Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Ҳайвонот олами. 
Ўйин иштирокчилари доира бўлиб туришади ва ўзларига 
бирорта ҳайвоннинг номини танлашади. 20 кишидан иборат гуруҳ 
учун 6 та ҳайвоннинг номи етарли. Бир хилдаги ҳайвонларнинг 
номи қоғозга сонлар билан ёзилиб, уларга шулардан бирини олиш 
таклиф этилади. Иштирокчилар маълум бир ҳайвонларни танлаб 
бўлганларидан сўнг кўзларини юмиб, атрофда айланиб юрадилар ва 
ўзлари мансуб бўлган турдаги шерикларини излайдилар. Бунда 
ҳамма ўзига хос овоз билан бир-бирини чорлаши керак (масалан, 
«ба-а-ба-а», «мёв-мёв», «вов-вов» ва ҳ.к.). Иккита бир хил «ҳайвон» 
бир-бирини топиб олса, улар қўлларини маҳкам ушлаганча кейинги 
шеригини излашга тушадилар ва барча шеригини топиб, токи 
алоҳида гуруҳлар тузилмагунча давом этаверади. 
Бу кириш ўйини ҳисобланиб, у асосан иштирокчиларда бир-
бирларига нисбатан ишонч ҳиссини ҳосил қилади. 


175
 
IV-БОБ. НАЗОРАТ ТОПШИРИҚЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ 
МЕТОДЛАРИ
 
“АССЕСМЕНТ” МЕТОДИ
“Ассесмент” инглизча “assessment” сўзидан олинган бўлиб, 
“баҳо”, “баҳолаш” маъноларини билдиради. Ассесмент методи 
талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар 
томонлама, 
холис 
баҳолаш 
имкониятини 
таъминловчи 
топшириқлар тўплами бўлиб, у биографик анкета, таълим 
соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириғи, баҳс-
мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, 
эксперт кузатиши, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари 
кабилардан ташкил топади. Бу метод асосан қуйидаги уч мақсадга 
хизмат қилади: 
1) талабаларнинг 
билим, кўникма ва малакаларини ҳар 
томонлама, холис баҳолаш; 
2) талабаларнинг 
билим, 
кўникма 
ва 
малакаларини 
ривожлантириш имкониятларини аниқлаш; 
3) талабаларнинг 
билим, 
кўникма 
ва 
малакаларини 
ривожлантиришга хизмат қиладиган истиқбол режа (мақсадли 
дастур)ни шакллантириш.
Мазкур технологиянинг яратилиш тарихи ўтган асрнинг 30-40-
йилларига бориб тақалади. Дастлаб технология мавжуд ҳарбий 
вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини 
самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни 
ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан 
билимдон, 
тадбиркор, 
маҳоратли 
ҳарбийлар, 
шунингдек, 
офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган.
Кейинчалик бу метод тадбиркорлик соҳасига ҳам самарали 
татбиқ этилди. Методни биринчи марта 1954-йилда “АТ&Т” 
компанияси томонидан тадқиқот дастурларини амалга ошириш 
доирасида қўлланилган.
Тўрт йилдан сўнг малакали менежерларни танлаш мақсадида 
қўлланила бошланган ушбу метод негизида тадбиркорлар ва 
психологлар билан ҳамкорликда мазкур технология ёрдамида 
ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари 
ҳамда ташкилотлар учун малакали мутахассисларни танлаш 


176
хизмати – “Ассесмент-марказ” (“The Assessment Centre”) 
фаолиятини йўлга қўйилди.
1960 йилда “IBM”, “Standart oyl of Ogayo”, “Sirs Robaks”каби 
йирик америка компаниялари ўз фаолиятларига бу технологияни 
самарали татбиқ этдилар. Агар 1980 йилда 2000 та фирма 
“Ассесмент-марказ” асосида малакали мутахассисларни танлашни 
маъқул кўрган бўлса, ҳозир бу технологиядан ўн минглаб корхона, 
ташкилот, фирма ва компанияларда самарали қўлланилмоқда.
Айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва савдо компаниялари малакали 
менежерларни 
танлаш 
мақсадида 
мазкур 
технологиядан 
муваффақиятли фойдаланмоқдалар. Сўнгги йилларда мазкур 
технология таълим тизимига ҳам самарали жорий этилди. Унинг 
ёрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси 
ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling