Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кейс-стадининг моҳиятли белгиларини қуйидагича ифодаланади
Кейс-стади методининг умумий тавсифномаси бу методнинг моҳияти, белгилари ва дидактик ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олади. Уларни қисқача кўриб чиқамиз. Кейс-стадининг моҳияти шундан иборатки, кўриб чиқилаётган муаммоли вазият бўйича маслаҳатчилар ролини бажариши керак бўлган тингловчиларга қуйидагилар таклиф қилинади: кейсда баён қилинганида айни бир пайтда ташкилий ҳаётдаги типик амалий муаммони акс эттирадиган ва амалиётда ушбу муаммонинг ҳал этилишида ўзлаштирилиши ва қўлланилиши лозим бўладиган муайян билимлар мажмуини долзарблаштирадиган вазиятни идрок этиш ва таҳлилдан ўтказиш; муаммоли вазиятни мақсадга мувофиқ тарзда ҳал этадиган усуллар ва воситаларни излаш; таклиф этилган муқобил жиҳат(альтернатив)ларни баҳолаш ва улар орасидан қўйилган муаммога нисбатан энг қулай вариантини танлаш; танланган муқобил усул (альтернатив)ни амалга ошириш бўйича аниқ ечимни бутун тафсилотлари билан ишлаб чиқиш. Кейс-стадининг моҳиятли белгиларини қуйидагича ифодаланади: 1. Асосий параметрлари бўйича муайян дискрет вақтда ишларнинг реал аҳволини яна қайта тиклайдиган вазият шаклидаги ҳолатда тақдим этилган институционал тизим моделининг мавжудлиги. 2. Берилган вазиятнинг муаммолилиги. 3. Вазиятнинг тўлиқ чизмаий эмаслиги ва бунинг оқибати сифатида, унда мустақил, қолипн бўлмаган ечимларни талаб қиладиган мавҳумликнинг мавжудлиги. 4. Ечимларнинг кўплаб муқобил жиҳат (альтернатив)ларга эгалиги ҳар бир қатнашчи ўзининг билими, тажрибаси ва сезги(интуиция)сидан келиб чиқиб ўз вариантини таклиф қилади. 19 5. Муаммоли вазият оптимал ечимининг якка тартибда, сўнгра жамоа бўлиб ишлаб чиқилиши ва оммавий тақдим этилиши (шунингдек, кейс билан мутлақо якка тартибда ишлашга ва натижаларни якка тартибда тақдим этишга ҳам йўл қўйилади). 6. Муаммоли вазият таҳлили ва унинг ечимини ишлаб чиқишдаги ягона мақсад. 7. Фаолият натижаларини гуруҳ бўлиб баҳолаш тизими. 8. Таълим олувчиларда бошқариладиган ҳиссий (эмоционал) кескинликнинг мавжуд бўлиши. 9. Ўқитувчи ва тингловчи таълим жараёнида айни бир пайтда ҳам масъул, ҳам эркин бўлади: Ўқитувчи кейснинг тайёрланиши ва унинг ўқув-услубий таъминоти, шунингдек, ундан самарали фойдаланиш учун масъулдир. Тингловчи машғулотга тайёрланиш ва кейс бўйича ўқув топшириқларини самарали бажариш учун масъул, айни пайтда у муаммоли вазиятни таҳлил этиш натижасида ечимлар ва хулосаларни ишлаб чиқиш борасида эркин иш тутади. Тингловчи ўқув шароитида муаммоли вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилишда хатога йўл қўйиши мумкин, лекин у реал ҳаётда қабул қилинадиган нотўғри ечим учун масъулият ҳиссини сезиши керак. 10. Таълим натижаларини режалаштириш ва уларга эришишда таълимдаги ошкоралик билан қатъиятлиликнинг қўшиб олиб борилиши. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling