Тузувчилар: Хашимова М. К. Тта, “Педагогика ва психология” кафедраси доценти, п ф. н Комилова М. О
Модулни ўқитиш давомида эгалланадиган амалий кўникмалар ва
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
3.32. Таълим технологиялари
3.2.4. Модулни ўқитиш давомида эгалланадиган амалий кўникмалар ва компетенциялар: Модул давомида талабалар таълим технологиялари фанининг асослари билан танишади, таълим технологияларига оид билимларни эгаллаш ва улардан амалда фойдаланиш кўникмаларини эгаллайдилар. 8 Модул давомида эгалланадиган амалий кўникмалар рўйҳати: 1.Таълим технологияларининг концептуал асосларини ўрганган ҳолда улардан амалда фойдаланиш; 2.Интерактив усуллар, график органайзерлар, муаммоли вазиятлар, ўйинли технологиялардан фойдаланиш; 3. Ўқув жараёнининг самарадорлигини оширадиган усуллар, шакллар ва воситаларни қўллаш; 4. Ўқув мақсадларини тўғри аниқлаш ва ишлаб чиқиш; 5. Шахснинг билиш жараёнларини ривожлантиришда мақсадга мувофиқ турли хил интерактив усулларни қўллаш; 6. Ўқув жараёндаги вазиятли масалаларда мустақил фикрлаш ва ижодий ёндошувни намоён қилиш; 7. Дарснинг технологик харитаси ва ўқув машғулотининг лойиҳасини туза олиш; 8. Муаммоли вазиятларни яратиш ; 9. Муаммоли оргнайзерлардан клиник фанларни ўқитишда фойдаланиш; 10. Клиник фанларни ўқитиш жараёнида модульлардан фойдаланиш. 11. Кредит тизимини тадбиқ этиш; 12. Тиббий таълимда ноанъанавий ўқитиш усулларининг имкониятларини аниқлаш ва самарали фойдаланиш ҳаётда амалда қўллай олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Модул давомида эгалланадиган компетенциялар (номи, коди) рўйҳати: - ижтимоий муаммоларни ва жараёнларни таҳлил қилиш қобилияти ва тайёргарлиги; - касбий фаолиятни такомиллаштириш мақсадида назарий ва амалий маҳоратни қўллаган ҳолда қарорларни излашга асосланган ҳолда педагогик масалаларни тизимли таҳлил қилиш, комил инсон сифатида шаклланишига тегишли бўлган сифатларни ривожлантириш қобилияти ва тайёргарлик; - УК 1 1 . Абстракт фикр юритиш, ходисаларни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятига эга бўлиш; УК 2. Дунёқарашни шакллантириш учун фалсафий билимларнинг асосларидан фойдаланиш қобилияти; УК 3. Ностандарт вазиятларда ҳаракат қилиш қобилияти, қабул қилинган қарорлар учун ижтимоий ва аҳлоқий жавобгарликни олишга тайёрлик; УК 4. Ўз-ўзини ривожлантиришга, англашга, ўқишга, ижодий салоҳиятдан фойдаланишга тайёрлик; 1 УК- умумий компетенция 9 УК 5. Мустақил таълим олишга ва маълумотларни қиёсий таҳлил қилган ҳолад хулосаларни ишлаб чиқишга тайёгарлик; УК 6. Ўз мақсадига эришиш учун харакатлар режасини тузиш; УКК 1 2 . Касбий фаолиятнинг стандарт вазифаларини ахборот, библиографик манбалар, педагогик терминологияси, таълим технологияларининг асосий талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тайёрлик; УКК 2. Профессионал фаолиятдаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўз фикрини тўғри баён этиш, мулоқот қилишга тайёрлик; УКК 3. Муаммоли вазиятларда таълим технологияларига оид билимлардан фойдалана олиш; УКК 4. Бугунги кунда таълим-тарбия жараёнида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш; УКК 5. Таълим жараёнини таълим технологияларига оид билимларга асослланган ҳолда самарадорлигини ошириш масалаларни таҳлил қилиш; УКК 6. Клиник фанларни технологик асосда ташкил этиш. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling