Тузувчилар: А. А. Усманходжаева


Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana07.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1336148
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3 18 Реабилитология, спорт тиббиёти

2.Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари 
2.1. Модулнинг мақсади - талабаларнинг реабилитология соҳасидаги, 
беморларни кайта тиклаш жараёнидаги роли ва аҳамияти ҳақидаги билим 
савиясини ошириш. Турли касалликларида шифохона, шифомаскан ва 
амбулатор шароитида беморларни тиббий реабилитациясида физотерапевтик 
усулларни, жисмоний реабилитация воситаларни ва кушимча ноаънавий 
даволовчи тадбирларни биргаликда кулланишини ўргатиш. Аҳолининг турли 
контингентлари орасида, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига 
кўникишлари учун тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини ўргатиш; 
аҳоли ўртасида соғлом турмуш
тарзини тарғибот қилиш, тиббий нуфузини 
ошириш, ўткир ва сурункали касалликларнинг келиб чиқиши ва 



тарқалишини ўрганиш муаммолари ҳақида билим, кўникма ва малакани 
шакллантиришдир.
 
2. Модулнинг вазифалари:

талабаларни тиббиёт соҳасида долзарб бўлган касалликлар ҳақида тўғри 
мулохаза юритишга ўргатиш; 

жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига рухсат этиш саволини хал 
этишда тиббий хулосаларнинг ўзига хослигини ўрганиш (спорт анамнезини 
йиғиш, антропометрия, соматоскопия, функционал диагностика, тиббий гуруҳ 
ҳақида шифокор хулосаси); 

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар машғулотларини врач 
педагогик назорат усулларини ўрганиш; 

спортчиларда спорт жароҳати ва патологик ҳолатларнинг ўзига хослигини
профилактика чора тадбирларини ўрганиш; 

жисмоний машқларнинг таъсир механизимини ва даволовчи жисмоний 
тарбиянинг ўзига хос хусусиятларини, восита ва шаклларини ўрганиш;

турли йўналиш бўйича беморларнинг реабилитациясида тиббий, жисмоний, 
руҳий ва ижтимоий аспектларининг вазифалар комплексини аниқлашни 
талабаларга ўргатиш; 

тикланишнинг ҳамма даврларида (шифохона, санатор-курорт, поликлиника) 
реабилитациянинг ҳамма аспектлари бўйича бемор ва ногиронларга 
индивидуал реабилитация дастурини тузишни талабаларга ўргатиш; 

реабилитациянинг ҳамма даврларида даволовчи физик омилларни ва 
даволовчи жисмоний тарбия воситаларининг қўлланилишини талабаларга 
ўргатиш; 

реабилитация даврларида баъзи касалликларда табиий ва қайта ишланган 
сунъий физик омилларнинг қўлланилиш усулларини билиб олиши; 

табиий ва сунъий физик омиллар ва даволовчи жисмоний тарбия воситалари 
ёрдамида сурункали касалликларнинг қайталаниши ва асоратларининг пайдо 
бўлишини олдини олиш усулларини ўрганиш; 

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғибот 
қилишни ўргатиш; 

реабилитология ва спорт тиббиёти соҳасида долзарб бўлган муоммолар 
бўйича илмий-тадқиқот фаолияти ва инновацион лойиҳаларни талаб 
даражасида олиб боришга ўргатиш. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling