Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Кейс-стади таълим методи сифатида қуйидаги дидактик
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
Кейс-стади таълим методи сифатида қуйидаги дидактик
ўзига хос хусусиятларга эга: Кейсда тақдим этилган аниқ вазият таълимнинг воқелик билан ўзаро алоқасини таъминлайди, чунки у келгусидаги касбий фаолият учун типик муаммоларни акс эттиради. Бунда ўрганиш жараёни ўз моҳиятига кўра, реал ҳаётдаги ечим қабул қилиш механизмини ифодалайди. Кейс ундан фойдаланувчига муаммоларни таҳлил этиш, бир хиллаштириш ва ҳал қилиш йўлларини излашда эркинлик беради. Кейсни кўриб чиқишда тингловчилар таълим жараёнининг ташкилотчиларига айланадилар ва бир-бирлари билан ўзаро баҳамжиҳат ҳаракат қилиш орқали реал коммуникацион ҳолатларни ифодалашади (масалан, банк-корхона). 20 Таълим олувчилар аниқ вазиятни кўриб чиқиш жараёнида муайян умумлашган, концептуал тусга эга билимни шакллантиришга муваффақ бўладилар ва айни бир пайтда оддий умумлаштириш малакаларини орттирадилар. Амалий вазиятларга асосланган машғулотлар назарий тайёргарлик даврида олинган билимлар, шунингдек тингловчиларнинг ўз малака ва маҳоратларидан фойдаланиш ва амалда қўлланишга йўналтирилади. Кейс билан ишлаш натижаларининг оммавий тақдим этилиши тақдимотлар ўтказиш ва матбуот анжуманларида қатнашиш: ахборотни лўнда, мантиқан ва кўргазмали тарзда тақдим этиш, саволни ифодалай билиш ва жавобни далиллаш малакаларини ҳосил қилишга кўмаклашади. Кейс-стади таълимнинг бошқа методларидан фарқли равишда нафақат таълим бериш ва тренинг, шу билан бирга диагностик назоратчилик функцияларини ҳам бажаради. Тингловчи имтиҳон олдидан кейсни олиши: уни ҳал қилиши ва амалий вазият таҳлилини ҳамда уни ҳал қилишга доир таклифларини ёзма иш шаклида тақдим этиши мумкин. Кейс тингловчиларга бевосита имтиҳон пайтида таклиф қилиниши ҳам мумкин. Лекин бундай ҳолда у анча қисқа бўлиши, мақсадлари эса уларни тингловчи белгиланган вақт давомида ҳал қилишга улгурадиган ҳолатда бўлиши керак. Тингловчиларнинг ўқув фани бўйича аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил иши кейслар туркумининг ечимини ўз ичига олиши мумкин. Натижаларнинг графикка биноан ёзма тақдим этилиши (муддатлар ўқув режаси ва таълим дастурига мувофиқ белгиланади) ўқув ахборотларининг ўзлаштирилиши, ушбу курс бўйича давлат таълим стандартлари (ДТС)га кўра назарда тутилган малака ва кўникмаларни тезкор назорат қилиш ва баҳолашга имкон беради. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling