Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
СУГГЕСТОПЕДИЯ МЕТОДИ 
 
Суггестопедия методининг асосчиси болгариялик врач 
Лозанов. Бу таълим жараёни бир одам (ўқитувчи)нинг бошқаси 
(таълим олувчи)га психик таъсир кўрсатишидан иборат. Бу усул чет 
тилларини жадал ўргатишда қўлланилади. Лекин бошқа фанларда 
ҳам қўллашга ҳаракат қилинмоқда. 
Лейпциг университети мнемология лабораториясида чет 
тиллари сифатида инглиз, рус тилларида 30 кунда 3200 лексик 
бирлик, кунига 120—140 лексик бирлик ўргатилади. Бу бошқа 
жадал ўқитишларга нисбатан 3 марта ортиқ. 


43
Бу машғулотларга 50 ёшгача бўлганлар, баъзан ундан ҳам катта 
ёшдагилар илгари чет тилини ўқиган бўлса, қабул қилинади. 
Методикаси: таълим олувчилар фикрни жамлаш учун аутоген 
машқлар бажарадилар, яъни паст овоздаги сокин мусиқа ёрдамида 
хотиржам ҳолатга келтирилади. 
Формуласи: „Мен батамом хотиржамман". Классик мусиқа 
билан бир вақтда ўқитувчи турли интонацияларда таъсирчан, 
баланд, баъзан эса жуда паст овозда, лекин аниқ, тушунарли қилиб 
чет тилидаги матнни ўқиб, маъносини она тилида тушунтиради. 
Бунда инсон онгига маълум ахборот осон кириб боради. Лекин 
бундан ташқари, таълим олувчилар ўзлаштирган билимларидан 
машғулотларда фаол фойдаланишлари, куннинг 2-ярмида уйда 
тўлиқ такрорлаб боришлари лозим. 
Бу усулда диққатни тўлиқ жамлаб англанган, эслаб қолинган 
ахборот 
англанмаган 
ахборот 
билан 
қўшилиб, 
хотира 
имкониятларини кенгайтиради.
Натижа жуда яхши: таълим олувчилар ўзлаштирган билимлар 
уларнинг хотираларида 3 ойдан кейин 95 %, 1 йилдан кейин 85% 
сақланади. 
Суггестия – (лотинча) ишонтириш маъносини билдиради. 
Бундай мулоқот шаклида таълим олувчи (суггеренд) таъсир 
кўрсатувчи, ишонтирувчи ўқитувчи (суггестор)нинг айтганларини 
пассив, 
ихтиёрсиз, 
ўйламасдан 
ўзлаштиради 
ва 
унинг 
топшириқларини мотивлар курашисиз бажаради. 
Ўз-ўзини ишонтириш ёки ўз-ўзига таъсир кўрсатиш деб 
суггеренд ва суггесторликни бир киши бажаришига айтилади. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling