳунарларни билишга қодир. Руҳнинг ташқи тарафида моддий олам жисмларни билиб оладиган беш дарича мавжуд бўлиб, ички тарафидан эса малакут оламига бир туйнуқ очилган, унинг ёрдамида руҳоний оламни билиб боради. Бу даричанинг мавжудлигига икки далил бор, деб кўрсатади Ғаззолий. Биринчи далил туш кўриш билан асосланади. Уйқу вақтида ташқи олам билан боғланиб турадиган сезги йўллари тўсилган бўлиб, малакут оламига йўналган дарича (туйнук) очилиб, малакут олами ва Лавҳул Маҳфуздан ғайб ишларини кўришга муяссар бўлади. Икки ойна рўпару келганда, бир ойнадаги сурат иккинчисида акс этгани каби, руҳ ойнаси лавҳул Маҳфуз ойнасига ёзилган барча мавжудодларнинг суратини ўзида акс эттиради. Шу боисдан воқеа бўладиган баъзи ишларни билиб олади. Айримлари равшан, аниқ билинса, баъзилари хирароқ кўринишда бўлади. Албатта бу мартабага эришиш учун руҳ ойнаси соф бўлиб, дунё қайғуларидан фориғ бўлиши лозим, деб таъкидлайди Ғаззолий.
Руҳдан малакут оламига дарича борлигига иккинчи далил шундаки, айрим солиҳ инсонларда ажойиб камёб фикрлар, маслаҳатлар илҳом тариқасида кўнгилга келади. Бу хил илҳом сезгилар ёрдамида эмас, ғайбдин дарича орқали руҳга етган шуълардир, яъни руҳи илоҳийдир. Шундан хулоса қилса бўладики, Руҳ бу оламдан эмас, балки малакут оламидандир. Аллоҳ сезги ва ҳисларни бу Зоҳирий олам илмини билиш учун яратган бўлса, дилни малакут оламини англаш кўриш учун халқ қилган.Лекин малакут оламини кўрмоққа ҳижоб (парда) тортилган бўлиб, уни пок қалб эгалари бўлган кишиларгина кўришга муяссар бўладилар.
Лекин малакут оламини фақат уйқу ҳолатидагина кўриш мумкин экан, деб ўйламаслик керак, деб таъкидланади. Киши қалбни ғазаб ва шаҳватдан, ёмон ҳулқлардан халос қилиб дунё ҳавасларидан фориқ ҳолда хилват ихтиёр қилса, Аллоҳ зикрини тили ва қалби билан айтиб, Ундан умидвор бўлса, бедорлик ҳолатида ҳам бошқалар уйқуда кўрган малакут оламини кўришга муяссар бўлади. Бу албатта, машаққат, нафсга қарши қатъий курашиш орқали рўёбга чиқади.
Ўқиш ва ўрганиш билан илмга эришиш уламолар йўли бўлиб, бу улуғ ва шарафли илм ҳисобланади., деб ёзади Ғаззолий. Лекин пайғамбар ва авлиёлар илмни бирор кишидан таълим олмай, Ҳақ таоло даргоҳидан илҳом тариқасида олишиб, руҳлари комилликка эришади.
Бу азал ҳукмига мувофиқ, яъни Аллоҳ таоло амри билан бўлади.1 Маълумки, руҳ бадан тасарруфида бўлмай,аксинча вужуд ва унинг аъзолари унга тобедир. Баъзи руҳлар ўзининг комиллиги билан фаришталар жавҳарига яқинроқдир. Уларга нафақат вужуд, барча мавжудотлар итоатдадир. Уларнинг назари шер ва йўлбарс каби вахший ҳайвонларга тушса, улар унга тобеъ бўлиб қоладилар. Валийлар беморга боқса, у тузалиб кетиши, агар соғ одамга ғазаб билан қараса, бемор бўлиб қолиши мумкин. Ёмғир ёғдирмоқчи бўлса, ёғдиради. Буларнинг ҳаммаси руҳнинг ғаройиб қудратларидандир. Агар руҳнинг бу хил қудрати ёмон ишлар учун йўналтирилса, буни соҳир, яъни сеҳр дейилади.
Ҳар бир нарсанинг яхшилиги шу нарсани идрок ва тафаккур қилгандан туғиладиган хурсандлик ва лаззатланишлар билан билинади. Инсон руҳининг саодати ва лаззати Аллоҳ таолони таниш ва Унинг барча сифатларини билишдан туғилади. Қайси бир нарсанинг маърифати азиз ва шарафли бўлса, деб ёзади Ғаззолий, уни билиш, таниш билан туғиладиган лаззат ҳам унга мос равишда бўлади. Ҳеч бир нарса маърифати, ҳақиқати Ҳақ таоло маърифати ва ҳақиқатидан азиз ва лазиз эмас. Руҳнинг саодати ҳам шу ҳақиқатни англаш, билиш билан шарафланади. Қолаверса, Аллоҳ таоло Руҳни ҳам Ўзини англаш учун яратган.
Инсон вужуди биланбоғлиқ лаззатлар ўткинчи ва унинг вафоти билан роҳат ва бу йўлда тортган ранжу аъламлар йўқ бўлиб кетади. Аллоҳ таоло маърифати ва ҳақиқатидан туғиладиган лаззатлар руҳда бўлганлиги учун инсон вафотидан кейин ҳам йўқ бўлмай, балки юз чандон бўлур, чунки одам вафоти билан руҳ халок бўлмас.2
Қалб-тасаввуф фалсафаси марказида турадиган масалалардан ҳисобланади. Тариқат аҳли қалбни инсон борлиғининг маркази ҳисоблаб, у орқали инсон Ғайб оламига боғланади, деб биладилар. Барча тариқатлардан икки хил қалб фарқланади. Бири- танада жойлашган юрак бўлиб, у фақат инсонлардагина бўлиб, қолмасдан ҳайвонларда ҳам бўлади. Иккинчиси раббоний руҳга макон бўлган латиф қалбдир. Шу қалб ёрдамида инсон Раббоний оламга боғланиб, ҳиссий ва ақлий йўл билан кўриб, билиб бўлмайдиган нарсаларни англайди, улар ҳақиқатни билади. Ғайб оламига боғланиш муддаоси бўлган сўфий ўз қалбини ёмонлик ва гуноҳлардан поклаши, доимо қалбидан огоҳ бўлиш. Нафс тарбияси, Аллоҳ розилиги, муҳаббати учун ҳаракат қилиш қалб кўзини очиб, унинг оламига киришга имкон беради. Бундай қалб ичкий Каъбадир. Шунинг учун сўфийлар қалб зиёратини ҳаж билан тенглаштирадилар. (28-б)
Банданинг ҳаёти давомида қилган ишлари учун жавоб берадиган мукофат ёки жазо оладиган ҳам удир. Унинг моддий қалб билан алоқаси мустаҳкам бўлиб, у орқали бутун аъзоларни бошқариб туради.
Ғаззолий ҳам инсонда икки руд бор, деб кўрсатади. Бири ҳайвоний руҳ деб аталади ва манбаи юрак бўлиб, кўкракнинг чап томонида жойлашган. Инсон ва ҳайвоннинг тириклиги шундандир. Ҳайвоний руҳ томирлар ҳаракати воситасида барча аъзоларга етиб, уни ҳаракатга келтиради.
Иккинчи руҳ, олами олий, фаришталар жавхаридан бўлиб, унинг изни билан осмон фаришталари нурларидан қабул қилади. Инсоний руҳ моддий эмас ва ҳажм, шакл, рангдан ҳоли Ҳақ таолонинг маърифати руҳи инсонийда қарор топади. Аллоҳ таоло ягона, ҳажм, шакл ва рангга муҳтожлиги йўқ. Ягонанинг маърифати ҳам ягона бўлиб, унинг моҳиятини ўзидан бошқа мукаммал билмас.
Бу икки руҳ бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлса ҳам инсоний руҳ ҳайвоний руҳга тобеъ эмас. Аксинча, ҳайвоний руҳ инсоний руҳ улови вазифасини бажаради. Унинг ёрдамида илоҳий маърифатўзлаштирилади. Агар ҳайвоний руҳ мижозида бузилиш бўлса, у ўлади. Инсоний руҳ эса ўлмайди. Лекин уловсиз,қуролсиз қолади. Ҳақ таоло маърифатини ҳосил қилган инсоний руҳ учун уловнинг ҳалок бўлиши яхшиликдирки, у вужудқафасидан холос бўлади. Шу маънода Пайғамбаримиз (с.а.в) “Ўлим мўъминга туҳфа ва хадядур”1 деганлар.
Тасаввуф уламолари инсондаги ҳайвоний ва инсоний руҳларнинг моҳияти ва вазифаларини, ўзаро таъсирини таҳлил этганлар. Ҳайвоний руҳ вужуд эҳтиёжларига хизмат қилади. Бунинг учун у еб-ичиш ва бошқа амалларга муҳтож. Унинг ҳолати ва саломатлигини тиб илми билан билиш мумкин. Инсоний руҳнинг озуқаси илоҳий маърифат. Бу нарса ибодат ва илм риёзати билан қўлга киритилади ва уни шариат билан билса бўлади.
Ҳар бир шахс инсоний руҳ ҳақиқатини билиш зарур. Акс ҳолдаҲақ таолони танимай билмай қолиши мумкин. Шунинг учун ўзликни таниш охиратни таниш босқичидир дейилади. “Лекин баён қилмадим, - деб ёзади Ғаззолий, - чароки, ани баён қилмоққа рухсат йўқтурки, ҳеч кишининг фаҳмига сиғмас” 2.
Аллоҳ даргоҳидан бўлган руҳни англаши Ҳақ таолони таниш ва охиратни билиш ҳам шу сирлар қаторига кирадики, солиҳ бандалар саъй-ҳаракат ва риёзатлар, Аллоҳ берган ақл неъмати билан Ҳақ таоло билдирган даражада бу сирлардан воқиф бўлиши мумкин. Лекин халойиқнингаксарият қисми бу сирларни англашга қийналишади. Пайғамбаримиз (сав) халқ ақлига сиғман сўзни эшитса инкор қилиши мумкин. Шунинг учун уларга ақли ва фаҳмларига сиғадурган сўзлар айтишни буюрганлар.
Анбиёлардан баъзиларига ваҳий келибдурким, сифатларимдан халойиқнинг фаҳмига сиғмайдурғонини баён қилмаганлар, фаҳм қилғундекларини баён қилинглар. Ва агар фаҳм қилмай инкор қилсалар ўзларига зиён қилғусидир.1
Имом Ғаззолий инсоний руҳ ҳақиқати фикр билдириб, баъзи уламоларнинг инсон ўлиши билан руҳ ҳам йўқ бўлади. Ундан кейин вужудга келтирилади, деган фикрларига раддия беради. Баданнинг ўлиши руҳ ҳақиқатини нобуд қилмайди. Буни оятлар ва ҳадислар мазмунидан билса бўладики, инсон ўлгандан кейин ҳам инсоний руҳ яшайверади. Шунга кўра икки хил инсоний руҳни баён қилади. Бу саид (бахтли)лар ва шакий (бахтсиз)ларнинг руҳлари. Саидлар руҳи ҳақида Қуръонда “Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни асло ўлик гумон қилмагил, балки улар Ҳақ таоло ўз фасли каримидан ато қилган неъматларидан баҳраманд ва лутфу марҳамати билан берган фазилатларидан шод хурсанддирлар” (3, 169-170).
Аммо кофир ва бахтсизлар руҳи ҳақида ҳадис борки, Бадр жангида ўлдирилган мушриклар жасади бир қудуққа ташланадилар. Пайғамбаримиз (сав)қудуқ тепасига келиб, уларнинг ҳар бирини отини айтиб, “Эй фалоний !... Худои азза ва жалла ваъдаларини таҳқиқига еткурди ва сизларга ўлгандан кейин азоб ва уқубат қилмоқға берган ваъдаларини Ҳақ ва рост кўрдунгларму? Дедилар.
Саҳоблар: “Ё расулуллоҳ! Бу муродлар ўлукдурлар. Ўликлар сўзни эшитурми? Дейишди. Пайғамбар (сав) айтиларки, “Қасамқилурман Худонинг исми биларким, Муҳаммаднинг жони анинг қудрат қўлидадур. Ўликлар сизлардан эшитгучироқдир. ВА лекин жавобдин ожизроқдурлар”2. Майитлар ҳақида ворид бўлган бошқа ҳадисларда ҳам руҳнинг йўқ бўлиши ҳақида ҳеч қандай ишорат йўқ. Балки сифат ва манзил ўзгариши ҳақида фикр билдирилган. Чунончи, ҳадисда келтирилишича, қабр (инсон руҳи яшайдиган), дўзах ғорларидан бири ёки биҳишт боғчаларидан биридир.3
Тасаввуф илмининг яна бир улкан намоёндаси буюк юртдошимиз Шайх Азизуддин Насафийдир (ХIII асрнинг биринчи ярми – ХIV аср бошлари). Аҳлоқий муаммолар унинг “Зубдат ул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар қаймоғи ”), “Инсони комил” (“Комил инсон”) каби асарларида кўрсатилади.
Азизуддин Насафий тасаввуф ҳақида фикр юритар экан, унинг қадимий фалсафий меросга қарашлари Ғаззолийдан кескин фарқ қилади. Тўғри иккала мутафаккир ҳам қадимги Юнон ва Шарқ моддиюнчилик фалсафасини чуқур ўрганган. Агар Ғаззолий асарларида Арасту ҳамда унинг шарқлик издошлари Форобий ва Ибн Сино қарашларини исломий нуқтаи назардан инкор қиларли даражада танқид остига олса, Азизуддин Насафий “Зубдат ул-ҳақойиқ”да уларга холислик билан баҳо беради. У инсон тараққиёти ва руҳи тўғрисида шариат аҳлининг ҳам, ҳикмат (фалсафа) аҳлининг ҳам фикрларини қайд этиб уларни учинчи, юксак даражага – тасаввуф аҳли тафаккурига олиб келувчи поғоналар тарзида талқин этади.
Насафлик бобокалонимиз ҳам Арасту изидан бориб: “Инсон махлуқот турларидан биридир, - дейди ва сўнг шундай давом этади. – Эй дарвеш, айнан ҳайвон руҳи тарбия топиб, таълим ва таҳсил кўриб, билиш, такрорлаш, тақво ва зикр туфайли даражалар бўйлаб ривожланади...” Унинг фикрига кўра, инсонда руҳ ҳам битта, жисм ҳам битта, фақат руҳнинг даражалари ҳар хил; жисм руҳга, руҳ жисмга мувофиқ, бир-биридан ажралмайди; жисм билан руҳ бирга ривожланади ва комилликка эришгунча камолат босқичларидан кўтарилиб бораверади.
Мутасаввиф-файласуф меросида комил инсон муаммоси ана шу руҳ даражалари билан боғлиқ ҳолда олиб қаралади. Шу сабабдан Нажмиддин Комилов Азизуддин Насафийни комил инсон илмининг назариётчиси дейиш мумкин, чунки унинг барча асарларида бу мавзу марказий ўринни ишғол этади деган фикрни билдиради ва алломанинг бу борадаги қарашларини биринчи бўлиб жиддий таҳлил қилади.
Азизуддин Насафий наздидаги комил инсон, энг авволо юксак аҳлоқ эгаси ; унинг ердаги вазифаси ҳалоллик ва ростгўйлик қарор топтириш, ёмон расму русумларни йўқотиб, яхши эзгуликка бошлайдиган қонун-қоидаларни жорий этиш, одамларни Худога томон даъват қилиш. Бу даражага етишиш учун эса инсон ўзини англаб етиши керак. Зеро, алломанинг фикрича, ўзини англамаган киши ҳеч нарсани англамай дунёдан ўтади.
Хўш, инсон ўзини тўла англаш мумкинми? Мумкин. Бунинг учун у тўрт мақомни босиб ўтиши керак: хайрли сўз, иш, хайрли хулқ, маърифат. Мазкур мақомларга эришиш осон эмас; бутун борлиғи билан берилиб ҳаракат қиладиган, ўзини унутиб, ўзлигига эришадиган инсон уларга муяссар бўлади.
Комиллика инсон қадлам-бақадам етишиб боради, лекин бу даражалар мутлақ динийликни тақозо қилмайди, балки дунёвий ҳаётда ҳам пок бўлишни талаб этади. Азизуддин Насафий буни шундай ифодалайди: “Эй дарвеш, ифротий (ҳаддан ошиқ) рўза ва намозга берилиб, кетма-кет ҳажга борма, буюрилган фарзни адо этиш билан чеклан ”, - деб ёзади.2 Хўш қолган умрни нимага бағишлаш керак, деган савол туғилади. Файласуф-шайх бунга шундай деб жавоб беради: “... шундай йўл тутгинки, қалбнинг саҳоват ва ҳикматга тўлган бўлсин, эзгулик соҳиби бўлгин... қалбнинг ҳақгўйлик (ростлик) ва эзгулик билан безансин, токи инсон деган улуғ номага муносиб бўлсанг дўзах азобларидан қутуласан... Сенинг ҳақиқатинг (моҳиятинг) тўғрилик ва хайрли ишлар ижод қилиш бўлсин”.3
Шайх Азизуддиннинг таърифига кўра, комиллик-инсон деган улуғ номга муносиблик, Аллоҳ таоло инсониятни ана шу комил инсонлар борлиги учун яратган, одамлар орасида комил инсонлар борлиги учун жами мавжудот одамзодга сажда қилади, мавжудотлар ичида комил инсондан улуғроқ донороқ ва олийроқ нарса йўқ; одамлар коинотнинг қаймоғи, хулосаси бўлсалар, комил инсон одамларнинг қаймоғи ва хулосасидир.
Тасаввуфда комилликка эришмоқнинг бир йўли, нафс даражаларини босиб ўтиш орқали “ўзликни англаш”дир. Буни нафснинг етти босқичи орқали кўриб ўтамиз:


  1. Download 0.85 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling