Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Ўқитишнинг 4 поғонали методини қўллашдаги ҳаракатлар
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
36 Ўқитишнинг 4 поғонали методини қўллашдаги ҳаракатлар. 4 поғонали методни қўллашда шу поғоналар бўйича амалиёт ўқитувчиси талабалар билан гуруҳли ҳамда якка тартибда иш олиб боради. Бунда ўқитувчи 1 ва 2-поғоналарда гуруҳ билан, 3 ва 4- поғоналарда эса, ҳар бир талаба билан якка тартибда ишлаши асосий аҳамиятга эга бўлади. Бу ҳаракатларнинг мазмуни қуйидагича бўлади: 1-поғона. Амалиёт ўқитувчиси нима қилиш кераклигини тушунтиради. У талабаларга маълум бир иш босқичи ёки бир кўникмани қўллаш учун керакли барча маълумотларни беради. Талабалар ўқитувчининг оғзаки тушунтиришларини тинглаб, тушуниб борадилар. 2-поғона. Амалиёт ўқитувчиси тушунтирилган иш босқичи қандай бажарилиши кераклигини ўзи бажариб кўрсатади, талабалар эса, диққат билан кузатиб, эслаб қоладилар. Одатда, ўқитувчи нима қилаётгани ҳақида талабаларга изоҳлар бериб, такрорлаб намойиш этиб боради. 3-поғона. Амалиёт ўқитувчиси кўрсатиб берган иш босқичини бажариш ҳаракатларини талабалар кўрсатилган тарзда қайтарадилар. Ўқитувчи улар бажараётган ҳаракатлар юзасидан ўз фикрини билдириб, хатоларни тўғрилаб туради. 4-поғона. Ҳар бир талаба тегишли иш босқичи бўйича ҳаракатларни ўқитувчи кўрсатиб бергандек қайтариб бажариб кўради ва ўқитувчининг бу иш босқичини тўғри бажариш бўйича изоҳларини тушунганидан кейин, бу иш босқичини кутилган натижага эришмагунича такрорлаб машқ қилишда давом этади. Шундан кейин амалиёт ўқитувчиси ишнинг кейинги босқичига доир ҳаракатни ўргатишга ўтади. Бу босқич ҳам 4 поғонадан иборат бўлиб, қуйидаги мазмунда бўлиши мумкин: - машғулотда ҳар бир ҳаракатни ўргатишнинг бошланишида амалиёт ўқитувчиси томонидан назарий ва амалий маълумотлар берилади, сўнг эса, талабаларнинг шу ҳаракатларни амалий бажариш машқлари билан алмашинади; - талабаларнинг ҳаракатлари амалиёт ўқитувчиси кўрсатиб берган ҳаракатлар доираси билан чекланади; - талабалар якка тартибда ўрганиш (ўзлаштириш, машқ қилиш)га йўналтириладилар, лекин уларнинг мустақил фикрлашга 37 ҳақлари йўқ, чунки ўрганилаётган касбий ҳаракатни бошқача бажариш албатта нохуш ҳолатларга олиб келади; - ишни ташкил қилиш (иш тартиби) одатда, ҳеч қандай янгича ёндашувларга йўл қўймайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling