Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


“6х6х6” методи ёрдамида машғулотлар қуйидаги тартибда


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

“6х6х6” методи ёрдамида машғулотлар қуйидаги тартибда 
ташкил этилади:
1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин 6 та стол 
атрофига 6 тадан стул қўйиб чиқади.
2. Ўқувчи-талабалар ўқитувчи томонидан 6 та гуруҳга 
бўлинади. Ўқувчи-талабаларни гуруҳларга бўлишда ўқитувчи 
қуйидагича йўл тутиши мумкин: 6 та столнинг ҳар бирига муайян 
объект (масалан, кема, тўлқин, балиқ, дельфин, кит, акула) сурати 
чизилган лавҳани қўйиб чиқади. Машғулот иштирокчиларига кема, 
тўлқин, балиқ, дельфин, кит ҳамда акула сурати тасвирланган 
(жами 36 та) варақчалардан бирини олиш таклиф этилади. Ҳар бир 
ўқувчи-талаба ўзи танлаган варақчада тасвирланган сурат билан 
номланувчи стол атрофига қўйилган стулдан жой эгаллайди.
3. Ўқувчи-талабалар жойлашиб олганларидан сўнг ўқитувчи 
машғулот мавзусини эълон қилади ҳамда гуруҳларга муайян 
топшириқларни беради. Маълум вақт белгиланиб, мунозара жараёни 
ташкил этилади. 
4. Ўқитувчи гуруҳларнинг фаолиятини кузатиб боради, керакли 


73
“Қарорлар шажараси” методи – муайян фан асослари 
борасидаги бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, 
маълум масалаларда ҳар томонлама, пухта таҳлил этиш 
асосида улар юзасидан муайян хулосаларга келиш, бир 
муаммо хусусида билдирилаётган бир нечта хулосалар 
орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга 
йўналтирилган 
техник 
ёндашувлар 
имкониятини 
яратувчи методдир. 
ўринларда гуруҳ аъзоларига маслаҳатлар беради, йўл-йўриқлар 
кўрсатади ҳамда гуруҳлар томонидан берилган топшириқларнинг 
тўғри ҳал этилганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, гуруҳлардан 
мунозараларни якунлашларини сўрайди. 
5. Мунозара учун белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ўқитувчи 
гуруҳларни қайтадан шакллантиради. Янгидан шаклланган ҳар бир 
гуруҳда аввалги 6 та гуруҳнинг ҳар биридан бир нафар вакил бўлишига 
алоҳида эътибор қаратилади. ўқувчи-талабалар ўз ўринларини 
алмаштириб олганларидан сўнг, белгиланган вақт ичида гуруҳ аъзолари 
аввалги гуруҳларга топширилган вазифа ва унинг ечими хусусида 
гуруҳдошларига сўзлаб берадилар. Шу тартибда янгидан шаклланган 
гуруҳ аввалги гуруҳлар томонидан қабул қилинган хулосалар 
(топшириқ ечимлари)ни муҳокама қиладилар ва якуний хулосага 
келадилар. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling