44
Ақли заифлар — жуда кам ҳажмдаги билимларни ўзлашти-
радилар.
Бошқаларда турлича бўлиб,
айримлар материални осон
ўзлаштиради,
тез унутади, баъзилар секин ўзлаштиради,
лекин
унутмайди. Булар ўзлаштириш тезлиги ва мустаҳкамлик омиллари
ҳисобланади.
Булар марказий асаб тизими таркибининг хусусиятлари, яъни
асаб ҳужайраларининг ”эслаб қолиш имкониятлари" билан боғлиқ.
Ўзлаштириш натижаларига фаолият турларини мақбул тарзда
алмаштириб туриш ижобий таъсир кўрсатади. Шуни ҳисобга олган
ҳолда дарс жадвалида хамда уйда дарс тайёрлашда
бир-биридан
кўпрок фаркли фанлар ўзаро кетма-кетликда бўлиши яхши натижа
беради. Буни куйидаги тажриба тасдиклайди:
Гурух талабаларига 20 та русча сўзни ёд олиш топширилади.
Улар бажаргач, шу талабаларни 2 та кичик гуруҳга ажратилади.
Шундан сўнг биринчи кичик гуруҳга 20 та болгарча (русчага якин
тил) сўзни ёдлаш, иккинчисига бадиий асар ўкиш топширилади.
Кейин иккала кичик гуруҳда русча сўзларни
эслаб колганлик
даражаси текширилади. Кўрсаткич 2- кичик гуруҳда юкори бўлади.
Ёмон бахонинг сабаби ўқувчининг мактабга ёмон муносабати
сабабли хамда мактабнинг ўқувчига ёмон муносабати сабабли ҳам
бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: