46
Баҳснинг самарали бўлиши энг аввало баҳслашувчиларнинг
бир-бирларига нисбатан қандай ҳолатда жойлашувларига боғлиқ.
Тингловчи ва музокарада қатнашувчиларнинг ўзаро жойлашувлари
ва уларнинг психологик мавқеларининг моҳияти муҳим аҳамиятга
эга эканлиги боис биз ушбу масала бўйича қуйидаги вариантларни
келтирамиз:
Синф шароити. Бу - анъанавий дарс ўтказиш шакли бўлиб,
тингловчилар бир-бирларининг юзларини кўриш
имкониятлари
чекланган ҳолатда ўтирадилар.
Уларнинг доска олдидаги
ўқитувчига ва у баён этаётган мазмунга нисбатан муносабатлари ва
масъулиятлари турлича. Бу шароитда баҳс ўтказиш мумкин эмас.
Чунки синфда охирги қаторда ўтирган бола билан биринчи қаторда
ўтирганнинг
дарсга
муносабати
кескин
фарқ
қилади.
Тингловчининг психологик мавқеи -
«Мен» - ўйиндан
ташқарида» деб баҳоланади.
«Мен» - ўйинда» деб аталувчи ҳолат:
тингловчилар доира
шаклидаги стол атрофида жойлашадилар ва ўртага
ташланган
мавзу
юзасидан эркин фикр алмашиш, ҳаттоки,
айрим ижтимоий
ролларга ҳам кириш имкониятига эга бўладилар, ҳатто
бошловчи
ҳам «қаторда» ўтиради. «Ишчанлик ўйинлари» ва бошқа
ролли
ўйинлар ана шундай шароитда ўтказилиши мумкин.
«Мен» - мунозарада» деб аталувчи ҳолат айни баҳс -
мунозаралар ўтказиш учун қулай, чунки унда шахс ўз
фикрини
дадил айтиш учун имкониятни ҳис қилади. Одатда, бундай баҳслар
тўртбурчак стол атрофида уюштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: