Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Кейсларнинг сюжетлилиги бўйича турлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
Кейсларнинг сюжетлилиги бўйича турлари. Сюжет 
мавжудлигига қараб кейслар:
-сюжетли;


26
-сюжетсиз бўлади
Сюжетли кейс, одатда, бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги 
ҳикояни, шахслар ва корхоналар ҳаракатларини ўз ичига олади. 
Сюжетсиз кейс, одатда, яққол ифодаланган сюжетга эга 
бўлмайди, чунки сюжетнинг аниқ ифодаси кўп жиҳатдан ечимни 
очиб беради. Сиртдан қараганда вазият ташхисига, сюжетни яна 
қайта тиклашга ёрдам бериши керак бўлган статистик материаллар, 
ҳисоб-китоблар, ишланмалар мажмуидан иборат бўлади. 
Кейсда баён қилинган вазият сюжетининг вақтдаги 
изчиллиги бўйича кейснинг турлари. Кейсда баён қилинадиган 
вазият сюжетининг вақтдаги изчиллиги ҳам кейснинг таснифий 
ўзига хос хусусиятларига ўз таъсирини ўтказади. Ушбу белгига 
кўра кейсларнинг уч турини фарқлашади: 

Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс; 

Вақт орқага қайтариладиган кейс-хотира; 

Башорат кейс. 
Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс баён қилинадиган 
ҳодисаларнинг вақтдаги табиий изчиллиги билан тавсифланади, 
сабаб-оқибатли алоқаларни яхши аниқлашга имкон беради. 
Вақт орқага қайтариладиган кейс-хотирада вақт орқага 
қайтарилади: унда ҳаракат қилувчи шахслар нималарнидир 
эслашади, хотиранинг ўзи узуқ-юлуқ, кўпинча бир тизимсиз ва 
фрагментар бўладики, бу вақт занжирини қайта тиклашни 
қийинлаштиради. Ўз моҳиятига кўра, кейс таҳлили вазият 
реконструкцияси, унинг бирор-бир билиш парадигмаси жиҳатидан 
идрок қилинишидан иборат бўлади. 
Башорат кейс яқин ўтмишдаги ва ҳозирги воқеаларнинг анча 
батафсил баёнини беради, ундаги объектнинг келгусидаги 
ҳолатининг энг яхши вариантини ишлаб чиқиш вазифасини қўяди. 
Вазият объектига қараб кейслар турлари. Вазият объектига 
қараб кейслар шартли равишда уч гуруҳга бўлинади: 

Шахсларга оид кейс, унда аниқ субъектлар: менежерлар, 
сиёсатчилар, раҳбарлар амал қиладилар. 

Ташкилий-институционал 
кейс 

унинг 
объекти 
институционал тизимлар: ташкилотлар, фирмалар, компаниялар
корхоналар ва улар бўлинмалари бўлиши билан фарқланади. 

Кўп объектли кейс одатда бир нечта ҳаракат қилувчи 
объектларни ўз ичига олади. 


27

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling