Материални баён қилиш усулига кўра кейслар турлари.
Материалларни етказишнинг жанрга хос хусусиятларига қараб кейс
қуйидаги турлардан бири шаклида тақдим этилиши мумкин:
ҳикоя;
ессе;
таҳлилий ёзишма;
журналист терғови;
ҳисобот;
очерк;
фактлар мажмуи;
статистик материаллар мажмуи;
ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш намуналари мажмуи.
Катталигига қараб кейслар турлари. Кейслар катталигига
қараб уч турли бўлади:
қисқа (лўнда) кейс;
ўртача миқдордаги кейс;
катта (узун) кейс.
Кейснинг катталиги унинг ҳажмига боғлиқ бўлади ва уни
таҳлил этиш учун зарур ўқув вақтини белгилайди.
Қисқа кейс - шунингдек «европача», қисқа кейс деб ҳам
аталади. Унинг ҳажми бир неча жумладан бир-икки саҳифагача
бўлади. Унинг ечими икки соатлик амалий машғулотнинг бир
қисмини банд қилишга мўлжалланган.
Ўртача миқдордаги кейс – унинг кўриб чиқилиши одатда
икки соатлик машғулотни банд қилади.
Катта кейс («америкача», узун) – ўнлаб саҳифаларни ўз
ичига олади, бир неча амалий машғулотлар давомида ва ҳатто
бутун ўқув курси мобайнида қўлланилиши мумкин.
Таркибий тузилиши бўйича кейслар турлари. Тузилмавий
хусусиятларига қараб кейсларнинг икки тури фарқланади:
тузилмага келтирилган;
тузилмага келтирилмаган.
Тузилмали кейс ўзининг тузилмали шакли жиҳатидан
вазиятнинг идрок этилиши ва фикрланишини енгиллаштирадиган
ахборотни ўз ичига олади.
Тузилмага эга бўлмаган кейс, одатда, муаммони батафсил
(баъзан, ҳатто ҳаддан ортиқ тафсилотлари билан) ёритадиган катта
ҳажмдаги тузилмаланмаган ахборотни ўз ичига олади.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |