Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Муаммонинг ифодаланиши. Муаммо қандайдир ҳаракатлар 
қилиш учун етилган зарурат билан уни амалга ошириш учун шарт-
шароитлар етишмаслиги ўртасидаги зиддиятнинг амал қилиши ва 
ифодаланиши шаклидан иборатлиги сабабли 
муаммонинг 
ифодаланиши ана шу зиддиятни белгилаш, сўнгра унинг асосий 
таркибий қисмлари – муаммо тузилмасини (кичик муаммоларни) 
белгилашни назарда тутади. 
Кейс дастурий картасининг қурилиши. Кейс дастурий 
картасининг қурилиши кейсни ишлаб чиқишнинг энг муҳим 
босқичларидан бири. Кейснинг дастурий картаси кейс учун ахборот 
йиғиш ва вазиятни баён қилиш учун асос бўладиган асосий 
масалалар (тезислар)нинг тузилмаланган рўйхатидан иборат 
бўлади. 
Қуйида келтирилган мисолдаги кейснинг дастурий картаси 
саволлар шаклида ишлаб чиқилган. Бу тингловчи – кейсологнинг 
ахборот йиғиши, шу жумладан, интервью шаклида йиғиши ва уни 
баён қилиши вазифасини енгиллаштиради. 
Институционал тизимнинг изланиши, танланиши. Кейсни 
ишлаб чиқишнинг ушбу босқичига киришишдан олдин кейсолог 
қуйидаги қарорларни қабул қилади: 

Кейснинг қандай (ҳаётийлик, кабинетли ёки илмий-
тадқиқотчилик) тусида бўлишини белгилаш. 

Кейс объекти кимлар, нималар (муайян шахс (шахслар) ёки 
корхона ёхуд кўп объектли) бўлишини белгилаш. 
Фақат шундан кейин кейсни ишлаб чиқувчи тегишли 
институционал тизимни танлайди (кабинетли кейс учун) ёки топади 
(ҳаётий ёки илмий-тадқиқотчилик кейси учун). 
Институционал тизим - кейсологнинг кейс дастурий 
картасини амалга оширишига бевосита дахлдор бўлган объектдир. 
Улар қуйидагилар бўлиши мумкин: 


31

фирма; 

ташкилот; 

корхона ва ҳоказо. 
Ахборот йиғиш усуллари ва воситаларининг танланиши. 
Кейс учун ахборот йиғиш усуллари сифатида қуйидагилар 
танланиши мумкин: 
интервью, суҳбат, ўрганиш (архив ҳужжатлари, ҳисоботларни), 
кузатув ва ҳоказо. 
Қуйидагилар ахборот йиғиш воситаси бўлиб хизмат қилиши 
мумкин: сўровнома варағи, интервью олиш варағи, анкета, ҳар хил 
жадваллар, меъёрий ҳужжатлар, илмий мақола, монография, ОАВ 
материаллари ва бошқа манбалар билан ишлаш усуллари. 
Ахборот йиғиш. Кейсга асос бўладиган ахборотларни излаш 
ва йиғиш уни ёзишдаги муҳим муаммодир. Қуйидагилар ахборот 
манбалари бўлиши мумкин

статистик материаллар, ҳисоботлар; 

вазият объекти фаолияти ҳақидаги маълумотномалар, 
ахборотлар, проспектлар ва бошқа маълумотлар; 

Интернет; 

оммавий ахборот воситалари; 

корхонанинг рақобатчилари, уларнинг таъминотчилари ва 
истеъмолчилари, тармоқдаги экспертлар ёки турли инвестицион 
фондлар таҳлилчилари билан мулоқот; 

тингловчиларнинг ўқув ва диплом лойиҳалари, магистрлик 
диссертациялари; 

илмий мақолалар, монографиялар ва бошқалар. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling